Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

 
 



КИРИШ 
 
Ўзбекистон жаҳон ахборот маконига шиддат билан интеграциялашмоқда. 
Мамлакат фуқаролари бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан тўпланган 
маълумот ва ахборотларни чексиз равишда олиш имкониятига эга. Биз оладиган ва 
фойдаланадиган ахборотнинг сифати бизнинг ҳаётий танловимизга, ижтимоий-
сиёсий фаолиятимизга катта таъсир кўрсатади. Бугун ахборот муҳитидаги 
ислоҳотлар, матбуот билан ҳамкорлик “муносабатларининг устувор жиҳатларини 
тўғри белгилаш”га ва оммавий ахборот воситалари (ОАВ) “фаолияти устидан 
назорат қилишнинг иқтисодий механизмлари, ахборот манбаларининг ёпиқлигини, 
шунингдек, таҳририятларга ҳокимият органлари ва маъмурий тузилмалар 
томонидан бўлаётган маълум даражадаги босимларни бартараф қилиш”га 
қаратилган. Шу ўринда парламент томонидан “ижро ҳокимияти органлари 
фаолиятининг, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, давлатнинг ички 
ҳамда ташқи сиёсатининг очиқлиги ва ошкоралиги”
1
ни таъминлайдиган бир қатор 
қонунларни қабул қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, 2014 йил 5 май 
куни республикамизда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг 
очиқлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонун миллий ахборот 
маконининг янада шаффоф бўлишига, унинг кенгайишига ҳамда глобал ахборот 
маконида Ўзбекистон имижининг, миллий контент мазмуни, шакли ва 
усулларининг бойишига хизмат қилиши шубҳасиз. 
Сўнгги йигирма йил давомидаги техника ва технологиялар тараққиёти ОАВ, 
ахборот манбалари ва ахборот етказиб берувчилари (кутубхоналар, архивлар, 
Интернет ва б.) фаолиятининг беқиёс кенгайишига олиб келиб, фуқароларга унинг 
улкан ҳажмидан фойдаланиш ва алмашиниш имконини яратди. Пировард натижада, 
фуқаролар ушбу ахборотнинг ишончли эканлигини баҳолаш, ўз фикрини эркин 
айтиш борасидаги ҳуқуқларини тўлақонли амалга ошириш имкониятига эга 
бўлмоқда. Шунинг учун ҳам кун тартибига фуқароларнинг медиа ва ахборот 
саводхонлиги(МАС)ни таъминлашдек долзарб масала кўндаланг қўйилмоқда. 
Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 19-моддасида кўрсатилишича, 
“Ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода этиш ҳуқуқига эга; ушбу 
ҳуқуқ ўз эътиқодига тўсиқсиз тарзда содиқ бўлиш ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар 
қандай воситалар билан ҳар қандай давлат чегараларидан қатъий назар излаш, олиш 
ва тарқатиш эркинлигини ўзида мужассам этади”. Мазкур ҳуқуқнинг амалга ошиши 
медиатаълим бўйича 1982-йилда қабул қилинган Грюнвальд декларацияси билан 
ҳам белгиланади. Унда сиёсий ва таълим тизимлари фуқароларда коммуникация 
феномени тушунчасини ривожлантиришда ва уларнинг ОАВ ва (анъанавий ва янги) 
коммуникацияларда иштирок этишини рағбатлантириш кўрсатиб ўтилган. Мазкур 
ҳолат 2005-йилда қабул қилинган Александрия декларациясида ўз ривожини топиб, 
унда медиа ва ахборот саводхонлиги инсоннинг бутун ҳаёти давомида оладиган 
таълим асоси сифатида белгилаб берилган. Декларация ахборотни самарали 
равишда излаш, баҳолаш, ундан фойдаланиш ва барча соҳаларда шахсий, 
ижтимоий, касбий ва таълим мақсадларига эришиш учун уни яратиш 
1
Karimov I.A. Mamlakatimizda demokratik islohotlarni yanada chuqurlashtirish va fuqarolik jamiyatini 
rivojlantirish Konsepsiyasi. O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi va Senatining qo‘shma 
majlisidagi ma’ruza, 2010-yil 12-noyabr. // Demokratik islohotlarni yanada chuqurlashtirish va fuqarolik 
jamiyatini rivojlantirish – mamlakatimiz taraqqiyotining asosiy mezonidir. T.19. – O‘zbekiston, 2011.- 73-74-b. 



имкониятларини тақдим этишда МАСнинг аҳамиятини ифода этади. МАС рақамли 
ахборот ва рақамли технологиялар дунёсида барча халқларнинг ижтимоий 
фаоллигини оширишга ундовчи инсоннинг асосий ҳуқуқларидан биридир. 
Медиа ва бошқа ахборот хизматлари (кутубхоналар, архивлар ва Интернет) 
бутун дунёда мавжуд ахборотнинг тўлалигидан келиб чиққан ҳолда инсонларга 
қарор қабул қилишга кўмак беради. Бундан ташқари, улар жамият ўзи ҳақидаги 
ҳақиқатни билиши, аҳоли билан бўладиган мулоқотни қўллаб-қўвватловчи ва шу 
орқали у билан бирлашган ҳолда мақсад сари бориши мумкин бўлган воситадир. 
МАС инсоннинг рақамлаштирилган ахборот ва рақамли технологиялар оламидаги, 
барча халқларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга кўмак берувчи оламдаги 
базавий ҳуқуқи ҳамдир. 
Медиа ва бошқа ахборот хизматлари (кутубхоналар, архивлар ва Интернет) 
барча минтақаларда ахборот тўлақонлигини назарда тутган ҳолда инсонлар қарор 
қабул қилишида муҳим восита сифатида тан олинган. Бундан ташқари, улар 
ҳокимият ўз фаолияти хусусидаги ҳақиқатни билишида, аҳоли билан мулоқотни 
қўллаб-қувватлашида ва бу орқали белгиланган мақсадлар томон боришида кучли 
восита ролини ўйнайди.
Оммавий коммуникация ва ахборот каналлари инсоннинг ҳаёти давомида 
билим олишга катта таъсир кўрсатади, шунинг учун ҳам нафақат бўлажак 
журналистлар, балки барча фуқаролар ҳам медиа ва бошқа ахборот хизматлари 
(кутубхоналар, архивлар, Интернет ва бошқ.) қай тарзда ишлаши ва уларни қай 
тарзда тўғри баҳолаш лозимлигини билиши зарур. Медиа ва ахборот 
саводхонлигининг вазифаси эса айнан ушбу билимларни фойдаланувчиларга 
етказиб беришдан иборатдир.
Медиа ва ахборот саводхонлиги ўзида қуйидаги асосий тушунчаларни қамраб 
олади: (a) демократия анъаналарида ривожланаётган жамиятда медиа, 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling