Я. Маматова, С. Сулайманова


Натижаларни 5 дан 1 гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо) бўйича


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

 
Натижаларни 5 дан 1 гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо) бўйича 
тавсиялар: 
5: талабалар тавсия этилган мавзуни жонли тарзда муҳокама қилдилар. Муҳокама 
жараёнида муҳим масалаларнинг барчаси эътиборга олинди. Улар ОАВнинг ўз 


36 
ҳаётидаги ролини яхши тушунадилар ва медианинг партисипатив табиатига эътибор 
қаратиш зарурлигини биладилар. 
4: муҳокама жонли, бевосита мавзуга тааллуқли тарзда ўтди. Саволларга жавоб 
топиш давомида талабалар фаол ҳамкорлик қилдилар. Улар ОАВнинг ўз ҳаётидаги 
ролини биладилар. 
3: талабалар мавзуни иштиёқсиз муҳокама қилдилар. Улар фақат зарур 
топшириқларни бажардилар. Медианинг ўз ҳаётидаги ролига доир муҳокама натижаси 
юзаки. 
2: улар муҳокама мавзусидан четга чиқдилар, муҳокама юзаки тарзда кечди. 
Натижалар ҳам юзаки. 
1: улар мавзуни деярли муҳокама қилмадилар, топшириқларни бажаришда 
иштирок этмадилар ва медианинг ўз ҳаётларидаги ролини тушунмадилар. 
 


37 
3-МОДУЛЬ. 
МЕДИАМАДАНИЯТ ВА МЕДИА- 
ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАРКИБИ 
Коммуникациялар тарихи ўз ичига бешта муҳим босқични олади: нутқнинг, 
ўқиш ва ёзувнинг ривожланиши, матбаачиликнинг, электрон ва рақамли 
коммуникацияларнинг юзага келиши. Бу ихтироларнинг бирортаси ўзидан 
олдингисини бутунлай сиқиб чиқара олмаган. Бугун бизни нутқ, ёзув, босма, 
электрон ва рақамли медиалар қўлланадиган маданий муҳит ўраб турибди. 
Айниқса, электрон ва рақамли коммуникациялар ўртасидаги чегаранинг аниқ 
чизиғи кўринмайди. Масалан, телевидение электрон медиа сифатида юзага келган 
бўлса, бугунги кунда у рақамли медиа кўринишига эга бўлди. 
Рақамлаштириш ва тармоқлардан фойдаланиш изчиллик билан турли ОАВ 
ўртасидаги чегарани бартараф қилмоқда. ОАВнинг бундай конвергенцияси медиа 
бозоридаги ишлаб чиқарувчиларни йириклашиш томон олиб бормоқда. Масалан, 
бугун дунёда бир вақтнинг ўзида газета, Интернет ва мобил қурилмалар учун 
янгилик тайёрлайдиган медиалар сони жадал ортиб бормоқда. 
Журналистлар Интернетдан бир вақтнинг ўзида ҳам ахборот манбаси, ҳам 
ноширлик воситаси сифатида фойдаланмоқдалар. Босма, электрон медиалар (радио 
ва телевидение), Интернет, уяли телефон ва бошқаларнинг бир вақт ва маконда 
бирга мавжуд бўлиши медиаконтентнинг бир платформадан бошқасига кўчиб 
юришга замин яратмоқда ҳамда ахборот олиш имкониятларини кенгайтирмоқда. 
Қолаверса, бу жараён фуқароларни нафақат ахборот истеъмолчиси, балки унинг 
тайёрловчи ва тарқатувчиси сифатида ҳам майдонга чиқадиган “партисипатив” 
маданиятни юзага келтирмоқда. Ахборот ва коммуникация технологиялари кенг 
аудиториянинг ахборот ва билимлар билан алмашиш жараёнида фаол иштирок 
этиши учун имкониятлар эшигини очмоқда, фуқароларнинг демократия 
жараёнларида фаоллигини рағбатлантириб, жамиятнинг очиқлигини янада 
кенгайтиришга кўмаклашмоқда. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling