Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet253/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Тафсилотнома (расшифровка), одатда, молиявий ҳисоботининг у ёки бу моддасига киритилган суммаларнинг очиб берилиши. Тафсилотномалар (расшифровкалар), одатда, жадвал кўринишида бўлади. Масалан, балансда келтирилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари суммалари жадвал кўринишида корхоналар бўйича вужудга келган саналари бўйича келтирилади. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда келтирилган асосий бўлмаган фаолиятдан даромад ва харажатлар, сотиш, бошқариш ва бошқа операцион харажатларнинг умумий суммалари жадвал кўринишида даромад ва харажат гуруҳлари кесимида уларнинг моддалари бўйича келтирилади.
Контур моддалар – бу асосий счётларда акс эттирилган суммани камайтирилишига олиб борувчи моддаларга тегишли эканлигини изоҳлаб бериш.

Мавзуга оид таянч атамалар


Ҳисобот – бу маълум даврдаги молиявий хўжалик фаолияти кўрсаткичларини пул бирлигида белгиланган шакл ва мазмунда ифодалаш усули.
Молиявий ҳисобот –бу корхона ва ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичларини ўзида мужассамлаштирган ҳисобот шакллари мажмуаси.
Ҳисоботнинг титул қисмиҳисоботнинг номи, корхонанинг номи, адреси, банк реквизитлари, турли белгилари бўйича берилган статистик кодлари кўрсатиладиган қисм.
Ҳисоботнинг асосий қисми ҳисоботи берилаётган ҳисоб объектига доир йиғма маълумотлар жадвал кўринишида кўрсатиладиган қисм.
Ҳисоботнинг расмийлаштириш қисми -корхона раҳбари ва бош ҳисобчисининг фамилияси, исми-шарифи, ҳисобот тузилган сана ҳамда маълумотлар тўғрилигини тасдиқловчи раҳбар ва бош ҳисобчининг имзолари ва корхона муҳри қўйиладиган қисм.
Ҳисобот даври - ҳисобот йилнинг 1 январидан шу йилнинг 31 декабр кунининг охиригача олинган давр.
Пул оқимлари – бу корхонада пул маблағларининг кирими ва чиқими.
Пул маблағларининг соф ўсиши – у ёки бу фаолиятга доир пул киримининг пул чиқимидан ортиқ қисми.
Пул маблағларининг соф камайиши – у ёки бу фаолиятга доир пул чиқимининг пул киримидан ортиқ қисми.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling