И+тисодиётга оид атамалар


Download 64.45 Kb.
bet12/19
Sana20.12.2022
Hajmi64.45 Kb.
#1037748
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati

М
МАКРОИҚТИСОДИЁТ - бу мамлакат миқёсида моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларини бир бутун қилиб бирлаштирган миллий ва жаҳон хўжалиги даражасидаги иқтисодиётдир.
МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ -вилоят, шаҳар ва туманнинг кирим-чиқим (даромад ва харажат) молиявий ҳужжати.
МАКЛЕР - воситачи, даллол. Биржаларда олди-сотди келишувлар воситачиси.
МАРКАЗИЙ БАНК - пул, облигацияэмиссияси (чиқарилиши) билан, шунингдек мамлакатнинг бутун банк тизимини бошқариш, назорат қилиш билан шуғулланади. Шунинг учун у
«банклар банки» деб ном олган.
МАРКЕТИНГ - (инглизча market-бозор) ҳолатини ўрганиш, уни олдиндан баҳолаш орқали товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш ҳамда шу йўл орқали товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш, энг юқори фойда олишни таъминлаш. Махсус М. Дастурлари орқали амалга оширилиб, харидорларни ва рақобатчиларни ўрганиш асосида товарлар сифатини яхшилаш, нархини ўзгартириш, рекламани жойлаштириш, харидорларни қониқтирадиган товар ва хизматларни етказиб бериш каби чора-тадбирлар қўлланилади.
МЕНЕЖМЕНТ - (инлизча management) у ёки бу фаолият турини ташкил этиш ва раҳбарлик қилишни, иқтисодий, молияни ва бошқа инсон ҳаётидаги ишбилармонлик соҳасини ташкил қилиш ва бошқаришни билдиради.
МЕНЕЖЕР - ёлланма профессионал бошқарувчи; актив фаолият билан шуғулланувчи одам.
МЕҲНАТ БИРЖАСИ - ишчи, хизматчи ва иш берувчи ўртасидаги ишчи кучини сотиш ва сотиб олиш бўйича келишувни амалга оширишда мунтазам воситачи вазифасини ўтайдиган, ишсизлар ҳисобини юритадиган, уларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш кабилар билан шуғулланувчи давлат муассасаси.
МИКРОИҚТИСОДИЁТ - корхона, фирмалар, яъни иқтисодиётни бирламчи, бошланғич бўғини ҳақидаги иқтисодиётдир. У чекланганлик, танлаш ва муқобил қиймат сингари тушунчалар билан, шунингдек ишлаб чиқариш ва истеъмоллар билан шуғулланади.
МИЛЛИЙ БОЙЛИК - инсоният жамияти тараққиёти томонидан яратилган ҳамда авлодлар томонидан жамғарилган моддий ва маънавий бойликлар, табиий ресурслардан иборат.
МИЛЛИЙ БОЗОР - муайян мамлакатнинг миллий чегараси доирасидаги олди-сотди муносабатлари. МБ ҳар қандай бозор каби турли моддий, маънавий ва интеллектуал товарларни айирбошлаш объектига айланади, ҳамда унда шу мамлакат товарлари билан биргаликда импорт қилинган товарлар ҳам қатнашади.

Download 64.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling