Амалиёт давомида амалга ошириладиган вазифалар


АМАЛИЁТ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ВАЗИФАЛАР МАЗМУНИ


Download 25.81 Kb.
bet3/6
Sana14.12.2022
Hajmi25.81 Kb.
#1003783
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`quv dala amaliyoti

АМАЛИЁТ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ВАЗИФАЛАР МАЗМУНИ
1. Ўқув -дала амалиёти мақсад ва вазифалари билан таништириш.

Ўқув - дала амалиёти мақсад ва вазифалари билан талабаларни танишиштириш. Кундалик дафтар юритиш, тўплаган материалларни қайта ишлаш, расмини чизиш, тавсифнома тузиш ва гербарий тайёрлаш методикаси билан таништириш. Талабаларни микрогурухларга булиш,индивидуал иш топшириқларини бериш.




2.Ўсимликлар идизи ва илдиз системаси билан танишиш.
2.1.Илдиз ва илдиз системасини урганиш учун хар бир талаба 3-4 та ўқ илдизли ўсимликнинг илдиз системасини тузилишини ўрганади. Ён ва қўшимча илдизларга тузилишига эътибор беринг.Ўсимликларнинг номини ёзиб, илдиз системасининг расмини чизиб олиш.
2.2.Попук илдизли ўсимликлар илдиз системасини ўрганиш. Нима учун попук илдиз дейилишига эътиборни жалб қилиш.Ўсимликларнинг номини аниқлаб, расмини чизиб олиш.


3.Ўсимликлар пояси ва новда системаси, барглари тузилиши ва хиллари билан танишиш
3.1.Поя ва новдалар тузилиши билан танишиш. Берилган новдалардан бўғин ва бўғин оралиқларини топиш. Айрим ўсимликларда бўғим оралиғи узунлигига, баъзиларида қисқалигига эътибор беринг. Расмини чизиб олинг.
3.2.Берилган новдада баргларнинг жойлашишига эътибор бериш. Уларни спирал , қарама-қаши ёки тўп ҳолатда жойланишига диққатингизни жалб қилинг. Ўсимлик номини аниқлаб, расмни чизиб олинг
3.3.Новдалар шохланишини ўрганиш. Шохланиш турини аниқлаб расмини чизиб олиш.
3.4.Ғумай илдиз поясини, катошка туганагини, дўлана новдасидаги тиконларини, янтоқ ўсимлигини тиконини, пиёзбошни ўрганиш. Уларни нима учун новдаларга киришини аниқланг.Пиёзбоши ва картошка туганаги кўндаланг кесиш. Унинг новда эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Расмини чизиб олинг.
3.5.Турли ўсимликларнинг баргларини ўрганиш. Бу баргларда барг япроғини, барг банди ва ён баргчаларини топинг. Бу баргларнинг қайсиси оддий, қайсиси мураккаб баргларга киришини аниқлаш. Уларнинг расмини альбомга чизиб олиш.
3.6. Барг япроғи формасига эътибор бериш. Турли шаклдаги барг япроқлари шаклларини чизиб олиш.Барг япроғи қирралари текис ва қирқилганлигига эътибор беринг. Уларнинг расмларини альбомингизга қайд этинг.
3.7. Барг япроғидаги томирланишга эътиборингизни қаратинг. Тўрсимон, параллел, дуксимон томирланган баргларни кўрсатинг. Расмини чизиб олинг



Download 25.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling