Fayllarni arxivlash Zamonaviy arxivatorlar WinZip va Winrar reja
Download 173.69 Kb.
|
18-lab Sobirov Sanjarbek 204A
ARJ архиватор ва у билан ишлаш
ARJ архиватор-дастурининг қуйидаги имкониятлари мавжуд: жорий каталогдаги файлларни (жами 32000 файлга) ягона архивли файлга жойлаштириш; архивга янги файлларни кушиш ёки архивдан олиб ташлаш; архивли файл таркибини кўриш; архиватор хакида маълумотга эга бўлиш; архивдаги файлларни кетма-кетлигини тартиблаш, изоҳларни файлларда кўллаш; ўз - ўзини очувчи архивли файлларни яратиш ва хоказо. ARJ архиватори ҳакида тўла маълумот олиш учун буйрук сатрида қуйидагини киритиш керак. ARJ - ? ёки ARJ / ? Унинг умумий формаси куйидаги куринишга эга: ARJ < буйрук > [<1-калит> [<2-калит>...]] <архив исми> [файлларнинг исмлар руйхати>] Бу параметрлардан иккитаси, яъни:
а - файлларни архивга йиғиш; u - янги файлларни архивли файлга қўшиш; f - факат янги файлларни архивга қўшиш; е - архивдаги файлларни жорий каталогда очиш; d - файлларни архивдан ўчириш; t - архивни тўла тестдан ўтказиш; w - матнли қаторни архивдан топиш ва хоказо; < Архив исми > параметрида архивли файлнинг исми берилади. Архивли файлнинг кенгайтмасини ёзиш шарт эмас, чунки янги архивли файл хосил килинганда, у автоматик равишда ўзлаштирилади (ARJ кенгайтмасини олади). Архиваторнинг умумий кўринишидаги квадрат кавс ичида келтирилган параметрлар мажбурий бўлмаган параметрлардир. Унда хар бир калит " _ " белги билан бошланади. Бундан ташкари калит белги сифатида " / " белгини ҳам ишлатиш мумкин. ARJ архиваторининг асосий калитларига куйидагилар киради (калитдан олдин албатта "-" ёки " / " белгилар туриши шарт): g - архивни хосил килишда парол куйилади. Агар g? клавишалари терилса, экранда куринмайдиган парол куйилади; u - архивни очишда жорий каталогда булмаган файллар очилади; y - архиваторнинг барча саволларига олдиндан "ха" деб жавоб беришни билдиради; je - архиваторсиз ўз - ўзини очувчи архивли файл ҳосил қилишни билдиради; jm - максимум даражада хотирадан жойни тежашни билдиради ва хоказо. ARJ архиваторини амалда қуллаш бўйича мисоллар кўриб чиқамиз: 1. Масалан DOCUMENT номли каталогдаги файлларни архивга йиғиш талаб этилсин. Унда DOCUMENT каталогига кириб, MS – DOS нинг буйрук сатрига куйидаги буйрук берилади: arj a dokument (Enter) бу ерда arj - архиватор; a - архивга йигиш буйруги; dokument - архивли файлга берилган ном. Буйрук бажарилгандан сўнг жорий каталогда dokument.arj номли архивли файл хосил булади. Бу архивли файлни кайта очиш учун куйидаги буйрук берилади: arj e dokument (Enter) бу ерда : arj - архиватор; e -архивни очиш буйруги; dokument - очилиши керак булган архивли файлнинг номи. 2) DOСUMENT номли каталогдаги файлларни ўз-ўзини очувчи архивли файлга йиғиш талаб этилсин. Унда ушбу каталокка кириб куйдаги буйрук берилади: arj a -je dokument (Enter) натижада "dokument.exe" номли архивли файл ҳосил булади. Бундай архивли файлни очиш учун arj архиваторнинг бўлиши шарт эмас. Уни ажратиб Enter клавиши босилса кифоя. 3) Архивли файлни парол ёрдамида йигиш мумкин. Бундай файлларни паролни билмасдан очиб булмайди. Масалан: dokument каталогдаги файлларни парол ёрдамида архивли файлга йигиш учун ушбу каталогга кириб куйдаги буйруқни бериш керак: arj a -g ? doсument (Enter) Бу ерда: arj - архиватор; a - файлларни архивга йигиш буйруги; -g - паролни бериш калити; doсument - архивли файлнинг номи. Ушбу буйрук терилиб Enter босилганда: gorble password (кодли паролни киритинг) сўрови чиқади. Ҳар иккала саволга ҳам бир хил парол куйиш талаб этилади. Бунда парол экранда куринмайди. Агар хосил килинган doсument.arj номли архивли файлни очиш талаб этилса, унда куйидаги буйрук берилади: arj e - g? doсument (Enter) Бу ерда: arj - архиватор; e - файлларни архивга очиш буйруги; g - паролни сўраш калити; doсument - архивли файлнинг номи. Ушбу буйрук берилиб Enter клавиши босилгандан сунг тизим албатта паролни сўрайди. Агар паролни тўғри ёзиб Enter босилса, архивли файл очилади, акс холда паролни киритиш яна икки марта сўралади. Парол кайтиб нотугри берилган холларда тизим ушбу холат хакида маълумот беради ва архивли файл очилмайди. Download 173.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling