Ғазнавийлар давлати


«Салтанат таянчи ва мусулмонлар жамиятининг ишончли вакили»


Download 32.3 Kb.
bet2/2
Sana26.03.2023
Hajmi32.3 Kb.
#1296838
1   2
Bog'liq
ozbekiston davlatchiligi va boshqaruvi tarixi-180-182

«Салтанат таянчи ва мусулмонлар жамиятининг ишончли вакили»


фахрий унвони билан тақдирланади.
Маҳмуд тахтга ўтирган пайтидан бошлаб ўз давлати чегараларини кенгайтириш сиёсатини олиб борди. У ўша йилиёқ Жанубий Тохаристон (ҳозирги Шимолий Афғонистон)ни босиб олган бўлса, 999 йилда Марв яқинидаги бўлган жангдан сўнг бутун Хуросон Маҳмуд Ғазнавий измига бўйсунади. Манбаларнинг маълумот беришича, Амударё воҳаси, стратегик жиҳатдан жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган Термиз шаҳри ҳам Маҳмуд қўл остида бўлган. Абул Фазл Байҳақий «Тарихи Маъсуд» асарида маълумот беришича, Термизда ноиб ва қалъа қутволи бевосита Ғазнавийлар томонидан тайинланган. Бу Ғазнавийларга Амударё орқали Марказий Осиёдан Ҳиндистонга олиб борадиган муҳим савдо йўлини назорат қилиш имконини берган.
1002 йилда Бағдод халифаси Маҳмуд Ғазнавий ҳокимиятини тан олиб унга ёрлиқ юборгач, Маҳмуд сиёсий жиҳатдан анча мустаҳкамланиб олди ва ўша йили Сейистонни босиб олди. Ғазнавийлар ва Қорахонийлар ўртасида даставвал Амударё чегара қилиб белгиланади. Аммо, Қорахонийлар бу чегарани тез-тез бўзиб турардилар. 1008 йилда Балх атрофларида Ғазнавийлар ва Қорахонийлар ўртасида жанг бўлиб ўтади. Бу жангда Маҳмуднинг тўла ғалаба қозониши Хуросонда унинг аҳволини янада яхшилади. Ўша йили Маҳмуд Чағаниён ва Хутталённи ҳам босиб олиб, ўзининг ноиблари сифатида маҳаллий ҳукмдорларни ҳокимиятда қолдиради.
Манбаларнинг маълумот беришича, 1024 йилда Маҳмуд Ғазнавий марказий Мовароуннаҳр аҳолисини Алптегин зулмидан озод қилиш баҳонаси билан Амударёни кечиб ўтди ва Темир дарвоза орқали Самарқандгача бориб Суғдга ҳужум қилди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу юришдан сўнг Чағаниён, Хутталён ва Қобадиёнда Маҳмуднинг ҳокимияти янада мустаҳкамланди. Аммо, нумизматик манбалар маълумотларига асосланган Э. В. Ртвеладзининг фикрича, Хутталён, Қобадиён ва Вахшнинг Маҳмуд Ғазнавий давлатига нисбатан тутган сиёсий мавқеи ҳақида эса фанда ҳали унчалик ишончли маълумотлар мавжуд эмас. Яна шу олимнинг фикрича, қатъий далиллар асосида Омул (Чоржўй) гача бўлган бутун Амударё воҳаси Маҳмуд Ғазнавийга бўйсунган деб ҳисоблаш мумкин. Хоразм юриши олдидан Маҳмуд Ғазнавий вазири томонидан Термиз, Қобадиён ва Хутталёнда



r
кемаларни жангга тайёрлаш, Омулда эса қўшин учун озиқ-овқат тўплашга буйруқ берилганлиги маълум.
1017 йилда Маҳмуд Ғазнавийнинг иттифоқчиси бўлган хоразмшоҳ Абулаббос Маъмуннинг ўлдирилиши ва исёнчилар томонидан тахтга Маъмуннинг жияни Абулҳорис Муҳаммад Аминнинг ўтқазилиши Маҳмуднинг Хоразмга юришига сабаб бўлаган эди. 1017 йилнинг ёз ойида Маҳмуд Ғазнавий қўшинлари Хоразмни эгаллаб, ғалаённи бостирадилар. Маҳмуд Хоразм тахтига ўзининг ноиби этиб бош ҳожиб Маҳмуд Олтинтошни тайинлайди. Маҳмуд Олтинтош кўп жиҳатдан мустақил сиёсат юрғизишга ҳаракат қилган бўлсада ўзининг бутун ҳукмронлиги даврида Ғазнавий султонлар, аввал Маҳмуд, кейин эса Маъсуднинг вассали ҳисобланган ҳамда ҳарбий юришлар даврида Ғазнавийлар қўшинини Хоразм қўшинлари билан тўлдириб турган. Хоразмнинг қўлга киритилиши Маҳмуд Ғазнавийнинг Мовароуннаҳрдаги мавқеини янада мустаҳкамланишига олиб келди.
Абулқосим Маҳмуд даврида Ғазнавийлар давлати мусулмон оламининг энг кучли давлатига айланди. Бу давлатнинг ҳудуди Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳарбий юришлари туфайли шимолий ва шимоли-ғарбий Ҳиндистондан Чағаниён ва Хоразмгача чўзилган бўлиб, унга Эроннинг катта қисми ҳам кирган эди. Ўз даврининг иқтидорли саркардаси ва қаттиққўл ҳукмдори бўлган Султон Маҳмуд Ғазнавий 1030 йилда вафот этади. Шундан сўнг Маҳмуднинг васияти билан улуғ хожиб Али Қариб бошчилигидаги бир гуруҳ амалдорлар ҳукмдорнинг кичик ўғли Муҳаммадни тахтга ўтқазадилар. Аммо, ўша йилнинг ўзидаёқ Маҳмуднинг катта ўғли Маъсуд тахтни укасидан тортиб олишга муваффақ бўлди.
Маъсуд Ғазнавий отаси тўзган давлатни бутунлигича сақлаб қололмади. Унинг ҳукмронлиги даврида (1030-1041) Ғазнавийлар давлати ўз қўл остидаги ҳудудларни бирин-кетин қўлдан чиқара бориб, инқирозга юз тута бошлади. Ғазнавийлардан биринчи бўлиб Хоразм ажралиб чиқди. Унинг ҳукмдори Маҳмуд Олтинтош расман мустақил ички ва ташқи сиёсат юргизган бўлса-да, амалда Маҳмуд Ғазнавийга тобе бўлиб, унга очиқдан-очиқ қарши чиқишга журъат қилолмаган эди. 1032 йилда Хоразм ҳукмдори Маҳмуд Олтинтош вафот этади. Шундан сўнг Маъсуд Ғазнавий Олтинтош ворисларининг ҳокимиятини чеклаш чораларини кўради. Яъни, Хоразмшоҳ унвони Маъсуд Ғазнавийнинг ўғли Султон Саидга берилиб, Маҳмуд Олтинтошнинг ўғли Ҳорун эса Султон Саиднинг Хоразмдаги вакили бўлиб қолди. Бундай сиёсат албатта, Ҳоруннинг жиддий норозилигига сабаб бўлган эди.
1034 йилда Ҳорун ибн Олтинтош Ғазнавийларга қарши исён кўтарди. У Салжуқийлар ва Қорахонийлар билан дўстона муносабат ўрнатиб, Хоразмни Ғазнавийлардан мустақил деб эълон қилди ва Султон Маъсуд номига хутба ўқишни бекор қилиш тўғрисида фармон берди. Хорун ибн Олтинтош ўша йили катта қўшин билан Хуросонга юриш қилди. Лекин Султон Маъсуд томонидан сотиб олинган кишилар Хорун ибн Олтинтошни ўлдирадилар. Уни қўллаб-қувватлаган Қорахонийлар яна Самарқандга қайтиб кетади. Шундан





Download 32.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling