И+тисодиётга оид атамалар


Download 64.45 Kb.
bet19/19
Sana20.12.2022
Hajmi64.45 Kb.
#1037748
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati

Ч
ЧАКАНА БАҲО - давлат ва кооператив савдоси, деҳқон бозорида истеъмол молларини сотилиш нархлари.
ЧАКАНА САВДО - савдо-сотиқ тармоқлари орқали аҳолига истеъмол молларини сотиш.
ЧЕКЛАНГАН МАСЪУЛИЯТ - маълум чегара доирасида чекланган масъулият. қарз мажбурияти ёки ўзига бирор бир ҳужжатга имзо чекилаётганда масъулиятни муайян доираларда чекловчи шартни, пунктни киритиш.
Э
ЭКСПОРТ - товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва капитални мамлакат ташқарисига чиқариш.
ЭМБАРГО - чет эл товарларини киритиш ёки чиқариш, олиб чиқиб кетишни давлат томонидан таъқиқлаш ёки чет давлатга қарашли мулкни вақтинча тўхтатиб туриш, таъқиқлаш.
ЭРКИН НАРХЛАР - талаб билан таклиф нисбатига боғлиқ бўлган нархлар.
ЭРКИН ИқТИСОДИЙ ҲУДУДЛАР - қўшма тадбиркорлик ҳудудлари, хориж капиталини эркин амал қилиши учун ажратилган махсус ҳудуд, иқтисодий ўсишни таъминлаш, ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ташкил этилади.
Я
ЯРМАРКА - савдо, саноат, тижорат ва бошқа ташкилотларнинг вақти-вақти билан улгуржи савдо-сотиқ қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбири. Ярмарка савдо-сотиқ, маҳсулот намуналарини кўргазма қилиш орқали амалга оширилади.
ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ - (ЯММ) маълум муддат
(одатда бир йил) ичида мамлакатда ишлаб чиқарилган ва бевосита истеъмолчиларга тушадиган пировард маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор баҳоларидаги суммасидан иборат. Энг муҳим ва синтетик иқтисодий кўрсаткичлардан иборат бўлиб, ўз таркибига меҳнат воситалари сарфларини қоплаш фондини (яъни реновацияга ишлатиладиган амортизация миқдорини) ва миллий даромадни олади. ЯММ муайян нархларда ифодаланади, унга нарх таркибига кирувчи билвосита солиқлар ва номоддий тармоқ кўрсатган хизматнинг қиймати ҳам киради.
Ў
ЎЗГАРУВЧАН ТАЛАБ - эркин бозорда маҳсулот нархини маълум бир фоизга ўзгариши, талабнинг неча фоизга ўзаришини белгиловчи кўрсаткич. У баҳоларнинг ўзгариши ва уларнинг даражаси бўйича қарор қабул қилиш жараёнида кенг қўлланилади.
Қ
ҚОНУН - 1) объектив борлиқда турли ҳодисалар ўртасида,, киши онгидан ва ихтиёридан ташқарида доимий бўлган зарурий ички, муҳим, такрорланадиган боғланиш, муносабат; 2) давлат ҳокимияти томонидан қабул қилинган, ҳамма учун мажбурий бўлган ижтимоий-ҳуқуқий норма ва муносабатларни белгиловчи расмий қоида; 3) бажарилиши шарт, мажбурий бўлган, норма, қоида тусига кирган талаб, топшириқ ва шу кабилар.
Download 64.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling