Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар


Download 6.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/249
Sana21.11.2023
Hajmi6.38 Mb.
#1791531
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

3.4.Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар 
маблағлари ва уларни йўналтириш соҳалари ва уларни амалга 
ошириш тартиби. 
Давлатнинг инвестиция фаолияти, давлатни ўзининг 
функцияларини бажариш жараёнида вужудга келади, яъни, 
иқтисодий, мудофаа, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, ислоҳотчилик, 
экологик, ижтимоий ва бошқалар. Инвестиция фаолияти орқали 
давлат иқтисодиётнинг таркибий қайта қурилишига реал таъсир 
кўрсатади, халқ хўжалиги самарадорлигини ўсишини, алоҳида 
тармоқ ва ҳудудларни ривожланишидаги тўсқинликларни йўқ 
қилишни, ягона иқтисодий ҳудудни сақлаб қолишни таъминлайди. 
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 
давлатнинг марказлаштирилган капитал қуйилмалари фақат 
қуйидагиларга ажратилади; 


193 
- республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг устувор 
йўналишлари бўйича инвестиция лойиҳаларини давлат мақсадли
дастурларини ва давлатлараро битимларни амалга оширишга; 
- эгасининг номи кўрсатилган уй-жой облигациялари бўйича уй-
жой қурилишига; 
- аҳоли яшайдиган жойларнинг, биринчи навбатда, якка 
тартибда 
қурилган 
уй-жой 
мавзеларининг 
муҳандислик 
инфратўзилмасини ривожлантиришга; 
- янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни тиклашга, 
сув 
хўжалиги 
қурилиши 
ва 
кичиқ 
гидроэнергетикани 
ривожлантиришга; 
- маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва ижтимоий 
инфратўзилмасининг бошқа тармоқлари объектларини қурилишига; 
- давлат бошқаруви органлари, хуқуқни муҳофаза қилиш 
органлари, давлат илмий муассасаларининг моддий техника базасини 
ривожлантиришга ва мустаҳкамлашга;
- умумдавлат табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга 
оширишга ва табиий офатлардан ҳимоя қилиш иншоатларини 
қуришга.
Давлат 
бюджети 
ҳисобидан 
молиялаштирилдиган 
марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари қуйидагилар 
ҳисобига белгиланади: 
- давлат бюджети ва давлат бюджетидан ташқари фондлар
маблағлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси давлат 
бюджетини шакллантириш чоғида ва йиғма бюджет таркибида 
тасдиқланади. Ҳукумат кафолати остида жалб қилинадиган хорижий 


194 
инвестициялар ва кредитлар эса, алоҳида устувор инвестиция 
лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси 
қарорларига асосида тасдиқланади. 
Бюджет орқали молиялаштиришнинг бир қатор тамойиллари 
мавжуд: -энг кам ҳаражат қилиб, энг юқори иқтисодий ва ижтимоий 
самара олиш; 
-бюджет ресурсларидан мақсадли характерда фойдаланиш; 
-бюджет маблағларини қурилиш ва пудрат ташкилотларига 
режани бажариш чегараси ва илгари берилган ассигнацияларни 
ҳисобга олган ҳолда бериш. 
Демак, бюджет маблағлари мос лойиҳа юқори натижани 
таъминласагина берилиши лозим. 
Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилаётган ҳар қандай 
инвестицион лойиҳани иқтисодий самарадорлигини комплекс 
баҳолаш, барча иштирокчиларни манфаатларини ифодаловчи турли 
хил мезонлар ва кўрсаткичлар тизими асосида бажарилади. Давлат
учун бу мезонлар сифатида макроиқтисодий кўрсаткичлардан 
фойдаланади: ЯИМ, СИМ ва МД нинг ўсиши; корхона учун 
фойданинг ўсиши: аҳоли учун квартира ва бошқа ижтимоий 
характердаги хизматларнинг нархини пасайишидир. 
Умуман барча молиялаштириш манбаларини қуйидаги иккита 
гуруҳга ажратиш 
қабул қилинган: 
марказлаштирилган ва 
марказлаштирилмаган. Марказлаштирилган маблағларга одатда 
Республика бюджети, маҳаллий бюджет маблағлари таълуқлидир. 
Марказлашмаган маблағларга корхона ва ташкилотларнинг ўз 
маблағлари, аҳоли маблағлари инвидиуал қурувчилар маблағлари, 


195 
банк кредитлари ва чет эл инвестициялари киради (агар давлат 
кафолат остида бўлмаса).
Республикамиз инвестиция сиёсатининг амалий хусусияти 
тадбиркорлик тизилмаларини молиялаштириш улушида бюджет 
маблағларини камайтириш ҳамда корхонанинг ўзини молия бозори 
институтлари ва инструментлари ҳисобига бўладиган инвестиция 
ресурсларини жалб қилишга ундаш ва уларни бу бўйича 
фаоллаштиришдир. 
2000 йилларнинг бошларида бюджет маблағлари ҳисобига 
алоҳида инвестицияларни молиялаштиришга принципиал янгича 
қадам қўйилди, бунда 
а) инвестиция лойиҳаси нуфўзи ва иқтисодий самарадорлигини 
ҳисобга олиб молиялаштириш учун инвестиция лойиҳалари саралаш 
танловини ўтказиш; 
б) маблағларни қайтми ёки қайтмаслик асосларини баҳолаш; 
в) инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда давлат улушини 
баҳолаш; 
г) 
инвестицияларни 
давлат 
бюджети 
ҳисобига 
молиялаштирадиган корхоналар учун махсус тўзилмани яратиш. 
Ҳозирда бюджет маблағларни иложи борича инвестиция 
дастурига кирган ижтимоий соҳаларни молиялаштириш учун 
йўналтирилиш бирламчи саналмоқда.
Инвестицион жараёнларнинг ривожланишига давлат таъсирининг 
камайиши ва ишлаб чиқарувчиларига солиқ юкини қисқартиришга 
йўналтирилган солиқ- бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича 
давлат томонидан қўлланилаётган чора –тадбирлар ва корхоналар 


196 
молиявий барқарорлигининг ортиши натижасида марказлаштирилган 
маблағлар ҳажмининг қисқаришига олиб келди. 
Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган капитал 
қўйилмалар 
лимитлари 
белгиланган 
тартибда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Давлат 
бюджетини 
шакллантиришда 
ҳамда 
консодиялашган бюджет таркибида тасдиқланади. 
Давлат бюджети умумдавлат пул маблағлари фондининг 
иқтисодий ташкил топишининг асоси бўлиб, у жамиятнинг умумий 
пул маблағлари фондлари тизимида асосий ўринни эгаллайди. Бундан 
ташқари, у ишлаб чиқаришнинг мақсади ва вазифаларидан келиб 
чиқиб, унинг мазмуни ва таркибини аниқлайди ҳамда ишлаб чиқариш 
ривожланишидаги зарурий тангликларини ва ижтимоий эҳтиёжларни 
таъминлашга замин яратади. 

Download 6.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling