Бюджет ижросининг ғазначилик тизими қуйидагиларни амалга оширишга имкон беради: Маблағларни мақсадли йўналтириш ва харажатларни ўз вақтида қилинишини таъминлаш ҳисобига бюджет маблағларини самарасини ошириш; Тақсимловчидан охирги бюджет маблағи олувчиларигача бўлган йўлни қисқартириш ҳисобига бюджет маблағлари айланишини тезлаштириш; Тезкор ҳисоб-китоб ва назорат асосида даромадлар ва харажатларнинг аниқ прогнозини шакллантириш йўли билан ички қарзга камайтириш. - Ғазначилик тизимининг асосий вазифалари қуйидагилар қилиб белгиланди:
- Россия Федерацияси республика бюджети ижросини ташкил қилиш, амалга ошириш ва назорат қилиш, ушбу бюджетнинг даромадлари ва харажатларини ягона касса тамоилидан келиб чиққан ҳолда, банкда ғазначилик ҳисобрақамларини бошқариш;
- Россия Федерацияси республика бюджети ва федерал бюджетдан ташқари фондларнинг ўртасидаги молия муносабатларини ҳамда ушбу фондларни молиявий ижросини тартибга солиш, тушумларни ва бюджетдан ташқари маблағларни ишлатилишини назорат қилиш;
- Давлатнинг молия ресурслари ҳажмининг қисқа муддатли прогнозини тайёрлаш, шунингдек, шу даврдаги давлат харажатларида белгиланган ресурсларни тезкор бошқарувини амалга ошириш;
- Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси республика бюджети ва Федерал бюджетдан ташқари фондлар, Россия Федерацияси бюджет тизими, давлат молияси тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, ишлаш ва таҳлил қилиш, юқори хокимият органларига тақдим қилиш, шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукуматининг молиявий операциялар тўғрисидаги ҳисоб-китоб ишларини бошқариш;
- Россия Федерацияси Марказий банки ва бошқа давлатнинг ички ва ташқи қарзларини бошқариш ваколати берилган банклар билан биргаликда хизмат кўрсатиш ва бошқариш;
- Давлат бошқарув ва ҳокимият органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, давлатнинг бюджетдан ташқари фондлари маблағларини бошқарадиган ташкилотлар учун зарур бўлган ғазначилик компетенциясига қарашли ҳисоб-китоб операцияларини олиб бориш тартиби тўғрисидаги услубий ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, Россия Федерацияси давлат ғазнасининг ҳисоб-китоб операцияларини юритишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |