3. ОТИШ ТАЙЁРГАРЛИГИ
Ўқув ва тарбиявий мақсадлар:
Отиш тайёргарлиги бўлимида ўқувчилар ўқотар қуроллар, қўл гранаталари, танкка, пиёдаларга қарши миналарнинг вазифаси, тузилиши, ишлаш тамойили ҳамда жанговор хусусиятларига доир дастлабки билим ва кўникмаларни эгаллайдилар. Ўқотар қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш, шунингдек, қуролни тозалаш, мойлаш, сақлаш ва авайлаб - асраш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилади. Шунингдек, отиш қоидалари асосларини ўзлаштирадилар, ўқотар қуроллардан отиш бўйича дастлабки ўқув машқларини бажарадилар. Қўл гранаталарини турли ҳолатлардан улоқтириш техникасини ўрганадилар. Отиш тайёргарлиги машғулотларида, отиш амалиётини бажаришда хавфсизлик чораларига риоя қилиш кўникмаларини эгаллайдилар.
Ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак:
отиш машғулотларида хавфсизлик чораларини;
Калашников автомати ва бошқа ўқотар қуролларнинг вазифаси, тузилиши, ишлаш тамойили ҳамда жанговор хусусиятларини;
қўл гранаталарнинг тузилиши, ишлаш тамойили ва жанговор хусусиятларини;
ўқотар қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш, қуролни тозалаш, мойлаш, сақлаш ва авайлаб-асрашни;
нишонгача бўлган масофани аниқлаш усулларини;
автоматни отишга тайёрлаш, ундан қўзғалмас ҳамда пайдо бўлувчи нишонларга отиш усуллари ва қоидаларини билиши.
Ўқувчилар қуйидаги кўникма ва малакаларга эга бўлишлари керак:
отиш машғулотларида хавфсизлик чораларига амал қилиш;
автоматни отишга тайёрлашни, ундан қўзғалмас ва пайдо бўлувчи нишонларга отиш усулларини бажариш;
автоматни нотўлиқ (тўлиқсиз) қисмларга ажратиш ҳамда йиғиш, уни тозалаш ва мойлашни бажариш;
отиш бўйича замонавий электрон тренажер (СКАТТ) мосламаларидан фойдаланиш;
отиш ва кузатиш учун жой танлаш ҳамда уни жиҳозлаш;
бурчак катталиги ёрдамида нишонгача бўлган масофани аниқлаш;
қўл гранаталарни турли ҳолатлардан узоқликка ҳамда аниқликка улоқтириш;
бошланғич машқ шартлари бўйича ўқотар қуролдан жанговар ўқ билан отиш машқини бажариш;
кичик калибрли (пневматик) милтиқдан ўқ отиш машқларини бажариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |