ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ
РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ ОКРУГ КОМИССИЯЛАРИ
РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА КОМИССИЯЛАРИ
ИШ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЮРИТИШ
АМАЛИЙ -УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
ТОШКЕНТ-2022
Тузувчи: Б.ЮНУСОВ
Мазкур қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи округ ва участка комиссиялари фаолиятига оид иш ҳужжатларини юритиш бўйича амалий намуналар берилган.
Қўлланма округ ва участка комиссиялари аъзоларига мўлжалланган.
Кириш.
Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари билан “Ўзбекистон Республикаси референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари тўғрисида”ги, “Референдум участкалари ҳамда участка комиссиялари тўғрисида”ги низомлар ишлаб чиқилган.
Мазкур Низомлар Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган. Низомлар ўз ичига комиссиялар аъзоларига қўйиладиган талаблар, комиссия аъзоллигига номзодларни тавсия қилиш, комиссия таркибидан чиқариш ёки таркибини ўзгартириш, комиссия фаолиятини ташкил этиш, комиссияларнинг ваколатлари, уларнинг ишини режалаштириш ва ташкил қилиш, участка комиссияси жойлашган бино ва овоз бериш хоналарини жиҳозлаш, овоз берувчи фуқаролар рўйхати, муддатидан олдин овоз бериш, участка комиссияси томонидан референдум куни амалга ошириладиган вазифалар, овоз беришни ташкил этиш каби талаб ва тавсияларни қамраб олган.
Шунингдек, референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш, уларни сайлов қонунчилигидан хабардорлигини кучайтириш баробарида амалий иш юритиш кўникмаларини такомиллаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Шу мақсадда тайёрланган ушбу Қўлланма референдум ўтказувчи округ ва участка комиссияларининг иш юритишини ташкил қилишга амалий ёрдам бўлади, деган умидаман.
Б.Юнусов
Do'stlaringiz bilan baham: |