Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


Download 1.1 Mb.
bet10/15
Sana13.09.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1677382
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
312 07.06.2022

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи*

Турар жой ижараси учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига турар жой ижара шартномаси нусхаси ва ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома билан бирга ариза беради.

1 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Мурожаатни унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3 иш куни ичида

3-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда, субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда, рад этиш сабаблари асослантирилиши талаб этилади.

5 иш куни ичида

Васийлик кенгаши

Маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан белгиланган муддатда ариза берувчининг ўқиш харажатларини қоплаш бўйича тавсия ёки рад этиш ҳақида хабарнома берилмаса ёки асоссиз рад этилганлиги аниқланса, Васийлик кенгаши ариза берувчининг мурожаатини қаноатлантиради.

5 иш куни ичида

4-босқич

Васийлик кенгаши

Субсидия ажратиш ҳақидаги қарор асосида ҳар ойнинг 5-санасига қадар ижара харажатларининг ойлик тўловлари ижарага берувчининг банк пластик картасига ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

5-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ариза берувчининг ижарага олинган турар жойда яшаётганлигини мониторинг қилиб боради.

Ҳар ойда камида бир марта

* Ёш оилаларга турар-жой ижараси учун «Ёшлар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшлар учун субсидия ажратилади:
1. Эри (ёки хотини) «Темир дафтар»га киритилган ёш оила.
2. «Аёллар дафтари»га киритилган аёлларнинг турмуш қурган фарзанди (ёш фуқаро).
3. Эри (ёки хотини) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ёш оила.
4. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оила.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
18-ИЛОВА
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда «Беш муҳим ташаббус» доирасидаги тадбирларни молиялаштириш
СХЕМАСИ



Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига календарь режага мувофиқ чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва туридан келиб чиқиб, товар моддий бойликлар ажратиш бўйича мурожаат юборади.

Ҳар чоракдан аввалги ойнинг 25-кунига қадар

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими

Маҳаллалар бўйича чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва тури тўғрисидаги маълумотларни календарь режага мувофиқлигини текширади ва ажратиладиган товар моддий бойликлар тури ва сони тўғрисидаги маълумотларни «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига юборади.

5 иш куни ичида

2-босқич

Васийлик кенгаши

Маҳаллалар бўйича режадаги товар моддий бойликлар харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва Қарор асосида товар моддий бойликлар «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда


Васийлик кенгаши

Товар моддий бойликларни Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига етказилишини таъминлайди.

3 иш куни ичида

3-босқич

Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими

Товар моддий бойликларни маҳаллалар бўйича тақсимлаб, маҳалладаги ёшлар етакчиларига тарқатади.

2 иш куни ичида

Маҳалладаги ёшлар етакчиси

Товар моддий бойликларни ёшларга тарқатиш бўйича, топшириш, қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради ва қонунчиликда белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига ҳисобот топширади.

3 иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида интеллектуал олимпиадага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
ТАРКИБИ



1.

А.З. Саъдуллаев



Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ташкилий қўмита раиси

2.

А.Ҳ. Тошқулов



олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ташкилий қўмита ҳамраиси

3.

Ш.Ў. Турдиқулова



инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари

4.

А.У. Аслонов



спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари

5.

Б.Т. Абдуллаев



ички ишлар вазирининг ўринбосари

6.

И.А. Ибрагимов



Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари

7.

К.Х. Абдижалилов



фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари

8.

А.Ш. Иноятов



соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

9.

А.Д. Хаджаев



Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

10.

Х.Ғ. Худойбердиев



Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари

11.

Н.Э. Давлетова



Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори

12.

А.М. Абдуллаев



«Заковат» интеллектуал ўйинлар клуби кенгашининг раиси — клуб президенти

13.

У.М. Наримов



«Заковат интеллектуал клуби» нодавлат нотижорат ташкилоти директори

14.

Л.Ў. Мингишев



Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бошқарма бошлиғи

15.

Б.К. Аралбаева



Ёшлар ишлари агентлигининг бўлим бошлиғи, Ташкилий қўмита котиби

Изоҳ.
Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган ходимлар киритилади.
Ташкилий қўмита ишига бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 7-позицияси «Масъул ижрочилар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандидан «ёшлар етакчиси» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида низомда:
а) 10-банд қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж) ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар (фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришганлигини, турли мусобақалар, танловлар ёки олимпиадаларнинг совриндори бўлганини ёхуд меҳнат жамоасида алоҳида намуна кўрсатганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар)»;
б) 15-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими — ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини (маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан)»;
в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий
МЕЗОНЛАРИ




Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling