И+тисодиётга оид атамалар


ДИВИДЕНД - акционер, акция эгасининг даромади ; акционерлик жамияти фойдасининг бир қисми. ДИЛЕР -


Download 64.45 Kb.
bet7/19
Sana20.12.2022
Hajmi64.45 Kb.
#1037748
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati

ДИВИДЕНД - акционер, акция эгасининг даромади ; акционерлик жамияти фойдасининг бир қисми.
ДИЛЕР - (dealer) -ўз ҳисобига биржа ёки савдо воситачилиги билан шуғулланувчи ишбилармон.
ДОТАЦИЯ - ташкилот, корхоналарга давлат томонидан бериладиган ёрдам пули, моддий ёрдам, қўшимча тўлов. Асосан зарарни қоплаш ва бошқа мақсадлар учун ишлатилади.
Е
ЕР РЕНТАСИ - бевосита қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган маҳсулот (даромад)нинг ер эгалари томонидан ўзлаштириладиган қисми.
ЕРНИНГ БАҲОСИ - ер эгаси ердан олган даромадини бошқа йўл билан топиши учун зарур бўлган пул миқдори. Ернинг баҳоси рентанинг миқдорига тўғри пропорционал, ссуда фоизи даражасига тескари пропорционалдир.
Ж
ЖАҲОН БОЗОРИ - халқаро меҳнат тақсимотига асосланувчи иқтисодий ҳамкорликни хилма-хил шакллари билан ўзаро боғланган мамлакатлар ўртасидаги мунтазам олди- сотди муносабатлари.
ЖАҲОН ВАЛЮТА ТИЗИМИ - жаҳон бозорининг ривожланиши асосида таркиб топган ва давлатлараро битимлар билан мустаҳкамланган халқаро пул-кредит муносабатлари.
ЖАҲОН ПУЛИ - халқаро миқёсида ҳамма учун қўлланиладиган умумий муомила ва тўлов воситаси, байналминал қиймат ифодаси. М: маълум мазмундаги олтин ёки халқаро миқёсда обрў-эътиборга эга бўлган миллий пул бирлиги.
И
ИЖАРА - (араб)-мустақил хўжалик юритиш ёки бошқа бирор фаолиятни амалга ошириш мақсадида ер, сув, корхона ва бошқа мулкка эгалик қилиш ҳамда вақтинча фойдаланиш учун тўланадиган муайян ҳақ. И. мулкка эгалик ҳуқуқини ўзгартирмайди.
ИЖАРА ШАРТНОМАСИ - ижарачи билан ижарага олувчи ўртасида томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида тузилган келишув, шартнома. ИШ қуйидагиларни кўзда тутади; 1) ижарага олинаётган мулк тизими ва қийматини; 2) ижара тўлови миқдорини; 3) ижара муддатини; 4) ижарага берилган мулкни таъмирлаш ва тўла тиклаш бўйича томонлар мажбуриятини; 5) мулкни шартномада келишилган ҳолда ижарачига етказишни.

Download 64.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling