Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Ҳарбий педагогика- ҳарбий педагогик жараённи қайси жиҳатларини ўрганади?


Download 295.41 Kb.
bet39/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Ҳарбий педагогика- ҳарбий педагогик жараённи қайси жиҳатларини ўрганади?
Жавоб: Ҳарбий педагогика - ҳарбий педагогик жараён қонуниятларини, ҳарбий кадрлар ва ҳарбий жамоаларни ўқитиш ва тарбиялаш, уларни жанговар ҳаракатлар ва ҳарбий касбий фаолиятга муваффақиятли тайёрлашни ўрганадиган, педагогика фанининг бир бўлими ҳисобланади




Ҳарбий педагогика қайси тизимларни ўз ичига олади?
Жавоб: Ҳарбий педагогика ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий жамоаларни ўз мақсадларига тайёрлаш учун командирлар, штаблар, ўқув тузилмалари мутахассислари, жамоат ташкилотларининг мақсадга йўналтирилган, уюшган ўқув тизимларни ўз ичига олади.




Ҳарбий хизматчиларни тарбиялаш қайси усул ва жараёнларда амалга оширилади?
Жавоб: Ҳарбий хизматчиларни тарбиялаш - ҳарбий шахснинг ривожланишига, унинг фазилатлари, муносабатлари, қарашлари, эътиқодлари, хулқ-атвор усулларига қасддан таъсир этиш жараёни ва натижаси ва ҳарбий хизматчилар томонидан илмий билимлар ва ҳарбий касбий маҳорат тизимини эгаллаш жараёни, жамиятдаги расмий вазифалар ва ҳаётни муваффақиятли бажариш учун зарур бўлган шахсий хусусиятларни шакллантириш жараёнларида амалга оширилади.


Ҳарбий педагогика фанининг методологик асосларини нима ташкил этади?
Жавоб: Ҳарбий педагогика фани ўз мазмунини бойитиш ва янгилашда мавжуд бўлган ҳарбий педагогик ҳодиса ва жараёнларни унинг мақсади ва вазифаларига мувофиқ келадиган методлари билан ўрганади. Ҳарбий педагогика фанининг илмий тадқиқот методлари қанчалик тўғри қўлланса, таълим-тарбия мазмунини янгилаш ва такомиллаштириш шу даражада юксалади. Лекин илмий тадқиқот методларининг аниқ чегараланган тизими ҳозиргача фанда яратилган эмас. Педагог ҳарбий жараёнда ўз аудиторияси тарбияланувчилари характер хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг индивидуал психологик жиҳатдан ривожланишларини эътиборга олган ҳолда бир қатор методларни қўллаши мумкин. Чунки педагогнинг асосий мақсади дарс жараёнини тарбиявий таъсирини ошириш ҳисобланди.
Ҳарбий педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари қанчалик тўғри танланса, таълим-тарбия мазмунини янгилаш ва такомиллаштириш шу даражада яхшиланади, шу билан бирга фанининг қамрови база ҳам бойиб боради.
Ҳозирги кунда ҳарбий педагогикада қуйидаги илмий-тадқиқот методларидан фойдаланилмоқда.
1. Адабиётларни ўрганиш методи
2. Педагогик кузатиш методи.
3. Суҳбат методи.
4. Курсантлар амалий фаолиятини ўрганиш методи.
5. Тест, сўровномалар методи.
6.Таълим муассасаси ҳужжатларни таҳлил қилиш методи.
7. Эксперимент, тажриба, синов методи.
8.Статистика маълумотларини таҳлил қилиш методи.
9.Математика-кибернетика методи.
10. Моделлаштириш методи.



Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling