Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Бир маротаба юз берган операцияларни акс эттирувчи ҳужжатлар


Download 1.65 Mb.
bet24/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Бир маротаба юз берган операцияларни акс эттирувчи ҳужжатлар деганда фақат битта операцияни у юз берган вақтда акс эттирувчи ҳужжатлар тушунилади, масалан, пулни кассага кирим қилганда тузилган кирим касса ордери, товар жўнатилганда тузилган счёт- фактура ва шу каби ҳужжатлар.
Кўп маротаба юз берган операцияларни акс эттирувчи ҳужжатлар деганда бир хил мазмундаги ва кўп такрорланиб тутувчи хўжалик операцияларни маълум бир даврда (масалан хафта , ўн кунлик, бир ой ичида) битта ҳужжат билан расмийлаштирувчи ҳужжатлар туқунилади, масалан омбордан ишлаб чиқаришга хар куни бериладиган материаллар бир ҳафта, ўн кун ёки бир ойга очилган битта забор листи билан расмийлаштирилиши мумкин. Бундай ҳужжатлар бошланғич ҳужжатлар сонини камайишига, уларни тузиш ва ишловига кетадиган вақтни анчагина тежалишига олиб келади.
Тузилган жойига кўра ҳужжатлар ички ва ташқи ҳужжатларга бўлинади.
Ички ҳужжатлар деб корхонанинг ўзида тузилган, ташқи ҳужжатлар деб эса корхонага четдан келиб тушган ҳужжатлар тушунилади. Масалан, тайёр маҳсулотни жўнатишда тузилган счёт-фактура ички, материалларни таъминотчилардан келиб тушганлигини кўрсатувчи счёт-фактура эса ташқи ҳужжат ҳисобланади.
Тузиш усулларига кўра бухгалтерия ҳужжатлари қўлда ва компьютерларда тузилган ҳужжатларга бўлинади.
Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган ҳужжатлар шакл ва мазмунига кўра унификациялаштириш ва стандартлаштириш талабларига жавоб беришлари керак.
Ҳужжатларни унификациялаштириш деганда бир хил мазмундаги операцияларни барча корхоналарда ягона шакл ва мазмундаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши тушунилади. Масалан, 1998 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида товар-моддий заҳираларни сотиш ва сотиб олиш операцияларини фақатгина тасдиқланган ягона шаклдаги счет –фактура билан расмийлаштириш тартиби қўлланилади. Худди шундай тартиб кассадаги ва банклардаги пул маблағлари ва бошқа активларга доир операцияларни ҳужжатлаштиришда ҳам ишлатилади.
Ҳужжатларни стандартлаштириш деганда бир хил номдаги ҳужжатлар учун ягона размер ва шаклларни ўрнатилиши тушунилади. Юқорида айтилган счет-фактура ва бошқа ҳужжатлар стандарт ҳужжатларга мисол бўла олади.
Бухгалтерия ҳисоби ҳужжати деб тан олиниши учун ҳужжат маълум талабларга жавоб бериши лозим. Бу талабларга қуйидагилар киради:
1.Ҳужжат аниқ реквизитларга эга бўлишлиги ва бу реквизитлар тўлиғича кўрсатилган бўлишлиги керак. Бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган ҳужжатларнинг асосий реквизитларига қуйидагилар киради:

  • Ҳужжатнинг номи;

  • Ҳужжатнинг тартиб рақами

  • Ҳужжатнинг тузиш санаси

  • Операцияда қатнашувчи томонларнинг номи, адреси, телефони, банк реквизитлари, солиқ тўловчи сифатидаги идентификацион рақами (СТИР);

  • Юз берган операциянинг мазмуни;

  • Раҳбар ва бош ҳисобчининг фамилияси, исми – шарифи;

  • Операцияга асос бўлган ҳужжат (масалан, ишончноманинг номери ва санаси);

  • Операцияда бевосита қатнашган шахсларнинг фамилияси, исми- шарифи.

2.Ҳужжат имзоланган бўлиши керак (раҳбар, бош ҳисобчи ва операцияларда қатнашган бошқа шахслар томонидан).
3.Ҳужжат корхонанинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
4.Ҳужжат қалам билан тузилмаган бўлиши керак;
5.Ҳужжатнинг барча нусхалари бир хил бўлиши лозим.
Ушбу талабларнинг биронтасига амал қилинмай тузилган ҳужжат тўлиқ юридик кучга эга бўлмайди.
Бухгалтерия ҳисобида жуда кўп номдаги ва сондаги ҳужжатлар тузилади. Шунинг учун ҳужжатлар айланишини тўғри ташкил этиш, уларни белгиланган муддатларда корхонада сақлаш ва давлат архивига белгиланган тартибларда топшириш ўта муҳим ҳисобланади.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling