Дастур номи
|
Касбий фаолиятда АКТ
|
Ажратилган соат
|
60
|
Мавзулар сони
|
30
|
Дастурнинг мақсади
|
Талабаларни замонавий ахборот технологиялари асослари билан таништириш, эришилган ютуқлар ва ахборот технологияларининг имкониятлари моҳиятини тушунтириш ва уларни таълим олиш ва иш фаолияти жараёнида амалий қўллай олишга ўргатишдир. Касбий фаолият бўйича қўйилган масалаларни ечишда зарур дастурий воситаларни тўғри танлаш, олинган билимлари асосида қўйилган масалаларни еча олиш, замонавий компьютер технологиялари воситаларидан мустақил фойдалана олиш .
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Ахборотларни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва тўплаш жараёнларини амалда қўллай олади;
Ахборотларни тарқатиш жараёнларида техник ва дастурли воситалардан фойдалана олади;
Технология, ахборот технологиялари тушунчалари, уларнинг кўринишлари ва классификациясини билиб олади;
Замонавий ахборот технологиялари воситаларидан фойдалана олади;
Интернет тармоғи ресурсларидан фойдалана олади.
|
Билимлар
|
Замонавий ахборот технологиялари воситалари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
Операцион тизим синфлари ва архитектураси билан танишиш;
Ҳисоблаш тизими дастурий таъминоти билан ишлаш;
Маълумотларни ҳимоялаш дастурлари билан ишлаш;
|
Кўникмалар
|
Операцион тизим аниқ конфигурациясини созлаш;
Тармоқ операцион тизим хизматлари ва ресурсларига мурожаатларни кўриб чиқиш;
Компьютер графикаси дастурларида ишлаш;
Мультимедиа технологиясини билиши ва улардан фойдалана олиш.
|
|