Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Download 0.94 Mb.
bet13/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

Тадқиқот фаолияти - бу интегратив ҳодисалардан бири саналиб, у ўз-ўзини ташкил қилиш қобилиятига эга, яъни бу ўрганилаётган илмий тадқиқотлар мантиғи ва муаммога шахсий муносабат туфайли юзага келади. Талабаларнинг мактабдаги тадқиқот фаолиятининг мақсади асосан нафақат якуний натижа, балки жараённинг ўзи бўлиб, унда улар маълум билим, кўникма ва малакаларини ривожлантирадилар.
"Талабаларнинг илмий-тадқиқот иши" тушунчаси иккита асосий елементни ўз ичига олади: талабаларга илмий тадқиқот ишлари асосларини ўргатиш, уларда илмий тадқиқот ишларининг муайян кўникмаларини сингдириш ва ўқитувчилар раҳбарлигида илмий тадқиқот ишларини бажариш [7].
Илмий тадқиқотнинг мақсади янги илмий билимларни эгаллашдир. Янги билимларни эгаллаш илгари олиб борилган илмий тадқиқотларга асосида бўлади. Концептуал ва терминологик аппаратнинг қатъийлиги илмий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир.
Замонавий ўқитувчи фаолиятида тадқиқотчилик функцияси алоҳида аҳамиятга эга. Талабани бўлажак тадқиқотчи сифатида шакллантиришга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Мактабларга тадқиқотчи эмас, ўқитувчи-тадқиқотчи керак. Ушбу муаммони ҳал қилиш талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини замонавий мактабнинг долзарб муаммолари атрофида жамлашни талаб қилади.
Ўқитувчи-тадқиқотчининг мақсадли шакллантиришда бир қатор тўсиқлар мавжуд:
а) узлуксизлик: рефератлар, курс ишлари ва битирув малакавий иш мавзулари ўртасида боғлиқликнинг йўқлиги;
б) тор доирадаги мавзуларни алоҳида раҳбарларнинг илмий қизиқишларига мос равишда ишлаб чиқилиши;
в) илмий ишларнинг педагогик йўналтирилмаганлиги;
д) талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини режалаштиришдаги камчиликлар.
э) ўқув режасига мувофиқ амалга ошириладиган тадқиқот топшириқларининг турлари шундай вақтга мўлжалланганки, талабалар тадқиқот мавзусига чуқур кириб боришга улгурмайдилар.
Бой ижодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалаш технологияси- бу педагогик мақсадларга эришиш учун фойдаланиладиган барча шахсий, инструментал ва услубий технологияларни ишлашининг тизимли тўплами ва тартибини англатувчи педагогик технология мисолларидан биридир.
Лойиҳалаш фаолияти нафақат талабалар, балки ўқитувчилар томонидан ҳам амалга оширилади. Дарҳақиқат, ўқитувчининг барча ишлари кунлик лойиҳадир. Бизнинг ишимиз аниқ мақсадга эга. Биз мақсадларни, вазифаларни белгилаймиз, маълумот қидирамиз, қайта ишлаймиз, натижаларни оммага тақдим етамиз. Шунинг учун, замонавий тилда дарс режаси асосан “дарс лойиҳаси” номи билан юритилади.
Лойиҳа - бу ўқитувчи томонидан махсус ташкил етилган ва мустақил равишда талабалар томонидан бажариладиган, ижодий маҳсулотни яратиш билан якунланадиган ҳаракатлар мажмуи.
Талабалар лойиҳалар устида ишлашда:
• алоҳида ёки гуруҳ бўлиб ҳаётдаги долзарб масалаларни, билимларнинг турли соҳаларидаги муаммоларни аниқлайди;
• вазифаларни белгилайди, иш режасини тузади, шу орқали муаммони ҳал қилиш йўлларини излайди, тадқиқот объектини аниқлайди;
• фаразларни илгари суради, табиий объектлар билан тажрибалар ўтказади, олинган маълумотларни тизимлаштиради, турли манбалардан олинган маълумотларни таҳлил қилади ва хулоса ясайди. Хулоса қилишда ўқитувчи талабаларга тажриба маълумотларини қайта ишлашга, натижаларни ҳужжатлаштиришга ва албатта, ҳамкорлик қилиш қобилиятини ривожлантиришга ёрдам бериши керак;
• мантиқий далиллар тизимини яратади, компютер, мултимедиа ускуналари ёрдамида лойиҳа ҳимоясини тайёрлайди;
• лойиҳанинг тақдимотида талаба ўз фаолияти натижасини тақдим етади, масалани жамоатчиликка етказади, бу муаммоларни ҳал қилиш ечимларини кўрсатиб беради. Ушбу жараёнда талабаларнинг нутқ санъати ва маданиятини ўзлаштириш кўникмаларини ривожлантиришга еришилади .
Лойиҳалаш технологияси талабаларнинг ёши ва индивидуал хусусиятларига боғлиқ бўлиб, мустақилликка, ўзини ўзи англаш зарурлигига ўргатади.
Лойиҳаларни талабаларнинг фаолиятидаги устун томонларига қараб қуйидагича таснифлаш мумкин:
• Aмалий лойиҳалар: бу лойиҳа иштирокчиларининг ёки ташқи буюртмачининг ижтимоий манфаатларига қаратилган бўлади. Бунда маҳсулот олдиндан белгиланган бўлиб, муайян фаолиятда қўлланилади.
• Тадқиқотчилик лойиҳалари: бу лойиҳа чинакам илмий изланишлар каби тузилган бўлиб, танланган мавзунинг долзарблигига асосланади, тадқиқот мақсадларини белгилайди, тасдиқлаш билан фаразни мажбурий равишда илгари суради ва олинган натижаларни муҳокама қилади.
• Aхборотли лойиҳа: бунда талаба объектни, ҳодисани таҳлил қилади, умумлаштиради ва кэнг аудиторияга тақдим етиш учун маълумот тўплайди.
• Ижодий лойиҳалар: бунда талаба лойиҳа натижаларни тақдим етишга еркин ва ноанъанавий ёндашувни эътиборга олади. Булар алманахлар, театрлаштирилган томошалар, спорт ўйинлари, тасвирий ёки декоратив санъат асарлари, видеофилмлар бўлиши мумкин.
• Ролли лойиҳалар: Ушбу лойиҳаларда структура аниқланмай¬ди ва иш тугагунга қадар очиқ бўлади. Лойиҳа қатнашчилари муайян ролларни бажарадилар. Ролларга мувофиқ ҳолда уларнинг вазифалари аниқланади.
Лойиҳалаш технологиясининг квазипрофессионал фаолиятини такомиллаштиришдаги афзалликлари:
-Ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини тарбиялаш кўникмаларини ривожлантириш. Бу шуни англатадики, келажакда бундай бола мустақил равишда жуда мураккаб қарорлар қабул қила олади, ўз эътиборини бошқара олади ва вақтни тўғри тақсимлайди.
-Гуруҳ фаолияти кўникмаларини ривожлантириш. Лойиҳа фаолияти усули нафақат индивидуал ишни, балки жамоада ишлашни ҳам назарда тутади, чунки ҳозирги вақтда ҳар қандай кэнг кўламли ғояни мустақил равишда ишлаб чиқиш жуда қийин. Шундай қилиб, бу усул талабаларга раҳбарни танлаш зарурати ва вазифаларни тақсимлаш тўғрисида мустақил қарор қабул қилишга ёрдам беради, бу эса талабаларни жамоаларда ишлашга тайёрлайди.
-лойиҳалаш технологияси когнитив фаолиятга қизиқиш уйғотади, чунки талабалар нимани ва қандай ўрганишларини мустақил равишда ҳал қилишади. Шунингдек, талабалар ўз вазифаларини бажариш учун одатда бир нечта адабиёт манбаларидан фойдаланишлари сабабли танқидий фикрлашни ривожлантирадилар.
-лойиҳалаш технологияси реал шароитларни моделлаштиради: муаммони қўйиш - натижани олиш; бу жуда муҳим бўлиб, чунки ҳозирги вақтда барча йўналишдаги ҳаракатлар самарали натижаларга эришишга қаратилган.
-лойиҳалаш технологияси ижодкорликни, ностандарт ечимни ривожлантиришга имкон беради. Дарҳақиқат, битта ва бир хил муаммога турли йўллар билан ёндашиш мумкин. Шундай қилиб, қайси йўл унга энг фойдали кўринишини талабанинг ўзи ҳал қилади. Ўзини ифода етиш қобилияти туфайли етакчилик қилиш, жамоани бирлаштириш, ғайриоддий ғояларни яратиш, йўқотишларни ва мумкин бўлган фойдаларни ҳисоблаш каби яширин истеъдодлар очилади.
Лойиҳа технологиясининг квазипрофессионал фаолиятини такомиллаштиришдаги камчиликлари:
-Бундай вазифалар стандартлаштирилмаганлиги сабабли баҳолаш мезонларининг йўқлиги.
-Ўқитувчига юкнинг ортиши, чунки дарс-ўйин ёки дарс-конференция ўтказиш ўқитувчидан бироз тайёргарликни, унинг жисмоний ва маънавий кучини талаб қилади.
-Талабалар учун лойиҳалашнинг машаққатли иш эканлиги. Керакли адабиётларни топиш, мос манбаларни танлаш, ёзилганларни таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш учун кўп вақт ва куч сарфланади. Бундан ташқари, талабалар кўпинча ўз ишларини тақдимот ёки ҳисобот шаклида тақдим етишлари керак, бу кўплаб талабалар учун жуда қийин вазифадир.
-Талабаларда машғулот пайтида стрессли вазиятлар ҳам жуда кэнг тарқалган. Олий таълим муассасасида таълим жараёнларининг мураккаблиги, шунингдек, ўзига бўлган ишончни йўқотиш ёки ўз қобилиятидан умидсизликка тушиш туфайли талаба депрессив ҳолатга тушиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, бу фақат ҳиссий жиҳатдан заиф талабалар билан содир бўлади.
-Мулоқотнинг психологик муаммолари.
-"Классик" фанларни ўргана олмаслик ва давлат имтиҳонларига тайёргарлик кўрмаслик.
Юқоридагиларни инобатга олиб, квазипрофессионал фаолиятнинг шаклларидан самарали фойдаланиш учун ҳар бир ўқитувчи авваламбор, бу технологиялардан ўринли фойдалана олиши зарур. Бизнинг тадқиқотимиз ҳам бўлажак биология ўқитувчиларининг квазипрофессионал фаолиятини шакллантиришда айнан шу жиҳатларни назарда тутган ҳолда, таълим технологияларидан фойдаланиш қоидаларини ҳам талаба, ҳам бўлажак ўқитувчига ўргатишни назарда тутади.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling