Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Ҳарбий фаолиятнинг ўзига хос хусусияти асосан қандай мақсадга қаратилган


Download 295.41 Kb.
bet43/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Ҳарбий фаолиятнинг ўзига хос хусусияти асосан қандай мақсадга қаратилган.
Жавоб: Ҳарбий фаолият ўз характерига кўра жамоавий фаолият ҳисобланади. Тинчлик даврида ҳам, уруш шароитида ҳам қўйилган вазифаларни бажаришда шахсий таркиб ўртасида ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдам талаб қилинади. Ҳарбий фаолиятнинг жамоавий характери айниқса, экипажлар, ҳисобларнинг жанговар вазифаларни бажариши давомида шахсий таркибнинг, шу билан бирга алоҳида олинган ҳар бир ҳарбий хизматчи ҳаракатларининг аниқлиги, ўзаро мувофиқлиги, уюшганлигида, ҳар қандай шароитда ҳам бир-бирига ёрдамга келишга, зарур ҳолда қуролдоши ўрнига унинг вазифаларини бажаришга тайёрлигида яққол намоён бўлади.
Ҳарбий фаолият ҳарбий хизматчиларни ва бўлинмаларни Ватанни қуролли ҳимоя қилиш, ҳозирги замон уруши шароитида жанговар ҳаракатларни муваффақиятли олиб боришга тайёрлаш билан боғлиқ аниқ вазифаларни ҳал қилишга қаратилгандир.


Ҳарбий-педагогик жараённи такомиллаштиришнинг қандай асосий йўналишлари мавжуд?


Жавоб: Ҳарбий-педагогик жараённинг асосини жанговар, сиёсий, руҳий тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий тарбия ташкил этади.
Ҳарбий-педагогик жараённинг йўналиши ва мазмуни ижтимоий ҳодиса сифатида бир қатор омилларга боғлиқ.
Аввалам бор, ҳарбий хизматчилар таълими ва тарбияси жараёни мамлакатдаги ижтимоий тизимга боғлиқ. Таълим принципларининг моҳияти ва мазмуни ҳам ана шу талаблардан келиб чиқади.
Ҳарбий-педагогик жараённинг мазмуни шунингдек мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражасига ҳам боғлиқдир. Мамлакат иқтисоди қанчалик тараққий этган бўлса, Қуролли Кучлар моддий-техник асоси ҳам шунчалик ривожланади, замонавий қурол-яроғ, техника билан таъминланганлик даражаси ортади. Ҳарбий-техник омил таъсири остида таълим ва тарбиянинг мазмуни, шакл ва методлари ўзгариб, такомиллашиб боради.





Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling