И+тисодиётга оид атамалар


Download 64.45 Kb.
bet1/19
Sana20.12.2022
Hajmi64.45 Kb.
#1037748
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati


ИҚТИСОДИЁТГА ОИД АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Фан» нашриёти
Ушбу услубий луғат бозор иқтисодиётининг атамалари ва тушунчаларига изоҳ беришга бағишланган.
Ҳозиргача иқтисодиётга оид бўлган дарсликлар, ўқув , услубий қўлланмаларнинг кўпчилигида ноиқтисодий ўқув юртлари, жумладан, педагог кадрлар тайёрлаш йўналишидаги олий ўқув юртлари талабалари учун иқтисодий атамалар ва тушунчалар анча мураккаб ёритилган бўлиб, таълим муассасалари спецификасига назаримизда кам эътибор берилган.
Тақдим этилаётган луғат иқтисодий атама ва тушунчаларга хос муҳим белгилар умумлаштирилиб, бирлаштирилиб талабаларда умумий тасаввурлар ҳосил қилиш мақсадида тузилган. Унда асосан янги шаклланаётган бозор муносабатларини ифода қилишда кўп учрайдиган атамалар ва тушунчаларни изоҳлашда янги педагогик технология талабалари ҳисобга олинган.
Луғат ноиқтисодий олий ўқув юртлари, коллеж ва лицей талабаларига мўлжалланган бўлиб, уларнинг билимини янада бойитишда кўшимча манба сифатида хизмат қилади.
Шунингдек луғат аспирантлар, магистрлар ва иқтисодиёт фанига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
К И Р И Ш
Талабалар ва иқтисодиёт илмига қизиқувчи китобхонлар эътиборига ҳавола қилинаётган ушбу изоҳли луғат мамлакатимизда шаклланаётган бозор иқтисодиётининг айрим атамалари ва тушунчаларига бағишланган. Зеро, ҳаётимизнинг бирор-бир соҳаси иқтисодиётчалик кенг жамоатчиликнинг диққат марказида турмайди ва қизиқиш уйғотмайди. Бу албатта табиий ҳол. бозор иқтисодиёти бу фақат иқтисодий жараён бўлиб қолмасдан, айни вақтда у ҳаётий воқеликдир.
Бозор иқтисодиётининг ҳозиргача ўз муқобилига эга эмаслигини ривожланган давлатлар тажрибаси кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси ҳам ана шундай тараққиёт йўлини танлади ва ундан дадил одимламоқда. Таъкидлаш керакки, бу иқтисодиёт пировардида инсон манфаатларига хизмат қилиш ётади. Унинг мақсади иқтисодиётнинг ижтимоий жиҳатларини кучайтириш, ишлаб чиқаришни истеъмолчи талабларига бўйсундириш, мўл-кўлчилик орқали аҳоли фаровонлигига эришиш, мамлакатда эркин тадбиркорлик муҳитини яратиш орқали халқимизга азалдан хос бўлган меҳнатсеварлик, ишбилармонлик, тежамкорлик, вақтнинг қадр-қийматига етиш каби хислатларни яна қайтадан шакллантиришдан иборат.
Ҳозир халқ орасида бозор иқтисодиётига, айниқса
тадбиркорлик ва унинг шаклларига қизиқиш катта. Унинг мазмун моҳиятини тушунишни осонлаштириш мақсадида ушбу изоҳли луғат тузилди. Уни тайёрлашда мавжуд иқтисодий адабиётлардан, луғат, маълумотномалар ва бошқа манбалардан кенг фойдаланилди. қўлланма педагогика олий ўқув юртлари хусусиятини ҳисобга олиб, имкон қадар соддароқ қилиб тайёрланди. Табиийки, ундан айрим атама ва тушунчалар ўрин олмаган ёки етарлича талқин этилмаган бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ушбу қўлланманинг мазмуни тўғрисида билдирилган ҳар қандай холисона таклиф, фикр ва мулоҳозаларни муаллиф бажони дил қабул қилади.


Download 64.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling