И+тисодиётга оид атамалар
Download 64.45 Kb.
|
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati
- Bu sahifa navigatsiya:
- БИЗНЕС РЕЖА
- БИЗНЕСМЕН
- БИРЖА КОТИРОВКАСИ
- БИРЖА САВДОСИ
БАНК ФОИЗ СТАВКАСИ - банк ссудасидан фойдаланганлик учун белгиланган ҳақ миқдори, қарз суммасига нисбатан фоиз ҳисобида ундирилади. БФС. ўзгарувчан кўрсаткич бўлиб, банк ссудаси қарзга бўлган муҳтожликка қараб ўзгартирилади. БФС миқдори банк ва мижоз ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланиб, қарзнинг қайси тарзда ва қандай шартларда берилишига боғлиқ.
БИЗНЕС- (инглизча business-иш, фаолият, машғулот ) бойлик, фойда орттиришга йўналтирилган иш, фаолият. Бизнес хўжалик юритиш кўламига қараб йирик, ўрта ва майда турларга бўлинади. Ходимларнинг ўртача сони ва маҳсулот ҳажмига қараб ажратилади. БИЗНЕС РЕЖА - бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорликнинг барча соҳаларида қўлланадиган муҳим қурол бўлиб ҳисобланади. Иш жараёни ҳақида маълумот беради. Унинг ёрдамида фирма ўсиб бориши, истиқболни белгилаб бориши, даромадини кўпайтириши мумкин. БР ўта муҳим молиявий ҳужжат сифатида фирма фаолиятини барча қирраларини таҳлил қилишга ёрдам беради. У нафақат ички ҳужжати бўлиб, балки кредит олиши учун зарур бўладиган ҳужжатлардан биридир. БИЗНЕСМЕН - (инглизча business-иш, man-одам)- бизнес билан шуғулланувчи шахс, корчалон. БИРЖА - (голл.beurs, нем. Borse-ҳамён)- 1) маҳсулот, валюта ва қимматбаҳо қоғозларни айирбошлашда, ҳисоб ва маълумот хизматларини амалга оширишда фаол қатнашувчи ташкилот. Хизмат кўрсатгани учун воситачилик йиғимини олади; 2) биржа савдосотиғи бўладиган жой. БИРЖА КОТИРОВКАСИ- биржалар орқали сотиладиган маҳсулотлар баҳоси. Ҳар бир биржа уларни маълум тизимга солади ва чоп этади. Одатда, БК эрталабки ва кечки савдо (биржа сессияси) бошланишига ва тугашига мўлжаллаб чоп этилади. БИРЖА САВДОСИ- биржаларнинг воситачилигида амалга ошириладиган савдо. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ - эркин товар пул муносабатларига асосланган, иқтисодий монополизмни инкор этувчи, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. БОЖ- (араб.-ўлпон, солиқ) - божхона назорати остида давлат томонидан мамлакат чегарасидан олиб ўтиладиган товарлар, молмулк ва қимматбаҳо қоғозлардан ундириладиган пул йиғимлари. БОЖХОНА - чегара орқали ўтадиган жами юкларни, шу жумладан багаж ва почта жўнатмаларини назорат қиладиган давлат муассасаси. У ўтказилаётган юкларни текшириш ва улардан йиғимларни ундириш билан шуғулланади. Божхоналар, одатда, денгиз ва дарё портларида, халқаро аэропортларда, темир йўл станцияларида, чегара ҳудудларида ва мамлакатнинг йирик марказларида жойлашади. БОЗОР - сотувчи ва харидор ўртасида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуи. Бозордаги талаб ва таклиф иқтисодий, демографик, ижтимоий, сиёсий ва маънавий омиллар таъсирида шаклланади. Талаб йўқ, ўтмай қолган нарса, мол ҳақида «Б. касод», талаб юқори бўлган , тез ўтадиган нарса, мол ҳақида эса «Б. чаққон» дейилади. «Б. кўтармайди-»бу товарни ушбу нархга бозорда ҳеч ким олмайди деган маънони англатади. Download 64.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling