«Ғазначилик органларида бюджет касса ижросининг бухгалтерия хисоби ва ягона хисоб варағи»
Download 190 Kb.
|
бюджет касса ижросининг бухгалтерия хисоби ва ягона хисоб варағи
Хулоса ва таклифлар
Хулоса килиб айтганда, хозирда Узбекистон Республикасида давлат бюджетининг газна ижроси тизимини боскичма боскич ташкил этиш стратегияси кулланилаётганлиги сабабли, яъни газначилик тизимига боскичма боскич утилаётганлиги учун газначилик тизими хукукий меъёрий асослари хам шу боскичларга мос равишда ишлаб чикилди ва ишлаб чикилмокда. Бундан ташкари, газначилик тизимига утиш жараёнида вужудга келаётган муаммолар ва зиддиятлар натижасида конун хужжатларига у ёки бу даражадаги кушимчалар ва узгартиришлар киритилмокда. Республикамизда газначилик тизимини ташкил этишда хукукий база бирламчи хисобланади. Чунки давлат бюджетининг газначилик тизимини ва тузилмасини максади, вазифалари, мохияти ва методологик асосаларини хукукий базасини белгилаб беради. Мен уз иш фаолиятим ва амалдаги газначилик тизимини ва хукукий асосларини тахлил килган холда, куйидаги таклифларни бераман: Хозирги кунда бюджетдан маблаг олувчиларнинг харажатлар сметаларида киритилаётган узгаришлар тугрисидаги молия органларининг такдим этаётган билдиришномалари айрим холатларда, бюджет таснифи буйича касса харажатлари амалга оширилгандан кейин, такдим этилмокда ёки юридик мажбуриятлари кабул килинган маблагларга камайиш буйича билдиришномалар такдим этилмокда. Бунинг натижасида бир катор муаммолар келиб чикмокда. Бундай муаммоларни олдини олиш учун молия органлари бюджетдан маблаг олувчиларни харажатлар сметаларига узгартириш киритишдан олдин тегишли газначилик органларидан бюджетдан маблаг олувчиларнинг жорий даврда маблаглари холати, яъни бюджет таснифи буйича касса харажатлари ва кабул килинган юридик мажбуриятлари тугрисида маълумотларни алмашиниш билан тахлил килиш буйича амалдаги бюджет конунчилигига аник тартиб белгилаб берадиган кушимчалар киритиш зарур. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1.Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги «Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси тўғрисида»ги Қонуни. 2. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни. –Т .: Ўзбекистон, 2000. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли «Давлат бюджетининг газна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўгрисида» карори. 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет муассасаларини маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида»ги карори ва унга илова қилинган «Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартиби». 5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилиги тўғрисидаги низом»ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори. 6. Давлат молияси тизими. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. 1,2,3-жилдлар. –Т.: Ўзбекистон, 2002. 7. Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинча Низом (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2005 йил 5 майдаги 63-сонли буйруғи билан тасдиқланган). 8. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчиларнинг (олувчиларнинг) шахсий счётларини очиш ва беркитиш бўйича вақтинчалик қоидалар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 24 июлда 1600-сон билан рўйхатга олинган). . 9. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режаси (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилигида 2006 йил 3 майда 1570-сон билан рўйхатга олинган). Download 190 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling