Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet126/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Аниқ инвестициялар-қурилиш-монтаж, лойиҳа смета ишлари, технологиялар, асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликни юксалтириш каби соҳаларни ривожлантиришга киритилади.
Аҳолининг табиий равишда кўпайиши – бир йилда аҳолининг туғилиши ва ўлими орасидаги фарқланиш. Бу борада ўзгарувчанлик ижобий ёхуд салбий ҳолатда бўлиши мумкин.
Аҳолининг миграцион ўсиши – маълум ҳудудга ва чақирилган мамлакатга четдан келган аҳолининг маҳаллий аҳоли ўртасидаги тафовути. Бу индикатор мажмуи ҳам салбий, ҳам ижобий ҳолатни юзага келтиради.
«Ақлли мигрантлар» («Brain drain») – Халқаро миграция бозорида юқори малакага эга ишчилар (билимли, мутахассис, менежер ва бошқ.).
Бартер – товар айирбошлаш, яъни тўғридан-тўғри товарни товарга пул алмаштириб олиш. Бу савдо схемасида «товар кетидан товар» деб аталувчи сўнгги шартнома савдоси амал қилинади.
Бартер фаолияти ўзида мамлакатлар, фирмалар, корхоналар ўртасида валютанинг инқирозга учрамаслиги ва уларнинг ривожланмаган маҳсулотлари муносабатларини акс эттиради. Ҳозирги замон бартер келишувининг аниқ шакллари – валютасиз айирбошлаш, компенцацияли келишувлар, турли хил киришлар. Бартер ҳозирги шароитда аҳолини истеъмол моллари билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир.
Биржа – страндартлар ёки намуналар асосида савдо қилинадиган оммавий товарларнинг мунтазам улгуржи бозори ёки қимматли қоғозлар, олтин, чет эл валюталари (фонд биржаси) бозори.
Бюджет харажатлари – маълум соҳага йўналтирилган давлат харажатлари мажмуи.
Божхона – чегара орқали ўтадиган жами юкларни, шу жумладан багаж, почта, жўнатмалар, савдодаги маҳсулотларни назорат қиладиган давлат идораси. У ўтказилаётган юкларни текшириш, улардан божхона йиғимлари ундириш билан шуғулланади.
Валюта – ташқи иқтисодий ва халқаро алоқаларнинг бошқа шаклларида иштирок этувчи мамлакат миллий пул бирлиги.
Валюта курси – мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигида ифодаланган баҳоси. Мутахассислар фикрича, валюта курслари фиксирланган ва «сузувчи» бўлади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling