Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги ўзбекистон республикаси


Download 2.36 Mb.
bet23/35
Sana23.09.2023
Hajmi2.36 Mb.
#1685511
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   35
Bog'liq
ОХИРГИ ВАРИАНТ ЧҚБТ 10-СИНФ

Ўрганувчилар билиши керак:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазифаси
ва ташкилий тузилишини;
фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ҳамда ҳаракат қилиш
Ўзбекистон Республикаси худудида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва уларнинг юзага келиш сабабларини;
аҳолини ва моддий бойликларни юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларидан муҳофаза қилиш мақсадида амалга оширилаётган умумдавлат тизимининг тузилишини;
аҳолини кўчириш (эвакуация) қоидалари ҳамда усуллари, шунингдек, зарарланган ҳудудларда фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш, қутқариш ва бошқа шошилинч чора-тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш усулларини;
корхоналар ва муассасаларда (таълим муассасалари) фуқаро муҳофазасининг ташкилий тизими ҳамда вазифаларини;
радиацион, дозиметрик ва кимёвий разведка асбоблари вазифаси
ва тузилишини;
фуқаро муҳофазаси ҳимоя иншоотларининг тузилиши ва вазифасини;
фавқулодда вазиятларда аҳолини огоҳлантириш ва кўчириш тартибини;
фавқулодда вазиятларда ўзини тутиш қоидалари ва муҳофазаланиш усулларини.
Ўқувчилар қуйидаги кўникма ва малакаларга эга бўлишлари керак:
фавқулодда вазиятлар чоғида тўғри ва тезкор ҳаракат қила олиш;
фавқулодда вазиятларда иродали, қатъиятли, интизомли, руҳан мувозанатли бўлиш;
фуқаро муҳофазаси сигналлари бўйича тўғри ҳаракат қила олиш;
фавқулодда вазиятларда шахсий ва коллектив ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
радиацион, дозиметрик ва кимёвий разведка асбобларидан фойдаланишни;
фавқулодда вазиятлар чоғида ўзига ва жароҳатланганларга биринчи тиббий ва бошқа зарурий ёрдамни кўрсатиш.


УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
Йўналтирилган фуқаро муҳофазаси “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани доирасида ўтилади.
Бевосита машғулотларни ўтказишда ФВВнинг маҳаллий органларининг ўқув моддий базаларидан фойдаланиш мумкин.
Ўқувчиларда фуқаро муҳофазаси ташкилий тизими ва унинг вазифалари, тинчлик ва фавқулодда вазиятлар даврда ўтказиладиган умумдавлат мудофаа тадбирларига доир билим ва кўникмалар шакллантирилади.



Download 2.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling