Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Ҳарбий педагогик жараёндаги бошлиқлар ва уларнинг қўл остидагилар билан ўзаро муносабатида қандай вазифани амалга ошириши керак?


Download 295.41 Kb.
bet44/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Ҳарбий педагогик жараёндаги бошлиқлар ва уларнинг қўл остидагилар билан ўзаро муносабатида қандай вазифани амалга ошириши керак?


Жавоб:Ҳарбий-педагогик жараён– командирлар (бошлиқлар) ва бўйсунувчиларнинг икки томонлама фаол фаолияти бўлиб, унинг доирасида нафақат ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳорати шакллантирилади, балки ўзида маънавий-ахлоқий хислатларни мужассам этган, ақлан ва жисмонан етук, ижтимоий фаол комил инсон шахсини тарбиялаш каби вазифаларни бажариши керак.


Илмий – тадқиқот методлари деганда нимани тушунасиз ва унинг ҳарбий фаолият тараққиётига таъсири қандай бўлади?
Ҳарбий педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари ҳарбий хизматчиларга таълим ва тарбия беришнинг реал жараёнларига хос бўлган ички алоқа ва муносабатларни текшириш, билиш йўллари, методлари, воситалари мажмуи тушунилади.
Ҳозирги кунда ҳарбий педагогикада қуйидаги илмий-тадқиқот методларидан фойдаланилмоқда: педагогик кузатиш методи, ҳарбий хизматчилар амалий, фаолиятини ўрганиш методи, тест методи, ҳужжатларни таҳлил қилиш методи, статистика маълумотларини таҳлил қилиш методи, суҳбат методи, анкета методи, сўровнома методи, педагогик эксперимент методи, математика ва кибернетика методлари.


Тест, сўровномалар методи ва унинг функсионал вазифалари нималардан иборат?
Тест методи. Бу метод ёрдамида алоҳида олинган ҳарбий хизматчиларнинг ўз мутахассислиги, муайян фан соҳаси ёки фаолият (касбий, ижтимоий, ҳаётий фаолият) бўйича назарий билимлари, амалий кўникма ва малакалари даражаси, муносабати ёки қарашларини аниқлаш учун кенг имконият яратилади. Афзаллиги яна шундан иборатки, тест методини қўллаб тадқиқот олиб бориш жараёнида саволларга жавоб олиш ва уларни баҳолаш, таҳлил қилиш учун нисбатан кам вақт талаб этилади. Шунингдек, турли техник воситалардан, жумладан, компютердан ҳам фойдаланиш мумкин.

Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling