Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссияси референдум ўтказувчи округ комиссиялари


O‘TKAZUVCHI _________________- OKRUG KOMISSIYASI


Download 274.1 Kb.
bet5/16
Sana08.05.2023
Hajmi274.1 Kb.
#1441681
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Қўлланма Округ ва участка комиссияларига

O‘TKAZUVCHI _________________- OKRUG KOMISSIYASI
QARORI
________shahri


___-сон 2023 йил “____” ___________
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕФЕРЕНДУМИГА
ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ДАВРИДА ______________ОКРУГ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи _________округ комиссияси




Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1.  Ўзбекистон Республикаси Референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ______________ округ комиссияси аъзоларининг вазифалар тақсимоти иловага асосан тасдиқлансин.


2. ______________округ комиссияси аъзолари ўз вазифаларини ижро этишда Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги Қонуни
ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг тавсияларига риоя этсинлар.
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш ______________ округ комиссияси раиси ўринбосари _______________ зиммасига юклансин.


____________округ
комиссияси раиси ______________ ________________
(Имзо (Ф.И.О.)
_________округ комиссиясининг
202... йил “___” ________даги
___-сон қарорига

ИЛОВА


______________ОКРУГ КОМИССИЯСИ
АЪЗОЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ




  1. Округ комиссияси раиси:

округ комиссияси фаолиятига раҳбарлик қилади;
округ комиссияси мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади ва уни ўтказиш тартибини белгилайди;
комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
округ комиссияси мажлисларида иштирок этиш учун давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, ташкилотлар вакилларини ва бошқа мансабдор шахсларни таклиф этади;
давлат органлари, халқаро ташкилотлар, жамоат бирлашмалари билан муносабатларда округ комиссияси номидан иштирок этади;
округ комиссияси жойлашган бинонинг жиҳозланишини ташкил этади;
округ комиссиясининг баённомаларини, қарорларини, участка комиссияси раисларининг, маҳаллий кузатувчиларнинг гувоҳномаларини ҳамда бошқа ҳужжатларни имзолайди;
жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни комиссия аъзолари ўртасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;
округ комиссияси аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифаларини белгилайди;
маҳаллий кузатувчилар ҳамда бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари билан комиссия номидан иш олиб боради;
референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнидаги ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ҳуқуқбузарликка оид материалларни тўплаб судга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилади;
Ўзбекистон Республикаси бюджетидан участка комиссияси фаолиятини таъминлаш учун ажратилган маблағларни участка комиссиялари ўртасида тақсимлайди ва уларнинг мақсадли фойдаланишини назорат қилади;
округ бўйича референдумда овоз бериш ҳолати ва якунлари тўғрисида Марказий сайлов комиссиясига ахборот беради;
“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Округ комиссияси раиси ўз ваколатларини бажара олмаган, шунингдек округ комиссияси раиси бўлмаган тақдирда, унинг ваколатлари раис ўринбосари ёки округ комиссияси қарори билан комиссия аъзоларидан бирининг зиммасига юклатилади.


  1. Download 274.1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling