И+тисодиётга оид атамалар


КОМПАНИОН - бирор мулкка биров билан биргаликда эга бўлган киши ёки ташкилот. КОНТРАКТ


Download 64.45 Kb.
bet11/19
Sana20.12.2022
Hajmi64.45 Kb.
#1037748
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati

КОМПАНИОН - бирор мулкка биров билан биргаликда эга бўлган киши ёки ташкилот.
КОНТРАКТ - (лат. contractus-битим, келишув) -мамлакатлар, фирма, корхона ва бошқалар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги икки томонлама ёзма келишув, шартнома.
КОНСОРЦИУМ - (лат.consortium-ширкат, уюшма)корхоналарнинг вақтинча ташкил этилган бирлашмалари, улар одатда молиявий ишлар юзасидан ташкил этилади. Унда давлат, банклар, молиявий муассасалар, йирик фирмалар эштирок этади.
КОНЦЕРН - (ингл.concern)-ишлаб чиқариш диверсификацияси асосида таркиб топадиган йирик, кўп тармоқли корпорация. Улар аста-секин саноат монополиясининг етакчи шаклига айланади.
КРЕДИТ - (лат. creditum-қарз)1) кирим-чиқим дафтарининг чиқимлари; 2) қарзга мол бериш, шунингдек, қарзга бериладиган мол, пул; 3) маълум харажатлар учун чиқариладиган пул, маблағ ; Давлат К.- давлатнинг заём облигациялари чиқариш йўли билан қарз олиши. Банк, суғурта уюшмалари ва аҳолининг барча табақалари кредитор бўлишлари мумкин. Банк К.- пул ссудаси кўринишидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган қарз. Тижорат К.- бир тадбиркорнинг иккинчисига маҳсулотнинг пулини кейин тўлаш шарти билан сотиш. Халқаро К.- давлатлар ўртасида қарз олиш, қарз бериш муносабатлари.
КРЕДИТОР - қарзга маблағ берувчи томон.
КРИЗИС - (юнон. krisis-ҳал этиш, оқибат)- қ. Инқироз.
Л
ЛИЗИНГ - асосий фондларни узоқ муддатга ижарага олиш. Янгиликларни, ишлаб чиқариш ва сотишни молия билан таъминлаш усули. Л. саноат корхоналарига бир йўла катта миқдорда пул сарф қилмасдан керакли маҳсулотларни олиш имконини беради. Л. икки кўринишда : молиявий ва тезкор бўлади. Молиявий Л. ижарага олинган фонднинг тўла қийматини ва ижарачи фойдасини қоплашни кўзда тутади. Тезкор Л.- амортизация давридан қисқа муддатга тузилган келишув.
ЛИМИТ - хўжалик фаолияти турли жиҳатлари миқдорининг чекланиши, фаолият доираси, чегарасининг белгиланиши. Л. давлат ёки йирик бирлашма томонидан ўз корхонаси учун ўрнатилади.
ЛИЦЕНЗИЯ - (лат.licentia-эркинлик, ҳуқуқ)- рухсатнома; 1) чет мамлакатлардан мол келтириш ёки чет элга мол чиқариш учун давлат органлари томонидан бериладиган рухсатнома; 2) бирор нарсадан енгил шартлар билан ёки бепул фойдаланиш ҳуқуқи; 3) чегарадан мол чиқариш ёки мол киритишда бож тўловларини камайтириш. Патентланган Л.- рўйхатга олиниб, гувоҳнома берилган кашфиётдан фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш.

Download 64.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling