И+тисодиётга оид атамалар


Download 64.45 Kb.
bet10/19
Sana20.12.2022
Hajmi64.45 Kb.
#1037748
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati

ИҚТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР - табиий, инсоний, моддий, молиявий ва интеллектуал ресурслардан иборат.
ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК - чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб, товар ва хизматларга бўлган жамиятнинг чексиз талабини максимал қондиришдир.
ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ - ялпи миллий маҳсулот (соф миллий маҳсулот, миллий даромад) йиллик миқдорини мутлоқ ўсишидир.
ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАР - бу кишиларни ҳаракатга келтирувчи, уларни ҳатти-ҳаракатини, интилишини, хулқ- атворини белгиловчи куч. Шахс, жамоа, давлат ва миллий манфаатлардан иборат.
ИЧКИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ - бир йил давомида мамлакатда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор баҳосидаги қиймати.
К
КАДАСТР - 1) жон бошидан олинадиган солиқ тўловчилар рўйхати; 2) вақти-вақтида ёки узлуксиз кузатиш натижасида тегишли объект хусусида структура, тузилма маълумотлар тўплами; масалан, сув кадастри-дарёлар, уларда ўтказилган текширишлар ҳақидаги маълумотлар тўплами; 3) кўчмас мулкни баҳолаш, уни рўйхатини юритиш билан шуғулланувчи давлат ташкилоти.
КАЛЬКУЛЯЦИЯ - маҳсулотнинг ўлчов бирлигини ёки бажарилган ишнинг таннархини ҳисоблаш.
КАПИТАЛ - (нем. Kapital- асосий мулк. лат.capitalis- энг муҳим, асосий бош)-бирор мақсадга йўналтирилишга мўлжалланган пул маблағи, бошлангич, доимий, ўзгарувчан, асосий ва айланма капитал каби турлари мавжуд. Бозор иқтисодиёти шароитида ташкилот, корхона, фирма ва бошқаларда устав К. заҳира К.
акционерлик жамияти К. каби турлари мавжуд.
КАМОМАД - мол; пул ва шу кабиларнинг тегишли миқдоридан кам чиққан қисми.
КВОТА - давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан товарларни ишлаб чиқариш, уларни экспорт ва импорт қилиш юзасидан чекланишларни жорий этилиши. К. шартларини бузган мамлакат ёки корхона иқтисодий жиҳатдан жазоланади. К. ўрнатишдан мақсад бозордаги нарх-навони тартибга солиб туришдир.
КИЧИК БИЗНЕС - бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ўзига мустақил майда корхоналарнинг даромад олиш мақсадида амалга оширадиган фаолияти.

Download 64.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling