Янги ва энг янги давр фалсафаси


Янги давр Ғарб ва Шарқ фалсафасидаги асосий муаммолар (онтология ва гносеология)


Download 123 Kb.
bet2/11
Sana21.01.2023
Hajmi123 Kb.
#1107066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
3raqam falsafa

Янги давр Ғарб ва Шарқ фалсафасидаги асосий муаммолар (онтология ва гносеология). Янги давр, аввало XVII аср фалсафасида онтология, яъни борлиқ ва субстанция ҳақидаги таълимотга катта эътибор берилади (айниқса ҳаракат, макон ва вақт тўғрисида сўз юритилганда).
Фан ва фалсафанинг вазифаси – инсоннинг табиат устидан ҳукмронлигини кучайтиришга, инсон соғлиғи ва гўзаллигига кўмаклашиш, ҳодисаларнинг сабабларини, уларнинг муҳим кучларини ўрганиш зарурлиги англаб етилишига олиб келган. Шу сабабли субстанция ва унинг хоссалари муаммолари Янги даврнинг деярли барча файласуфларини қизиқтирган.
Бу давр фалсафасида «субстанция» тушунчасини тавсифлашга нисбатан икки хил ёндашув пайдо бўлган: биринчи ёндашув субстанцияни борлиқнинг чегаравий асоси сифатида онтологик тушуниш билан, иккинчи ёндашув – «субстанция» тушунчасини, унинг илмий билим учун зарурлигини гносеологик жиҳатдан англаб етиш билан боғлиқ.
Френсис Бэкон (– инглиз файласуфи 1561-1626) биринчи ёндашув асосчиси субстанция шаклларининг хусусиятларига тавсиф берган ва субстанцияни муайян нарсалар шакли билан айнийлаштирган. Унинг фикрича, материя сариқлик, мовийлик, қорамтирлик, илиқлик, оғирлик ва бошқа шунга ўхшаш хоссаларга эга. Булар материянинг энг содда хусусиятларидир. Бу хоссаларнинг турли бирикмаларидан табиатнинг ранг-баранг нарсалари вужудга келади.
Материянинг сифат жиҳатидан ҳар хиллиги ҳақидаги таълимотни Ф.Бэкон ўзининг шакл ва ҳаракат ҳақидаги таълимоти билан ривожлантирган. Унинг талқинида шакл – бу нарсага хос бўлган хусусиятнинг моддий моҳияти. У Платон ва Аристотелнинг шакл ҳақидаги мушоҳадалари билан баҳсга киришади. Бэкон фикрига кўра, шакл – жисмни ташкил этувчи моддий зарралар ҳаракатининг тури. Аммо бу зарралар атомлар эмас. Ф.Бэкон қадимги файласуфларнинг материянинг атомистик тузилиши ҳақидаги таълимотига, айниқса бўшлиқнинг мавжудлиги ҳақидаги таълимотига танқидий ёндашади. У маконни бўшлиқ деб ҳисобламаган: Бэкон учун макон материянинг доимий ўрни билан боғлиқ бўлган. Амалда у маконни моддий объектларнинг кўламлилиги билан айнийлаштирган. Вақтни Бэкон моддий жисмлар тезлигининг объектив ўлчови сифатида тавсифлаган. Вақтнинг моҳиятини тушунишга нисбатан мазкур ёндашув диққатга сазовордир, зеро вақт материянинг моддий жисмларда юз берувчи ўзгаришларнинг давомлилигидан иборат бўлган ва бу ўзгаришларнинг суръатини тавсифлайдиган ички хоссаси сифатида эътироф этилади. Шундай қилиб, вақт ҳаракат билан уйғун боғланади.
Бэкон фикрига кўра, ҳаракат – материянинг туғма хоссаси. Материя қандай абадий бўлса, ҳаракат ҳам шундай абадийдир. У ҳаракатнинг табиатдаги 19 тури ёки шаклини қайд этган: тебраниш, қаршилик, инерция, интилиш, кучланиш, ҳаёт руҳи, азобланиш ва б. Бу шакллар амалда ўша даврда фанда айниқса мукаммал ўрганилган материя ҳаракати механик шаклларининг хусусиятлари бўлган. Айни вақтда Ф.Бэкон моддий дунёнинг кўп сифатлилигини ўрганиш ва тушунтиришга ҳаракат қилган.
Ф.Бэкон билишнинг эмпирик методи асосчиси ҳамдир. У тажрибага асосланган фанлар, кузатиш ва экспериментга алоҳида эътибор берган. Билимлар манбаи ва уларнинг ҳақиқийлиги мезонларини тажрибада кўрган. Билишга ташқи дунёнинг инсон онгидаги инъикоси сифатида ёндашар экан, у билишда тажриба ҳал қилувчи рол ўйнашини қайд этган. Аммо файласуф билишда ақлнинг ролини ҳам инкор этмаган.
Томас Гоббс (инглиз файласуфи 1588-1679) томонидан Ф.Бэконнинг материалистик қарашлари тизимга солинган ва ривожлантирилган. Гоббс материяга бирдан-бир субстанция сифатида ёндашган, барча ҳодисалар, нарсалар, жараёнларни бу субстанциянинг намоён бўлиш шакллари деб ҳисоблаган. Материя – абадий, жисмлар ва ҳодисалар – ўткинчи: улар вужудга келади ва йўқ бўлади. Фикрлашни материядан ажратиб бўлмайди, зеро материянинг ўзигина фикрлайди. Жисмсиз тана бўлмаганидек, жисмсиз субстанция ҳам бўлиши мумкин эмас. Айнан материя барча ўзгаришлар субъекти ҳисобланади.
Барча моддий жисмлар кўламлилик ва шакл билан тавсифланади. Уларни ўлчаш мумкин, чунки улар узунлик, кенглик ва баландликка эга. Ф.Бэкондан фарқли ўлароқ, Гоббсда материя сифат кўрсаткичларига эга эмас: у материяни математик ва механик сифатида миқдор жиҳатидан ўрганади. Унда материя дунёси ранг, ҳид, овоз каби хоссалардан маҳрум. Т.Гоббс талқинида материя гўё геометрик тус олади ва сифат жиҳатидан бир жинсли, рангсиз нарса тарзида, миқдорий катталикларнинг муайян тизими сифатида намоён бўлади. Ҳаракатни у фақат механик нуқтаи назардан тушунади. Макон ва вақт муаммоларини ўрганишга нисбатан Гоббс материалистик нуқтаи назардан ёндашади.
Т.Гоббс ўзининг дунё ҳақидаги фалсафий қарашларида деист сифатида иш кўради. Аммо унинг асарларида атеистик хусусиятга эга бўлган фикрларга ҳам дуч келиш мумкин. Масалан, у Худо – инсон тасаввурининг маҳсули, деган фикрни илгари суради. «Табиий ва сиёсий қонунларнинг элементлари» асарида, «Фалсафа асослари» трилогияси («Жисм ҳақида», «Инсон ҳақида», «Фуқаро ҳақида»)да, шунингдек «Левиафан» асарида Гоббс табиий алоқалар ва қонуниятлар ролини такрор-такрор қайд этади. Бироқ, Т.Гоббс Худони одамлар ҳаётидан бутунлай чиқармайди: унинг фикрича, Худо «ҳамма нарсани кўргувчи ва ҳамма нарсани бошқарувчи», «у барча сабабларнинг биринчиси»дир. Гоббс Худо воқеаларнинг табиий оқимига аралашмаслигини қайд этади.
Ф.Бэкон фалсафасининг давомчиси Т.Гоббс ҳам гносеологияда асосан эмпирик ва сенсуалист бўлган (ҳиссий билишни билишнинг асосий шакли деб ҳисоблаган). Инсонга моддий жисм таъсири натижасида вужудга келган сезгини у билишнинг биринчи амали деб ҳисоблаган. Фикрлашни у тушунчаларни қўшиш ёки айириш деб ҳисоблаган, унга ўз математик методини тўла татбиқ этган.

Download 123 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling