Я. Маматова, С. Сулайманова


 Ёшлар ва коммуникацияларнинг мобиллиги


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

1. Ёшлар ва коммуникацияларнинг мобиллиги. 
Коммуникациянинг мобиллиги деганда “кўп каналлилик” тушунилади. Ёшлар 
вазият ва ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, турли-туман медиа қурилма ва 
контентлардан фойдаланади. 
2. Ёшлар медиа-ресурс парча(фрагмент)ларини афзал кўришади
Фойдаланувчилар кўплаб таклифлар орасидан медиани танлаш имкониятига 
эга, яъни: қайси видеоклипни кўриш, қандай янгиликларни очиш, қайси 
маълумотларга ишониш ва ҳ.к. Ёшлар турли манбалардан олинган ахборот 
парчаларини яхлит ҳолатга келтиради. Натижада эса парчаланиш 
(фрагментациялаш) хавфи ва умумий манзаранинг бузилиши эҳтимоли юзага 
келади.
3. Ёшлар медиаконтентни дўстларига тавсия этади
Ижтимоий медиада ҳар ким ахборотнинг марказий манбасига, фикрлар 
фильтри ёки баобрў етакчисига айланиши мумкин. Бунда ахборот оқимлари 
кесишадиган марказга айланиш жуда осон, чунки бу воситалардан барча фойдалана 
олади. 
4. Ёшлар параллел равишда бир неча медиадан фойдаланади
Бир вақтнинг ўзида медианинг бир неча тури қўлланилиши мумкин: ёшлар бир 
вақтнинг ўзида радио тинглаши, журнал ўқиши ва Facebookда дўстлари билан 
мулоқот қилиши мумкин. 


22 
5. Ёшларда ҳар доим медиавоситалар мавжуд бўлади
Деярли барча ўсмирларнинг қўлида ҳар доим уяли телефон, планшет ёки mp3-
плеер бўлади. Мобил Интернет ижтимоий тармоқлар учун янгидан-янги 
имкониятлар эшикларини очиб бермоқда. Макондаги жойлашувни ўрнатишга 
асосланган иловалардан фойдаланиш бунга яққол мисол бўла олади. 
Мавзу бўйича топшириқ 
1. Ёш журналистлардан кимлар медиадан фаол фойдаланади? Уларнинг медиа 
одатларидан медиаконтент яратиш ва узатишда қандай фойдаланиш мумкин? 
2. Медиаконтент яратишда кўнгилочар медиалардан қандай қилиб самарали 
фойдаланиш мумкин? 
3. Ёш журналистлардан кимлар Интернетдан фаол фойдаланади ва нима 
сабабдан? Улар қандай сервислардан фойдаланади? Улар онлайнда қандай турдаги 
ахборотни излайди? Улар ўз медиаматнларида қандай муаммоларни кўтаради ва 
тадқиқ этади?

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling