Ўзбкистон республикаси


Стратегик бошқарувда маркетингнинг вазифаси


Download 290 Kb.
bet33/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

16.3.Стратегик бошқарувда маркетингнинг вазифаси
Стратегик бошқарувда маркетинг иккита асосий вазифани бажаради:
Стратегияни аниқлаш ва ишлаб чиқариш учун информацияларни йиғиш ва қайта ишлаш воситалари.
Стратегияни бажариш воситалари стратегик менежментни ташкилотчилик маданиятини ўзгартирмай тўриб умуман тадбиқ этиб бўлмайди.
Ташкилотчилик маданияти бизнесда «кўринмас фактор» менежмент учун «озиқланувчи муҳит». Кўринмас факторнинг кучли аҳамиятини япония менежменти эришган ютуқларида кўришимиз мумкин. Айнан япония ташкилотларининг ташкилот-чилик маданиятига катта эътибори натижасида иккинчи жаҳон урушидан сўнг жаҳон иқтисодиётида Япония олдинги ўринларга чиқиб олди.
Ташкилотчилик маданияти бошқарувнинг концептуал ёнда-шуви Япония, Америка ва Fарбий Европа менежментининг аъло даражадаги натижалари тахлилига асосланади.
Стратегик бошқарувда учта аниқ даража ажратилади:
бошқарувнинг стратегик даражаси (юқори раҳбарият ва бир гуруҳ мутахассислар. Улар ташкилот ривожланишида масъулиятли стратегик масалаларини ҳал қиладилар);
бошқарувнинг тактик даражаси (тактик масалани ҳал этадилар);
бошқарувнинг оператив даражаси.
Бошқарувнинг стратегик даражасининг ташкилотчилик маданияти учун ижобий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • стратегик йўналтирилганлик - Келажакда корхонани рақобатбардошлилигининг сақлашда, бошқарув фаолиятини устунлигини таъминлаш;

  • инновациялашган йўналтирилганлик - Фаолиятнинг барча соҳаларида келажакда нау- хауни жорий қилишни аниқлаш;

  • истеъмолчиликка йўналтирилганлик - бугунги ва келажакдаги истеъмолчилар билан ишлаш, уларнинг хохиш ва талабларини башоратлаш, уларнинг келажакдаги истеъмолини шакллантириш билан боғлиқ;

  • марказлаштирилмаслик (марказий органларнинг баъзи вазифаларини маҳаллий идораларга берилиши) йўналтирилганлик - қуйи бошқарув органларига режали вазифаларни бажаришда, қарор қабул қилишда аниқ эркинлик бериш;

  • тадбиркорликка йўналтирилганлик - истеъмолчилар билан ўзаро таъсирда бўлган бошлиқ ва барча хизматчиларни ишбилармонлигини тақдирлаш, автоном гуруҳларни (фойда марказлари) ташкиллаштириш орқали жамоавий иш юритиш шароитларини яратиш;

  • гуманитар йўналтирилганлик - ташкилотда инсон омилини устун қўйиш;

  • очиқ ахборот алмашувига йўналтирилганлик - барча мартабадаги бошқарув вакиллари билан хизматчилар ўртасидаги самарали ахборот алмашувини шакллантириш;

  • демократияга йўналтирилганлик - ўзаро муносабатларда демократик услубдан фойдаланиш ва қарор қабул қилишга қуйи хизматчиларни ҳам жалб этиш;

  • лидерликка йўналтирилганлик - ҳозирги пайтда фақатгина лидерлар масъулиятни ўз бўйнига олиб таваккалчиликка бориши ва жамоани ўз орқасидан эргаштириши мумкин;

  • жамоага йўналтирилганлик - жамоа бўлиб ишлаш маълум бир умумий мақсад ва аъзоларнинг малакаси юқори бўлган шароитда синергетик самара беради, яъни жуда мураккаб муаммолар ҳам осонлик билан ўз ечимини топади.

Ишлаб чиқаришдаги замонавий тенденциялари илмий техникавий юксалиш билан, рақобатнинг кучайиши, ишчиларнинг профессионаллик талабларини ошиши, уларнинг маданий ва интеллектуал даражаси юқорилиги билан боғлиқ равишда раҳбарлардан бошқарув операцияларини қайта кўриб чиқишни талаб этмоқда. Улар таркибига оператив бошқарув даражасини демократиялашган ташкилотчилик бошқарув маданияти томонига ошириш, ишчиларнинг ташаббускорлигининг ўсишини таъминлаш киради.
Замонавий бошқарув технологияларини англаш - барча даражадаги менежерлар учун асосий вазифа ҳисобланади.



Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling