Я. Маматова, С. Сулайманова


Медиа муайян ҳиссиётларни шакллантиради


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Медиа муайян ҳиссиётларни шакллантиради 
 
Медиалар маълум бир ҳиссий тажрибани шакллантириш ва ривожлантириш 
учун қулай майдонча вазифасини ўтайди. Уларни онгли равишда, масалан, маълум 
бир ҳиссий (яъни унинг асл моҳиятига мос) ҳолатга кириш учун ҳам қўллаш 
мумкин. Бунинг учун ёш журналист медиа юзага келтирадиган ҳиссий самараларни 
англашни ва таснифлашни ўрганиши зарур. 
Агар бошловчи журналист медиаконтентни адекват тарзда қабул қилишга 
тайёр бўлса, медианинг унга ҳиссий таъсири ижобий бўлиши шубҳасиз. Агар у 
медиа юзага келтирадиган ҳиссиётлар табиатини тушунишга руҳий, ақлий ва 
жисмоний жиҳатдан тайёр бўлмаса, у шахсий медиаконтенти воситасида ўз 
реципиентларини маълум бир хавфга қўйиши ёки уларнинг онгини манипуляция 
қилиши (бошқариши) мумкин. Журналист суриштирувлари, долзарб мавзулардаги 
репортажлар, кун қаҳрамонлари (хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин) билан 
интервьюлар муаллифга аудиторияда даҳлдорлик, қизиқувчанлик ва ҳамдардлик 
ҳисларини юзага келтириш имконини беради. Муаллиф аудиториянинг умумлашган 
нуқтаи назарини баён этганда ана шу ҳамдардлик ва даҳлдорлик ҳислари янада 
кучаяди. 
 
Зўравонлик ва медиа 
 
Медиаконтент юзага келтирадиган ҳиссиётлар ўз табиатига кўра турлича 
бўлади. Аммо бу маънода таъсири даражаси борасида индивидуаллашган 
зўравонлик мавзуси алоҳида ўрин тутади. Масалан, милиция ҳақидаги сериаллар, 
криминал лавҳалар, қонли саҳна ва детективларнинг муттасил намойиш этилиши 
тажовузкорликни юзага келтириши, энг ёмони, аудиторияда зўравонликка 
мойиллик ҳиссини шакллантириши мумкин. Шунинг учун ҳам ёш журналистлардан 
шахсий медиаконтентни яратиш жараёнида унинг аудиторияга қандай таъсир 
кўрсатишини олдиндан кўра билиши талаб этилади. 
Медиалар ўз-ўзидан тажовузкор хатти-ҳаракатни шакллантирмайди. Муаммо 
воқеликни бир ёқлама талқин этилишида ҳамда ёшларнинг бунга параллел равишда 
виртуал 
уруш 
ўйинлари, 
қирғинбаротга 
асосланган 
кўнгилхушликлар, 
блокбастерлар, рекламалар ва ҳ.к.ларга берилиб кетишида намоён бўлади. Санаб 
ўтганларимиз ёшларда зўравонлик ва тажовузкор хатти-ҳаракатларнинг юзага 
келишини кучайтиради. Сабаби улар бу каби медиаматнлар таъсири остида 


25 
можароли вазиятларга ечим топишнинг ягона тўғри йўли ва воситаси зўравонлик 
деган хулосага келади. 
Шу боис, масалан, фожеали воқеа ёки давлатлар ўртасидаги низоларга 
бағишланган ҳужжатли фильм тайёрлаётган журналистлар ўрта йўлни танлаб, ушбу 
воқеалардан жабр кўрганларнинг ҳолатини ҳам, можарони тинч йўл билан ҳал 
этишга уринаётганларнинг интилишини ҳам кўрсатиб бериши лозим бўлади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling