Ферментация ҳамда культурал суюқликдан биомассани ажратиш ва қуюқлаштириш босқичлари
Download 0.61 Mb.
|
3-amaliy mashg\'ulot
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фильтрлаш кукунлари
- Тўлдиргич ҳосил қилиш
- Культурал суюқликдан биомассаларни ажратиш учун фильтрлар
Кислотали коагуляция - эритманинг рН кўрсаткичи паст бўлганда ҳам чидамлилигини йўқотмайдиган антибиотиклар ишлаб чиқаришда кенг қўлла-нилади. рН ни пасайтиришда кислота танлаш, антибиотикни кимёвий тозалашдаги талабларидан келиб чиқиб аниқланади. Аммо, кислотали коагуляция барча культурал суюқликларни фильтрланишини яхшилашни таъминлай олмайди. Энг яхши самарадорликка кислотали ва иссиқ коагуляцияни биргаликда қўлланганда эришиш мумкин.
Фильтрлаш кукунлари - культурал суюқликни тезлик билан фильтрлаш учун амалиётда кенг қўлланилади. Кўпинча силикатли кукунлар (перлит, диатомит ва бошқалар) ёки ёғоч унидан фойдаланилади. Кукун сувли суспензия ҳолида фильтрга қўйилиб, унинг юза қисмида 1-2 мм қалинликда қатлам ҳосил қилинади ва ундан культурал суюқлик ўтказилади. Ушбу қатламнинг юқори қаршилик кўрсатиши фильтрланиш тезлигининг ошишига имкон яратади. Баъзан кукун тўғридан-тўғри культурал суюқликка фильтрланиш олдидан солинади, аммо, бу ҳолатда фильтрланиш тезлиги бор-йўғи 15-20% га ошади, худди шу вақтда қатламли ҳолатда эса фильтрланиш тезлиги бундан 1,5-2,0 маротаба юқори бўлади. Юқорида келтирилган усулларни барчаси етарли даражада самарадор ҳисобланмайди. Тўлдиргич ҳосил қилиш усули - культурал суюқликка бевосита эримайдиган қолдиқлар ҳосил қиладиган реагентлар қўшиб, тўлдиргич ҳосил қилиш, коагуляция усулларининг қолдиқ характерини яхшилаш ва фильтрланиш тезлигинини оширишдаги энг самарали усулларидан бири ҳисобланади. Бундай реагентлар сифатида сувли озуқада сульфат, фосфор, шовул (ёки оксалат кислота) ва бошқа кислоталар билан қўшилганда, чўкма ҳосил қиладиган Ca, Ba, Fe, Al ва бошқалар хизмат қилиши мумкин. Культурал суюқликдан биомассаларни ажратиш учун фильтрлар Ишлаш механизмига кўра, фильтрлар узликсиз ва даврий ишлайдиган фильтрларга бўлинади. Ҳаракатланувчи куч характери бўйича эса босим ва вакуум остида ишловчи фильтрларга бўлинади. Биопрепаратлар ишлаб чиқаришда, кўпчилик фильтрлар конструкцияси мицелийларни ажратиш учун мўлжалланган барабанли вакуум фильтрлар ва рамкали зич-фильтрлар қўлланилади. Рамкали зич-фильтр чизмаси 20-расмда акс эттирилган. Бу ускуна даврий таъсир этишга мўлжалланган бўлиб, босим остида ишлашга мўлжалланган. Зич-фильтр орасида сиқилиб турувчи фильтрловчи тўқима жойлаштирилган ҳамда алмаштирилиб турилувчи плита ва бир хил ўлчамли рамкалардан тузилган. Плита ва рамкалар айланма брусга икки параллел ён томондан ручкалар билан тиралиб туради. Плита ва рамкалар олд томонда жойлашган лобовинага (1) тескари томонда жойлашган, гидравлик мослама (6) плунжери босими таъсир этувчи лобовина (5) ёрдамида зич тиралиб туради. Рамкали зич фильтрда фильтрланиш жараёни қуйидагича кечади. Культурал суюқлик босим остида каналга узатилади, ундан рамкалар деворидаги тирқишлар орқали ички йўлакчаларга ўтиб, икки рамканинг ички юзаси ва фильтрловчи панжараларига тушади. Мицелийлар шу қатламда ушланиб қолади, ундан сизиб ўтган эритма эса фильтрловчи сальфетка орқали ўтиб, шундан кейин тарновлар ва канал бўйлаб кран орқали ариққа тушади. Одатда биринчи фильтрат лойқасимон бўлади ва улар культурал суюқлик йиғувчига қайтарилади. Кейин тўқимада қолдиқ қатлами тўпланади ва фильтрланади. Шундан кейин фильтрат тиниқ ҳолатга ўтади. Фильтрлангандан кейин мицелий ювиб олинади. Ювишдан мақсад – қолдиққа сизиб ўтган эритмани олиб ташлаш, яъни сизиб ўтган эритмага мицелийдан ўтган антибиотикларни тўлиқ ўтишини таъминлаш ҳисобланади. Мицелий ювиб бўлингандан кейин фильтрдан сиқилган ҳаво тортилади, яъни қолдиқни ювишда ишлатилган сувни тешиклардан тўлиқ ўтмаслигига сабаб бўлган парчалар кўтарилиб, суюқликнинг тўлиқ ўтиши таъминланади. Кейин ҳаракатланувчи плита суриб қўйилиб, плита ва рамкалар ечиб олинади, ундан қолдиқ бункерга ташланиб, фильтрловчи йўлакчалар оқар сувда ювиб ташланади. Фильтрлаш жараёнида доимий юқори босим остида ишлашга нисбатан, босимни 0 дан 0,2-0,3 МПа босимгача секин аста ошириб бориш фильтрнинг ишлаш самарадорлигини ошириш имконини беради. Фильтрлаш жараёнида бирдан юқори босим бериш, фильтрловчи тўқима ва ҳосил қилинган фильтрловчи қатлам тешикларининг тўлиб қолишини келтириб чиқаради ва фильтрлаш жараёни жуда секин кечади. Рамкали зич-фильтрнинг камчиликлари кўп: физик меҳнат йўқотиш, хизмат қилувчи ходимлар учун оғир санитар ҳолатни вужудга келтириши ва фильтрлаш тезлигининг ўз вақтида кечмаслиги билан изоҳланади. Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling