Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


-модда. Маҳкумларнинг адабиёт ва ёзув ашёларини сотиб олиши ҳамда сақлаши


Download 436.5 Kb.
bet24/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

80-модда. Маҳкумларнинг адабиёт ва ёзув ашёларини сотиб олиши ҳамда сақлаши
Маҳкумлар посилка, йўқлов ва бандеролларда ёзув ашёлари, адабиётлар олишлари, шунингдек уларни савдо шохобчалари орқали сотиб олишлари, чекланмаган миқдорда газета ва журналларга обуна бўлишлари мумкин.
Маҳкумларга урушни, миллий ва диний адоватни, зўрлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи нашрларни, шунингдек беҳаё нашрларни олиш, сотиб олиш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланади.
Маҳкум савдо шохобчалари орқали сотиб олган адабиёт у олишга ҳақли бўлган посилка ва бандероллар сонига кирмайди.
Маҳкум ўз ёнида кўпи билан ўн нусха китоб ва журнал сақлаши мумкин. Мазкур миқдордан ортиқча адабиёт маҳкумнинг розилиги билан сақлаш учун топширилади, фойдаланиш учун кутубхонага берилади ёки унинг қариндошлари ва бошқа шахсларга жўнатилади.
81-модда. Маҳкумларнинг кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриши, радиоэшиттиришлар эшитиши
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга ҳафтада камида бир марта кинофильм намойиш этилади, улар ишдан бўш соатларида, тунги дам олиш вақтидан ташқари, телекўрсатувлар кўриш, радиоэшиттиришлар эшитиш ҳуқуқига эга.
Камераларда жазо ўтаётган маҳкумларга кинофильм ва телекўрсатувлар кўришга рухсат этилмайди.
82-модда. Маҳкумларнинг алоҳида ҳолларда муассаса доирасидан четга чиқиши
Маҳкумларга алоҳида ҳоллар (яқин қариндошининг вафоти ёки ҳаёти учун хавфли бўлган оғир касаллиги, маҳкумга ёки унинг оиласига жиддий моддий зарар етказган воқеа) муносабати билан бориш-келиш учун кетадиган вақтни (тўрт суткагача) ҳисобга олмаган ҳолда, етти суткагача бўлган муддатга жазони ижро этиш муассасаси доирасидан четга чиқишга рухсат этилиши мумкин. Маҳкумларга Ўзбекистон Республикаси доирасида четга чиқишга рухсат этилади.
Маҳкумнинг четга чиқишга рухсат сўраб ёзган аризасини муассаса маъмурияти бир сутка ичида кўриб чиқади. Бу ҳақда маҳкумнинг шахси, хулқ-атвори, тасдиқловчи ҳужжатлар бор-йўқлигидан келиб чиқиб қарор қабул қилинади. Четга чиқишга бериладиган рухсатнома прокурор томонидан тасдиқланади.
Қуйидагиларга:
ўта хавфли рецидивистлар;
умрбод озодликдан маҳрум қилинганлар, шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар;
ўта оғир жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар;
мажбурий даволанишдан ўтаётган ва юқумли касалликка чалинган маҳкумларга четга чиқишга рухсат берилмайди.
Четга чиқиш вақти жазони ўташ муддати ҳисобига қўшилади.
Четга чиқиш билан боғлиқ харажатлар маҳкум маблағлари ҳисобидан ёки бошқа шахслар томонидан тўланади.
Маҳкумнинг белгиланган муддатда жойига қайтиб келишини қийинлаштирувчи кутилмаган ҳоллар юз берган тақдирда у борган жойдаги ички ишлар органи бошлиғининг қарорига биноан қайтиш муддати, жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятини албатта огоҳлантирган ҳолда, беш суткагача узайтирилиши мумкин.
Маҳкум белгиланган муддатда жойига қайтишдан бўйин товлаган тақдирда у ички ишлар органи томонидан ушланади ва жазони ўташ жойига жўнатилади.
Маҳкумларнинг муассаса доирасидан четга чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling