Я. Маматова, С. Сулайманова


 Медиа ва ахборотни яратиш ҳамда ундан фойдаланиш


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

2.1 Медиа ва ахборотни яратиш ҳамда ундан фойдаланиш 
 
МАС ёш журналистларни медиа ва ахборот платформалари билан ўзаро 
муносабатга киришиш, касбий мулоқот ҳамда контентни тайёрлаш бўйича зарур 
компетенциялар билан таъминлайди. Ушбу кўникма ва қобилиятлар сирасига 
халқаро стандартлар ва маданиятлараро бағрикенгликни эътиборга олган ҳолда 
медиа ва ахборот ахлоқ-одоби тамойилларини ўзлаштириш киради. 
МАС материаллари ва воситаларини саралаш, мослаштириш ва/ёки яратиш 
қобилияти журналист учун зарур бўлган кўникмадир. ОАВнинг бўлажак 
мутахассисида мустақил равишда медиаресурслар яратиш кўникмаси шаклланиши 
ҳам жуда муҳим, чунки бу нарса уни медиатадқиқотлар олиб боришга ундайди ва 
касби доирасида танқидий фикрлашни ривожлантиради. 
Фойдаланувчи контенти ҳам янги, ҳам анъанавий медиаларга диққатни жалб 
этишнинг асосий омили бўлиб бормоқда. 
Ижтимоий тармоқларнинг бошқа фойдаланувчилари билан ўзаро муносабатга 
киришиш ёшларнинг Интернетни турли платформаларда қўллашга ундовчи асосий 
сабаблардан бирига айланмоқда. Шу маънода Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар 
ва бошқа мобил медиа имкониятларини фуқароларнинг жамият ҳаётида ҳамда 
миллат тараққиётида муҳим аҳамият касб этувчи ижтимоий ва сиёсий масалалар 
юзасидан ижтимоий мулоқот-мунозараларда фаол иштирок этишини таъминлаш 
нуқтаи назаридан янада фаоллаштириш зарур. 
МАС бўлғуси журналистларга изчиллик билан жамиятда медиа ва ахборот 
саводхонлигини кенг тарғиб қилувчи кучга айланиш имкониятини яратади. 
2.2 Медиа ва ижодкор ёшлар 
Медиа турли идеал, қадрият ва дунёқарашларни таклиф этади. Касбий нуқтаи 
назардан, ёшлар тақдим этилаётган медиа моделлар орқали ўзининг ижодий 
қиёфасини белгилаб олади, турли масс-медиаларда етакчилик қилаётган устоз-
журналистлар имижи билан ўзини қиёслаб кўради. Телекўрсатув, ижтимоий медиа 
ва контентнинг бошқа кўринишлари воситасида ижодкор ёшлар шахсий контенти 
орқали ўз қадриятларини ва олам билан муносабатларини шакллантиради. 


23 
Яратилаётган медиаресурс орқали улар ўз тенгдошларига таъсир кўрсатиши, 
ижтимоий хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатнинг маълум моделларини таклиф этиши 
мумкин. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling