Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш
Download 1.07 Mb.
|
Energetik Balans va ikkilamchi manbalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза № 7 САНОАТДАГИ ИККИЛАМЧИ ЭНЭРГИЯ МАНъБАЛАР (ИЭМ). ҚОРА МЭТАЛЛУРГИЯДАГИ ИККИЛАМЧИ ЭНЭРГИЯ МАНъБАЛАРИ. Режа
- 1. Саноатдаги иккиламчи энергия манъбалар (ИЭМ).
- 2. Қора металлургиядаги иккиламчи энергия манъбалари.
- 3. Домнада чўян эритиш.
4. Назорат саволлари
1. Ишлаб чиқариш жараёнларининг таснифи тўғрисида гапириб беринг. 2. Оловли техник жараённинг фойдали иш коеффиценти нимадан иборат. 4. Саноат корхоналаридаги қурилмаларнинг фойдали иш коеффиценти қандай тарифланади. Маъруза № 7 САНОАТДАГИ ИККИЛАМЧИ ЭНЭРГИЯ МАНъБАЛАР (ИЭМ). ҚОРА МЭТАЛЛУРГИЯДАГИ ИККИЛАМЧИ ЭНЭРГИЯ МАНъБАЛАРИ. Режа: 1. Саноатдаги иккиламчи энергия манъбалар (ИЭМ). 2. Қора металлургиядаги иккиламчи энергия манъбалари. 3. Домнада чўян эритиш. 4. Назорат саволлари. 1. Саноатдаги иккиламчи энергия манъбалар (ИЭМ). Мамлакатда ишлатиладиган ёқилғининг тахминан 55 % саноатга тўғри келади. Иссиқлик электр стансияларида умумий ёқилғининг 25 %и ишлатилади. Саноат соҳалари ичида металлургия ёқилғини ишлатиш бўйича биринчи ўринда туради (20%). Саноатнинг барча соҳаларида электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ёқилғининг 10-20% сарфланади ва тахминан 15-20% и иссиқ сув ва паст босимли буғ олиш учун ишлатилади. Худди шу мақсадлар учун кимё, озиқ-овқат ва энгил саноатда ёқилғининг сарфи 50-55 % гача этиб боради ва аксинча, шу соҳалардаги ёқилғи ёқиб амалга ошириладиган технологик жараёнлар учун ёқилғининг сарфи 15-30 % гача камаяди. Юқори ҳароратда амалга ошириладиган ишлаб чиқариш жараёнларининг фойдали иш коеффиценти жуда паст бўлади. Шунинг учун иссиқлик чиқиндилари, яъни иккиламчи энергетик манбалри ҳам кўп миқдорда ажралиб чиқади. 2. Қора металлургиядаги иккиламчи энергия манъбалари. Металлургиядаги асосий технологик жараёнлар қуйидагилардан иборат: кокс ишлаб чиқариш, домналарда чўян эритиш, металлни чиғирлаб ёйиш, қуймаларни қиздириш ва ҳакозо. Бу оловли технологик жараёнларнинг иккиламчи энергетик манбаларини ва улардан самарали фойдаланиш йўлларини кўриб чиқамиз. а) Кокс ишлаб чиқариш. Бу жараённи амалга ошириш учун жуда кўп миқдорда иссиқлик талаб қилинади. Кўмир шихтаси кокслаш батареяларида ҳавосиз 1100-1200 С да қиздирилади. Шу мақсадда газ (асосан, домна гази) 1350-1450 С ёқилади. Кокслашда бирламчи кўмир шихтаси 75-80 % кокс олинади. Ундан ташқари кокс гази (13-14 %) вақатрон (смола) олинади. Кокс печининг иссиқлик баланси. (намлиги 6% бўлган 1 тонна кўмир учун).
Иссиқликнинг нисбий сарфи (2300-2500)103 кжоул/тоннага тенг ёки бирламчи шихта ёқилганда ажралиб чиқадиган иссиқликнинг 8-10 % ни ташкил қилди. Кокслаш жараёнининг фойдали иш коеффиценти: Жадвалдан кўринадики, қизиган кокснинг физик иссиқлиги тахминан 50%ни ташкил қилади. Бу иссиқликдан коксни инерт газлар ёрдамида совитиш йўли билан фойдаланиш мумкин: олинган иссиқликни буғ олиш учун ишлатиш ўринли бўлади. Коксни бундай қуруқ сўндириш пайтида ҳар бир тонна кокс ҳисобига 0,4 тонна юқори параметрли буғ олиш мумкин. Кокс газининг ва конденсацияланувчи маҳсулотларнинг физик иссиқлигидан фойдаланиш камроқ самара беради ва улар таркибидаги қатронли ҳамда бензол моддалр иссиқлик алмашинувчи юзаларни ифлослантиради. 3. Домнада чўян эритиш. Домналар икки хил вазифани бажариш учун хизмат қилади: а) технологик вазифа – чўян эритиш; б) энергетик вазифа – домна газини ишлаб чиқариш. Домнанинг иссиқлик баланси. (1 тонна чўянга нисбатан) 2-2- жадвал.
Кокс иссиқлигининг кўп қисми домна газига ўтади, уни ёқиб кимёвий боғланган иссиқлигидан фойдаланиш мумкин: ; физик иссиқлик . Бундан ташқари совитиш сувининг иссиқлигидан буғ ва иссиқ сув олиш учун фойдаланиш мумкин. Масалан, 1 тонна чўянга нисбатан 0,15 тонна паст босимли буғ олиш мумкин. Умуман, чўян эритиш печининг фойдали иш коеффиценти 85% гача боради. Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling