Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссияси референдум ўтказувчи округ комиссиялари


Марказий сайлов комиссияси аъзоси


Download 274.1 Kb.
bet2/16
Sana08.05.2023
Hajmi274.1 Kb.
#1441681
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Қўлланма Округ ва участка комиссияларига

Марказий сайлов комиссияси аъзоси
БИРИНЧИ БЎЛИМ:


Референдум ўтказувчи округ комиссиялари фаолиятининг
ташкилий-ҳуқуқий асослари

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги қонунига асосан Референдумни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги комиссиялар томонидан амалга оширилади:


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси;
референдум ўтказувчи округ комиссиялари;
референдум ўтказувчи участка комиссиялари.
Референдум ўтказувчи округ комиссияси референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ўн кундан кечикмай комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг саккиз – ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
Референдум ўтказувчи округ комиссиялари аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин етти кундан кечикмай Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқлаш учун тавсия этилади.
Йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга ҳамда референдумларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзолари бўлиши мумкин.
Сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳи таркибига кирувчи аъзолар референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Комиссиянинг аъзоси шахсан берган аризасига мувофиқ, шунингдек ваколатларидан маҳрум этилган тақдирда ўз вазифасини бажаришдан озод қилиниши мумкин.

Комиссия аъзосини ваколатларидан маҳрум этиш ҳуқуқи комиссияни тузган органга тегишли бўлиб, комиссия аъзоси ушбу Қонун талабларини бузган ёки ўз вазифаларини мунтазам равишда эътиборсиз қолдириб келган тақдирда ўз ваколатларидан маҳрум этилади.


Зарурат бўлганда комиссиянинг янги аъзоси ушбу Қонунда белгиланган тартибда тасдиқланади.
Фуқароларнинг ташаббускор гуруҳлари таркибига кирувчи шахслар референдум ўтказувчи комиссияга аъзо бўлишлари мумкин эмас.
Айни бир шахс референдум ўтказувчи фақат битта комиссияга аъзо бўлиши мумкин.

Download 274.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling