Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 2.36 Mb.
bet21/35
Sana23.09.2023
Hajmi2.36 Mb.
#1685511
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35
Bog'liq
ОХИРГИ ВАРИАНТ ЧҚБТ 10-СИНФ

МАВЗУ 4. Назорат машғулоти.
Машғулот 1. Назорат (1 ўқув соати).
Ҳарбий-тиббий тайёргарликдан меъёрларни бажариш (Ушбу Дастурнинг 3-иловасига асосан).


Адабиётлар:
1. Ҳарбий-тиббий тайёгарлик (ўқув қўлланма).
2. “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” бўйича ўқув қўлланма
(10 ва 11 синфлар).


4. ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК
Ўқув ва тарбиявий мақсадлар:
чаққонлик, куч, тезлик ва чидамлилик сифатларини ушлаб туриш
ва ривожлантириш;
ташқи омилларга қарши туриш учун организмни чиниқтириб бориш;
ўрганувчиларнинг юқори аҳлоқий сифатлари ва иродасини (ишончлилик, ғалабага бўлган ҳохиш, қатъийлик ва бошқа) ошириш.


Ўрганувчилар билиши керак:
жисмоний тайёргарликка қўйилган асосий талаблар;
жисмоний машқларни (меъёрлар) бажариш қоидалари;
хавфсизликни таъминлаш усуллари, жароҳат олмасликка йўналтириш.
Ўрганувчилар бажара олиши керак:
доимий равишда жисмоний куч, чаққонлик, тезкорлик ва чидамлилик сифатларини ривожантириб бориш;
тез югура олиш, тўсиқлардан тез ўтиш;
мазкур Дастур талаблари доирасида қўл жанги усулларини бажара олиш;
жисмоний тайёргарлик бўйича Қўлланма (НФП-2012 йил) талаблари асосида жисмоний машқларни бажариш.


УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР

Йўналтирилган жисмоний тайёргарлик жанг майдонида аскарга керак бўладиган ҳарбий амалий йўналишдаги куч, чаққонлик, тезкорлик ва чидамлилик сифатларини ривожлантирувчи жисмоний машқларни ўз ичига олади.


Йўналтирилган жисмоний тайёргарлик “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани доирасида ўтиладиган машғулотлардан бирии ҳисобланади.
Ўрганувчиларга машғулотни ташкиллаштириш жисмоний тайёргарлик бўйича Қўлланма (НФП-2012 йил) талаблари асосида, умумий таъим мактабларининг ўқув моддий техник базаси ва спорт инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда олиб борилади.
Бевосита машғулот давомида махсус ўқув моддий базаси ва ҳарбий техник анжомлардан фойдаланиш керак бўлганда туман мудофаа ишлар бўлими орқали ҳарбий қисм базасида машғулот ўтказиш мумкин.
Йўналтирилган жисмоний тайёргарликда асосий эътибор ўрганувчиларни назарий ва амалий машғулотларни умумлаштирган ҳолда уларда соғлом фикр ва жисмоний чиниқиш сифатларини риволантириш, шунингдек, уларни ЎР ҚК таркибида хизмат қилишга тайёрлаб боришга қаратилади.


Download 2.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling