Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


б) Ислом ва шариатда ижтимоий фалсафа муаммолари


Download 4.19 Mb.
bet19/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

б) Ислом ва шариатда ижтимоий фалсафа муаммолари.


VIII—XIII асрларда шаклланган ва ривожланганмусулмон ижтимоий фалсафаси ўзининг маълум дунё вий адолат, инсонпарварликни қарор топтиришга,маърифатпарварлик, демократик бошқарув усулларинирўёбга чиқаришга йўналганлиги билан мусулмон мада ниятининг таркибий қисми ва энг муҳим ютуқпари дан бири бўлди.
Маълумки айрим кишиларда шўролар давриданқолган тафаккур ва мафкура андозаларига кўра,Шарқда, шу жумладан ўзбек халқида сиёсий онг, ма даният ва миллий мафкура анъаналари, демократикҳуқуқий талаб, бурч, кафолатлар, тартиботлар бўлма ган деган тарихан асоссиз тасаввурлар бор.
Туркистонда ислом дини келмасдан авваллари ҳам,ислом келганидан сўнг ҳам анча юксак такомилгаэришган сиёсий онг, маданият ва мафкура анъанала ри, демократик ва инсонпарварлик қадриятлари мав жуд бўлганлигини таъкидлаб ўтмоқ керак.
1. Илк исломда илоҳий-наслий ҳокимият ўрнигаСунна (Қонун)га асосланган ҳокимият, бошқаришусулини мусулмон жамоаси ўзининг эркин иродасининамоён қилиб, қатъий тарзда жорий этган. Хулофоирошидийнлар — Абу Бакр ас-Сиддиқ, Умар ибн Ҳат тоб, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб —Сунна қонунига биноан халифа этиб сайланганлар.
2. Муҳаммад саллоллоҳ алайҳа вассаллам теократикҳокимият ўрнатган, деган ҳақсиз, кўпинча асоссиз, мў нозарали фикр мавжуд. Аслида Муҳаммад саллоллоҳалайҳа вассаламнинг Суннага қатъий риоя қилишданташқари, ўзлари бажарган дунёвий ҳокимият (Амирал-муслимиййин) ва диний ҳокимиятни (Имом-ул мўъминиййин) жуда аниқ фарқлаган ҳолда, функцио нал ҳокимият шакллари сифатида юргизган.
3. Имомлар Абу Ҳанифа, Шофеъий, Абу Юсуф,Муҳаммад аш-Шайбон ва бошқалар томонидан иш ланган Раъй, Қиъёс, Ижмоъ ва Истиҳсон каби рацио йалистик ва инсонпарварона принциплар мусулмонларжамиятидаги ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ҳамда давлатни қуриш ва бошқаришга, иқтисодий аҳволга оид муно сабатларни тартибга солишда кенг қўлланила бош лаган. Бу кейинчалик ал-Мавардий («ал-Ахкам ас Султонийя»), Қудурий («Муҳтасар»), Бурҳониддин ал Маршноний («ал-Ҳидоя»), Раззолий («Насиҳат-ул мулк») ва бошқа мусулмон сиёсат назариётчилари томо нидан Ислом, Шариатнинг сиёсий маданият, тафак кур, давлат қурилиши ва бошқарилишига оид асослиназариялар даражасида балоғатга етказилди.
4. Қолаверса, кейинги даврларда ҳам Ислом ҳечқачон ўз қўлида мутлақ ҳокимиятни тўпламаган, балкидоимо ҳукмдорлар ёнида жамиятнинг Ахлоқий Қонуниролини ўйнаган, маърифий, тарбиялаш ва меҳр-шаф қат, инсонпарварликка даъват қилувчи вазифаларнибажарган.
Демак, булардан қуйидаги умумлаштирувчи хулоса га келса бўлади: Ислом мафкурасида, қадриятларида,мусулмончилик турмуш тарзи, руҳияти, онгида муайянмутассиблик майллари мавжуд бўлиб келганлигига қа рамасдан (бу ҳозирги замоннинг барча машҳур динла рига бирдек хос) тарихан Исломда доимо демократикмайллар (Сунна, Раъй, Қиёс, Ижмоъ, Истиҳсон ва ҳ.к.), Шариат арконлари, талаб ва таъқиқларида эса адо лат, инсоф ва қонунийлик, инсонийлик етакчи, усту вор мавқеъига эга бўлган, зўрлик, зулмнинг йўли кеси либ, бир томонлама беҳад бойиш ёки қашшоқланиш нинг олди олинган (Закотнинг қонунийлиги, Риъбо нинг таъқикланганлиги, Баъйнинг Ҳалол, яъни ҳалолишбилармонликнинг рарбатлантирилганлиги ва ҳ. к.).Ислом, Шариат инсон олдида оқилона тадбиркорлик,ишбилармонлик қилишнинг кенг имкониятлариниочиб берган ва рағбатлантириб турган, инсоннинг ўзшаънига муносиб яшаши шарт-шароитларини вужудгакелтириб, мусулмон жамиятининг бутун ўрта асрлармобайнида динамик ривожланиши, Ғарбдан ҳар соҳадаустун бўлиб қолишини таъминлаган. Мусулмон дунё сининг XVII—XVIII асрлардан сўнг тараққиётда орқа да қолиб кетиши эса феодал мулкчилик муносабатла рининг Шарққа хос ички тараққиёти қонуниятларибилан изоҳланади.
5. Ҳозирги пайтда авж олдирилаётган «мусулмонфундаментализми» Ислом, Шариатнинг имкониятла ри, салоҳиятини идрок қила олмаслик, моҳиятини ту шунмаслик ёки тушунишни истамаслик оқибатидир.Бошқа томондан эса шуни ҳам ёддан чиқармаслик лозимки, «мусулмон фундаментализми» деб қаралувчихозирги кундаги ҳодисалар мусулмон дунёсига нисба тан Ғарбнинг зулми, адолатсизлиги, мустамлакачиликва талон-тарож сиёсати, иккиюзламачилигига жавобанвужудга келган. Демак, «мусулмон фундаментализми»Ғарбнинг ўзи эккан «зироат» — зўрлик, адолатсизликва риёкорлик сиёсатининг қонуний ҳосиласидир.
Туркистонда тоҳирийлар, сомонийлар, қорахо нийлар, ғазнавийлар, салжуқийлар, хоразмшоҳлардиний-сиёсий, ҳуқуқий устамонлик кўрсатиб, амалдахачифалик марказидаги ҳокимиятдан мустақил бўлиболганлар, ўз ҳудудларида юқорида таъкидлаб ўтилга нидек «маърифатпарвар ҳокими мутлақ» сиёсатиниюргизганлар, маҳаллий халқпарнинг қадимги давлат чилиги, ҳуқуқий онги, тафаккури анъаналариниқайтадан тиклаб олишга муайян даражада муваффақбўлганлар.
Тоҳирийларнингхалифаликни номигагина тан олиб,амалда ўз халқининг қадимги давлатчилиги анъаналари ни тиклашга уринганликлари, маҳаллий аҳолинингижтимоий-сиёсий ва маънавий фаоллигини кўтариш,«маърифатпарвар ҳокими мутлақ» сиёсатини юритиб,ички ва ташқи сиёсатни олиб боришда Мовароуннахрхалқлари давлатчилиги анъаналарини тиклаб олишгамуваффақ бўлган эдилар.
Ўрта ва Яқин Шарқ халқлари мусулмон маданияти даги сиёсий мустақиллик, демократик, инсонпарвар лик ва рационализм майллари қорахонийлар, ғазна вийлар, салжуқийлар, хоразмшоҳдар даврида (XI—XIIасрлар) сиёсий-давлатчилик анъаналарини қўллашдамаҳаллий, туркий давлатчилик анъаналарига асослан ганликлари, шунингдек феодал мулк эгачиги Иқтаниривожлантириб, араб халифалигидаги «Ер-мулк Ол лоҳники» деган принципдан четлашиб, Шарқда би ринчи бўлиб Оврўподагидек феодал, помешчик ер эга лигини жорий қила бошлаганликлари каби муҳимиқтисодий-сиёсий жараёнларда ўз ифодасини топган.
Ўрта асрлардаги мусулмон фалсафасининг яна бирмуҳим қисмини диний-мазҳабчилик ҳаракатлари —шийъа-исмоилийлар, тасаввуф, мутазила оқимлари би лан боғлиқ илм-фан, фачсафа, бадиият, маданият таш кил этгани маълум.
Маълумки, шийъалар ҳаракати ва таълимоти Суннатарафдорлари билан халифалик диний-сиёсий ҳоки мияти учун кураш жараёнида пайдо бўлган ва ислом
оламида жуда эрта ва кенг — Макка-Мадинада, Яман да, Баҳрайнда, Ироқца, Миср ва Шимолий Африкақирғоқларида, Эронда, Мовароуннаҳр ва Хуросондатарқалган эди1. Шийъалар ўз ақидавий таълимотларива маросимчилиги асосида ўз жамоаси турмуш тарзи,урф-одатлари, маросим ва маракалари, шароитлари,диний ва дунёвий қадриятларини шакллантирганлар.Қуръон, Ҳадислар, Сираларни ўзига хос талқин этади ган илм-фан, фалсафа, бадиият, маданиятни вужудгакелтирганлар.
Исмоилийлар тўрт босқичли таълим-тарбия таҳси лини ишлаб чиққанлар. Бу таълимотга неоплатонизм,зардуштийлик, буддачилик, манихейчилилик, несто рий насороларнинг маданияти, диний мазҳабчиликэътиқодлари катта таъсир кўрсатган. Бу айниқса тўртбосқичли таълим-тарбия таҳсили жараёнини босибўтишда ўзлаштириладиган билимлар, фалсафий таъли мотларда неоплатонизмнинг орифона судур (файзиилоҳий) — мистик эманация назариясининг кенг қўл ланилишида кўзга ташланади.
Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эрондаги илк исмои лийлар даъватчилари — Марвазий ва Нахшабийларкўпгина табиатшунослик ва фалсафий фанлардан ях ши маълумотга эга бўлган, юксак маданиятли, сиёсийуддабурон кидшлар бўлганлар. Исмоилийлар ўз таъли мотларини ишлаб чиқиш, тарғиб ва ташвиқ қилишдабеихтиёр илғор маданият, рационализм анъаналари,табиий-илмий, фалсафий билимларнинг кенг тарқали шига, кенг халқ оммасига етиб боришда ижобий рольўйнаганлар. Бундан ташқари исмоилийлар ўз жамоаси ни, Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эрон, Ироққача чўзи либ кетган «тоғ қалъа — давлатлари»ни тузиб, расмийисломга, диний мутассибликка қарши очиқ сиёсий ку раш олиб бориб, ўзига хос эркин ва дунёвий, диний ваинсоний маданиятни муқобил суръатда илгари сураолган эдилар. Мазкур дунёвий, диний ўзига хос мада ният, жамоа ўзининг ўта сўл ижтимоий моҳияти ис моилийлар таъсирида ёки уларнинг қўлларида бўлганжойларда ижтимоий адолат ва тенглик ғоялариниамалда жорий этишга йўналганлиги учун ҳам одциймеҳнаткашлар, қуйи табақалар орасида жуда каттаэътибор қозонганлар.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling