Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


-Боб. ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР: МОҲИЯТИ, ТАРКИБИ ВА ТАРАĶĶИЁТНИНГ АСОСИЙ ĶИРРАЛАРИ


Download 1.56 Mb.
bet2/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

1-Боб. ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР: МОҲИЯТИ, ТАРКИБИ ВА ТАРАĶĶИЁТНИНГ АСОСИЙ ĶИРРАЛАРИ,


1. §. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фанининг предмети ва вазифалари

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фани аслини олганда у иккита фандан «Жаҳон иқтисодиёти» ва «Халқаро иқтисодий муносабатлар» фанидан иборат бўлиб, Давлат таълим стандартининг амалдаги ўқув режасига биноан, фанларни биргаликда қўшиб ўқитиш кўзда тутилган.


Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тарихий, сиёсий ва иқтисодий категория бўлиб ҳисобланади. Бунинг сабаби шуки, ҳар бир тарихий босқичда унинг ривожланиши ишлаб чиқаришни аниқ кўламига, ишлаб чиқариш муносабатларининг характерига, хўжаликнинг фаолиятини байналминаллашувига ва ижтимоий-иқтисодий тузилишига тўғри келади.
Жаҳон иқтисодиёти фани турли хил тоифага кирувчи давлатлар (саноати ривожланган бозорли иқтисодиётли давлатлар, ривожланаётган ва бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар) субъектига оид қонуниятларни, тамойилларни, халқаро товар айирбошлаш, ишлаб чиқариш омиллари ҳаракати, молиялаштириш соҳаларини ўрганади. Мазкур фанни ўрганиш объекти бўлиб, жаҳондаги миллий давлатлар иқтисодиёти, шу жумладан ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари, трансмиллий корпорация (ТМК)лар, фирмалар ва бошқалар ҳисобланади.
Шу ўринда эса халқаро иқтисодий муносабатлар фанининг предмети бўлиб, миллий, ҳудудий ва глобал миқёсдаги давлатлар ўртасидаги хилма-хил алоқалар тизими бўлиб ҳисобланади. Унинг давлатлараро муносабатлари ва уларни амалга ошириш механизми саналади. Бу фанларнинг ҳар бири мустақил ҳисобланиб, айни пайтда тадқиқотлар соҳасида бир-бирини тўлдириб турсада мазкур икки фан («Жаҳон иқтисодиёти» ва «Халқаро иқтисодий муносабатлар»)нинг ўрганадиган қатор масалалари бир-бирига қўшилиб кетади.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фанлари бир-бири билан чамбарчас боғланиб, бири иккинчисини тўлдирадиган масалаларга ҳам дуч келади. Бу эса ҳар иккала фаннинг бир бутунлиги ва ўхшашлигидан далолат беради. Шунга асосан, мазкур фанларни пухта ўрганишлик жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган иқтисодий – ижтимоий сиёсий воқеа-ҳодисалар ва жараёнларни изчил ўзлаштириб олишда муҳим аҳамият касб этади.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар алоҳида фан сифатида намоён бўлиб, у «Иқтисодий назария», «Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти», «Жаҳон иқтисодий географияси», «Статистика», «Демография», «Даврнинг глобал муаммолари» каби бир қатор махсус иқтисодий фанлар билан узвий боғлангандир. Мазкур фанни Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўқитилишидан кўзда тутилган мақсад шундан иборатки, иқтисодиёт йўналишида таълим олаётган талабаларда жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий жараёнларнинг кечиши, замонавий иқтисодий алоқаларининг тобора чуқурлашиб бориши тўғрисида тушунчалар ҳосил қилишдир.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling