Амалиёт давомида амалга ошириладиган вазифалар


Download 25.81 Kb.
bet1/6
Sana14.12.2022
Hajmi25.81 Kb.
#1003783
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`quv dala amaliyoti




Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Гулистон давлат университети
экология ва география” кафедраси
Биология таълим йўналиши талабалари учун ботаника фанидан ўқув -дала амалиётини ўтказиш юзасидан қисқача
йўриқнома

Тузувчи: проф. Х. Қаршибоев


Экология ва география кафедраси умумий йиғилишида тасдиқланган (6-баённома 8.05.2017 йил).


КИРИШ
Амалдаги “5140100 – биология” таълим йўналиши ўқув режаси ва ботаника фани наъмунавий ўқув дастурига мувофиқ 2- босқич талабалари баҳорги сессиядан кейин ботаника фанидан ўқув-дала амалиёти ўташлари лозим бўлади. Ўқув-дала амалиёти дала шароитида ўтказилади. Амалиёт даврида талабалар аудиторияда олган назарий билимларини табиат қўйнида мустахкамлайдилар ва ўсимликлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўладилар.
Ботаника фанидан ўтказиладиган ўқув-дала амалиётининг асосий вазифаси талабани махаллий ўсимликлар дунёси билан таништириш, талабаларда ўсимликни аниқлаш ва морфологик тавсифлай олиш кўникмаларини шакллантиришдан иборатдар. Талаба ўқув-дала амалиёти даврида ўсимликка морфологик тавсиф бериш, ҳаётий формасини ва яшаш жойини аниқлаш, Ўсимликлар аниқлагичлари ёрдамида ўсимликнинг оиласи, туркуми ва турини аниқлай билиши талаб қилинади. Ўқув-дала амалиётини одатда ботаника фани ўтиб тугаллангандан кейин ўтказилади.
Ўқув-дала амалиёти кундалик экскурсия шаклида, тўпланган материалларни тахлил қилиш, индивидувал топшириқларни бажариш, кундалик юритиш, худуднинг флористик таркибини тузиш, гербарий тўплаш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларида қатнашиш каби шаклларда ташкил қилиниши мумкин.
Худуднинг флористик таркибини тузишда ўрганилаётган ўсимлик тури оиласи, туркуми ва тури лотинча ва ўзбекча номлари, ҳаётий шакли, экологик яшаш жойи, асосий биологик хусусиятлари ва аҳамияти кўрсатилади. Қизил китобига кирган турлар алоҳида қайд этилади.
Кундалик ҳар бир талаба томонидан юритилади. Унда кун бўйи қилинган ишлар, экскурсияда ва кузатувда кўрилган маълумотлар қисқача келтирилади.
Амалиёт даврида ҳар бир гуруҳ 3-4 кишилик микрогуруҳларга ажратилади. Ҳар бир микрогуруҳга маълум мавзулар бўйича мустақил иш топшириқлари берилади. Ҳар бир микрогуруҳдан камида 100 та ўсимлик гербарийсини тўплаш талаб этилади.
Гербарий ўсимлик тури тўғрисида тўлиқ маълумот беришга хизмат қилади. Гербарий таёрлангандан кейин аниқлагичлар ёрдамида ўсимлик тури аниқланади. Аниқлаш жараёнида ўсимлик тўлиқ тахлил этилиши, морфологик тавсиф берилиши, унда махсус ботаник атама ва атласлардан ҳамда “Ботаника фанидан ўқув-дала амалиётини ўтказиш юзасидан методик тавсиянома” (Гулистон, 2014) фойдаланиш тавсия қилинади.

Download 25.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling