Я. Маматова, С. Сулайманова
ОАВ нуқтаи назарини танлаш
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015
ОАВ нуқтаи назарини танлаш ОАВнинг ижтимоий таъсир кучи медиалар янги мавзуларни қандай ёритаётгани ва талқин этаётганида яққолроқ намоён бўлади. ОАВ бугунги кунда янги мавзуларни нисбатан камроқ яратиб, аксинча, муҳокама учун мавзу танловига таъсир ўтказмоқда. ОАВ турли жабҳадаги, масалан, сиёсат соҳасидаги камчиликларни кўрсатиш орқали ўзига хос “хавфсизлик схемаси” мавқеида намоён бўлмоқда. Шу аснода аудиториянинг диққатини кўпроқ жалб этадиган ахборотни ҳам, эътибордан четда қоладиган ахборотни ҳам, хатто сукут сақланадиган ахборотни ҳам ОАВ каналининг ўзи танлаши мумкин. Ахборот маълум бир гуруҳ ёки инсонлар қўлида жамланган мамлакатларда жамоатчиликнинг қарорлар қабул қилиш ва уларни баҳолашдаги имконияти сезиларли даражада чекланган бўлади. Коммуникациялар баҳс-мунозараларнинг барча иштирокчиларига ўз фикр-мулоҳазасини билдириш имкониятига эга бўлган ижтимоий минбар вазифасини ўташи зарур. Одатда фақат айрим қатламларнинг 41 овозини эшитиш мумкин бўлади. Ҳар бир журналистнинг бу борадаги танлови, ахборотдан фойдаланувчи уни ва бўлиб ўтаётган жараёнларни қандай қабул қилишига жиддий таъсир кўрсатади. ОАВ орқали инсонлар кўпчиликнинг нуқтаи назарини қабул қилади. “Сукут спирали” назариясига кўра, айрим қарашларни жамоатчиликдан яшириш мумкин, чунки инсонлар ОАВ орқали билиб олган қарашларини кўпчиликка тегишли, деб ҳисоблайди. Ўз навбатида, ОАВ ҳам бу қарашлар устувор деб ҳисоблаган ҳолда асосий эътиборини унга қаратади. Шундай қилиб, ОАВ қўшимча мадад олади ва унинг жамиятнинг айрим умумий кайфиятлари хусусидаги тасаввури мустаҳкамланади. Ахборот кўнгилочар йўналишда ҳам, бир ёқлама тарзда ҳам тақдим этилиши мумкин. Масалан, ватанпарварлик мазмунидаги воқеани ёки миллий тарихни муайян талқинда тақдим этиш орқали телевидение, кинофильм ва китоблар, жамиятнинг ўзи хусусидаги тасаввурини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Юзаки ёки ноаниқ ахборот эса ёшларнинг дунёқарашига жиддий шикаст етказиши эҳтимоли бўлади. Шу боис болалар, ёшлар ва аҳолининг бошқа қатламларини қабул қилинаётган ахборотни танқидий таҳлил қилишга ўргатиш муҳим ҳисобланади. Бу, айниқса ўтиш даврини бошидан кечираётган жамиятларда долзарб масалага айланган. Ўтиш модели асосида ривож топаётган айрим мамлакатлар ОАВда берилаётган ахборотда озчилик овози кўпчиликники сифатида ифода этилиш ҳоллари ҳам кам эмас. Бундай ҳолат, афсуски, фикрлар хилма-хиллиги ривожланишига кўмаклашмайди ва ОАВнинг демократиянинг ҳақиқий воситасига айланишига тўсқинлик қилади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling