Фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан бирлаштира
Download 1.08 Mb. Pdf ko'rish
|
tar soat ut zam shaklllari
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМИ БОШҚАРУВ ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА
- УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ Тошкент -2022 Профессионал таълим муассасаларида тарбия жараёни қуйидаги мақсадларни
- УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ Тошкент -2022 Профессионал таълим муассасаларида тарбия жараёни қуйидаги вазифаларни
Гуманистик
(инсонга, унинг мавжудлигини таъминлашга, ривожланиши ва ўз-ўзини намойишқилишга йўналтириш) Акциологик (жаҳон ва кўп миллатли ўзбекистонликларнинг қадриятларини сақлаш) ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМИ БОШҚАРУВ ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ Тошкент -2022 Профессионал таълим муассасаларида тарбия жараёни қуйидаги мақсадларни яъни:: ❑ талабаларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва ҳуқуқий ўз- ўзини англашни шакллантириш; ❑ ташаббускорлик, мустақиллик, маънавият ва хулқ-атвор маданиятини ривожлантириш; ❑ талабаларнинг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижодий фаолиятини ташкил этиш; ❑ бағрикенглик фазилатларини шакллантириш; ❑ жамиятда муваффақиятли ижтимоийлашиш ва меҳнат бозорига фаол мослашиш қобилиятини шакллантиришдан иборатдир ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМИ БОШҚАРУВ ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ Тошкент -2022 Профессионал таълим муассасаларида тарбия жараёни қуйидаги вазифаларниамалга оширади: Профессионал таълим муассасасининг янги анъаналарини сақлаш ва шакллантириш, жумладан, анъанавий байрамлар, турли соҳаларда мусобақалар ташкил этиш ва ўтказиш; Талабалар шахсини ривожлантириш учун шарт- шароитлар яратиш, умумий маданият, профессионал маҳорат ва профессионал маданиятни тарбиялаш мақсадида WSI касбий маҳорат мусобақаларини ташкил этиш шаклида аудитория машғулотларидан ташқари ишларни ташкил этиш; Фуқаролик, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга кўмаклашувчи ижтимоий аҳамиятга молик фаолият йўналишларида иштирок этишга ижобий мотивацияни шакллантириш; Талабалар ва ўқитувчилар, талабаларнинг ота- оналари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш; Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ёшлар билан ишлаш ижтимоий агентлиги, бандлик маркази, маданият муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, профессионал таълим муассасалариаро тадбирларни ўтказиш ва ташкил этиш; Таълим муассасасида тозалик ва тартибни сақлаш каби вазифаларни амалга оширишдан иборат. Профессионал таълим муассасалари таълим- тарбия фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: • Профессионал таълим муассасаларида тарбия жараёни яхлит таълим жараёнининг ажралмас қисми ҳисобланади. У таълим-тарбия ишларининг гуманистик йўналтирилганлиги асосида, шахснинг ижтимоий ва маданий компетентлигини ривожлантириш асосида қурилади шундай қилиб унинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат: • 1. Битирувчининг ижтимоий ва касбий ҳаракатчанлигини шакллантиришга қаратиш. Битирувчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш истаги асосида таълим муассасалари ўз талабаларига нафақат энг истиқболли мутахассисликларни таклиф этиш, балки улар билан махсус бизнес ўйинлари, иш қидириш, музокаралар ўтказиш бўйича ижтимоий-психологик тренинглар ҳам ўтказиш. • 2. Таълим жараёнини ўз-ўзини тарбиялашга қаратилганлиги ва гуруҳ жамоалари ўқувчиларнинг ўз-ўзини аниқлаш, ўз-ўзини ривожлантириш ва ўз-ўзини англаш қобилиятларини ривожлантириш меҳанизмини яратиш устида иш олиб бориш 3. Ёш авлод тарбиясида оиланинг роли каттадир. Оилавий тарбия ролини асраб-авайлашда гуруҳ раҳбарларини шахснинг ижтимоийлашуви, таълим олувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш ва асраш, уларни ақлий ва моддий қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни оиланинг, ота-она,дустлар,жамият аъзоларининг қадр-қиммати, Она Ватан тўкин- сочинлиги, соғлом турмуш тарзини тарбиялашга алоҳида эътибор қаратишга йўналтириши лозим. 4. Профессионал таълими муассасаларида фаолият олиб бораётган гуруҳ рахбарлари тарбия ишларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи тўртинчи шарти гуруҳ рахбарининг профессионаллигидир. Улар ҳар қандай педагогик тизимда маданияти ташувчиси ҳисобланадилар Тарбиявий соатнинг характерли хусусиятлари • биринчидан, у тарбиядан ташқари тарбиявий фаолиятнинг бир шакли бўлиб, дарсдан фарқли ўлароқ, педагогик ҳамкорликнинг академик ва инструктив тури билан ажралиб турмаслиги керак; • * иккинчидан, таълим олувчилар билан жамоавий тарбиявий ишларни ташкил этиш шаклидир, лекин шуни унутмаслик керакки, тарбия соатига тайёрлаш ва ўтказишда ўқув фаолиятининг гуруҳли ва якка шаклларидан фойдаланиш мумкин; • учинчидан, унинг таркиби ва тузилишига мослашувчан бўлган таълимий ўзаро таъсир шаклидир. Бироқ, бу гурух рахбарининг гуруҳдаги ўқувчилар билан барча педагогик алоқаларини тарбиявий соатлари деб ҳисоблаш мумкин дегани эмас. Масалан, бир қатор параметрларда тарбия соатига жуда ўхшаш бўлган тарбиявий гуруҳининг йиғилиши ҳам ўқув ишларининг бир хил шакли эмас, чунки у ўзига хос хусусиятларга эга; • тўртинчидан, у гуруҳ раҳбари ва ўқувчилар ўртасидаги мулоқот шакли бўлиб, уни ташкил этишда ўқитувчи устувор роль ўйнайди. ЎЗ-ЎЗИНИ ТАРБИЯЛАШ •Шахсга тарбиявий таъсир қилишнинг асосий мақсади ва натижаси ўз-ўзини тарбиялашдир. Бу инсоннинг хилма-хил ижтимоий тажрибасини онгли ва мақсадли ривожлантириш, ёш авлодни шахс ва жамият манфаатларига мос равишда турли йўналишларда ўз-ўзини такомиллаштириш, касб- ҳунар таълими муассасаларида ўқув ишларини янгилашнинг зарурий шарти ва воситаси хисобланади. •Ўз-ўзини тарбиялаш жараёнида таълим олувчилар қуйидаги амалларни бажаришлари лозим: . Ўз-ўзини тарбиялаш • * ўз-ўзини кузатиш орқали ички дунёсини таҳлил қилиш, ўзини бошқалар билан таққослаш, баҳо бериш; "ижобий" ва "салбий томонлари" ни ажратиб олиш; •* мақсадларини белгилаш ва айримларини ўз-ўзини такомиллаштириш ва бошқа сифатларни бартараф этиш бўйича тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш; •* қўйилган мақсадларга иродали саъй-ҳаракатлар ёрдамида эришиш, фаолиятда иштирок этиш-меҳнат, таълим, касб- ҳунар, билим ва бошқалар; •* ушбу фаолиятда ўз-ўзини тартибга солишни амалга ошириш: ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини назорат қилиш, унинг тараққиёти ва натижаларини ўзи баҳолаши, мақсадларни аниқлаштириши зарур. Тарбиявий соатларни режалаштириш тамойиллари • -тизимлилик (тизим сифатида таълим жараёни); • -конкретлик (мақсадга еришишга қаратилган аниқ ҳаракатлар); • -оптимизм (ҳаётни ташкил этишнинг энг яхши варианти); • -диалогиклик( барчанинг фикрини ҳисобга олган ҳолда); • - индивидуаллик (ҳар бир шахсига яхлит муносабат, унинг ўз-ўзини англаш шароитларини таъминлаш); • - илмий (тарбия жараёнларининг илмийлиги ; • -узлуксизлик, изчиллик; • -турли мазмун шакллари ва усуллари. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling