Янги ва энг янги давр фалсафаси


ХХ-ХХI аср ўзбек фалсафаси


Download 123 Kb.
bet6/11
Sana21.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1107066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3raqam falsafa

ХХ-ХХI аср ўзбек фалсафасиХХ аср ўзбек фалсафаси кам ўрганилган зиддиятли даврни қамраб олади. Чунки ҳозирги давр танқидчиларида совет даврида фалсафа бўлмаган, у даврда интеллектуал ҳаёт ўлган ва узоқ муддатга қотиб қолган, фақат айрим ҳолларда баъзи мардларгина ўзларининг ғоя ва қарашларини айта олганлар деган фикр шаклланган. Бироқ бу нотўғри. Чунки айнан ХХ аср бошларида шаклланган жадидчилар ҳаракати "жамиятни маърифат орқали янгилаш" ғоясини илгари сурганлар, Беҳбудий, А.Авлоний, А.Фитрат кабилар бир гуруҳ ёшларни чет элга ўқишга юбориб, янги авлод зиёлиларини тарбиялашга ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшганлар.
Шу боис, 1917 йилда большевиклар партияси ғалаба қозониб, дунё харитасини катта Совет иттифоқи деган мамлакат эгаллаб, унда партиявийлик мафкураси ҳукмронлик қилсада, Ўзбекистонда фалсафий фикр ривожи тўхтаб қолган эмас.
Фалсафанинг фидойилари янги қарор топган сиёсий тизимда яшаш, ишлаш ва жуда кўп синовлардан ўтишлари лозим бўлди. Айрим зиёлилар чет элга қочиб кетдилар, кўпчиликда эса марксизм ғоясининг ҳақиқий инсонпарварлигига қатъий ишонч шаклланди ва шу боис, шу йўналишда фаолият олиб бордилар. Бироқ муайян даражада совет мафкураси таъсири бўлсада, ўтган асрда ўзбек фалсафаси тўрт йўналишда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фалсафа факультети, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг фалсафа ва ҳуқуқ институти, вилоятлар олий ўқув юртлари фалсафа бўлимлари, Ўзбекистон фалсафа жамияти ва Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти фаолиятида намоён бўлди ва олимлар ўз фалсафий қарашларида даврнинг руҳини ифода эта олдилар. Дарҳақиқат, И.А.Каримов айтганларидек, "Одам қанча чуқур билимга эга бўлса, дунёни яхши билса, ён атрофда бўлаётган воқеаларни тўғри англай олса, шундан кейингина унда ғурур-ифтихор бўлади. Шундагина, жуда мураккаб, таҳликали давларда ҳам кўпчилик унга мурожаат қилиб, маслаҳатлашади. Маслаҳат кимдан сўралади – авваломбор, салоҳиятли одамдан, катта фалсафий билим ва интеллектуал билимга эга бўлган кишидан." . Шундай экан, Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсий жараёнларни тушунишда ва уларнинг моҳиятини тушунтиришда юртимиз файласуф-олимларининг хизмати ҳам катта.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling