Ферментация ҳамда культурал суюқликдан биомассани ажратиш ва қуюқлаштириш босқичлари


Download 0.61 Mb.
bet5/5
Sana23.12.2022
Hajmi0.61 Mb.
#1046574
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-amaliy mashg\'ulot

Барабанли вакуум-фильтр - ўзида вакуум остида ишловчи узликсиз таъсирни мужассамлаштиради. Фильтр горизонтал перфораторли барабан, ёпиқ фильтрловчи тўқимадан иборат.






20-расм. Рамкали зич-филтр
1 - лобовина; 2 - рамка; 3 - плита; 4 - брус; 5 - бириктирувчи лобовина; 6 - гидравлик мослама; 7 - сувни кўтариб қайтаргич; 8 - кран.



    1. Микробиологик синтездан мақсаддаги маҳсулотларни

ажратиш босқичи

Ферментация жараёнининг охирги маҳсулоти муайян продуцент-микро-организмларни сақловчи, культурал суюқлик ҳисобланади.


Культурал суюқлик одатда кўп сонли компонентларнинг мураккаб аралашмаси бўлиб, улардан кўпчилиги бир-бирига физик-кимёвий хусусиятларига кўра яқин бўлади.
Культурал суюқлик ўзида бир қатор эриган минерал тузлар, углеводлар, оқсил ва бошқа органик моддаларни сақлаб, полидисперсли заррачалар ва аралашма-ларнинг юқори миқдорини ташкил этади. Шунингдек, улар кўп компонентли эритмагина эмас, балки суспензия ҳам ҳисобланади. Бу суспензиядаги дисперс фаза мицелий ёки микроорганизм ҳужайраларидан тузилган, шунингдек, кўпчилик озуқа муҳитларининг қолдиқларини (ун, маккажўхори экстракти, қуйқаси каби) ва қаттиқ жисм парчаларини сақлайди.
Культурал суюқликнинг характерли белгиларидан бири унинг мақсаддаги маҳсулотларни кам сақлаши ҳисобланади. Масалан, ишлаб чиқаришда ачитқилар биомассаси 5-10% ни ташкил этса, бактериал препаратлар ишлаб чиқаришда бу 1-2% дан ошмайди.
Микробиологик синтезнинг кўпчилик мақсаддаги маҳсулотлари турли хил омилларга чидамсиз бўлади. Масалан, оқсиллар, озуқа муҳитининг рН кўрсат-кичининг ўзгаришига, қиздириш ва кўпчилик физик-кимёвий таъсирларга ўта даражада сезгир бўлади. Шу боисдан мақсаддаги маҳсулотларни ажратиш технологиясини ишлаб чиқишда, нафақат культурал суюқликнинг физик-кимёвий хусусиятлари, балки унда зарур маҳсулотни сақлаши ва ўзгарувчанлиги ҳам ҳисобга олиниши лозим.
Барча биопрепаратларнинг маҳсулот шаклини уларнинг олиниш нуқтаи назаридан уч асосий гуруҳга бўлиш мумкин:
Биринчи гуруҳ: фаоллиги йўқотилган ҳужайра биомассаси ва унинг маҳсулот-ларини қайта ишлашга асосланган биопрепаратлар (озуқа ачитқилари, замбуруғ мицелийси ва бошқалар);
Иккинчи гуруҳ: микроорганизмлар метаболизмининг тоза маҳсулотларига асосланган биопрепаратлар (витаминлар, аминокислоталар, антибиотиклар, ферментлар ва бошқалар);
Учинчи гуруҳ: тирик микроорганизмларга асосланган биопрепаратлар (ўсимликларни ҳимоялаш воситалари, бактериал ўғитлар, озуқаларни силослаш учун ачитқилар ва х.к.).
Биопрепаратларнинг маҳсулот шаклини танлаш маҳсулот хусусиятига, қўлланилишининг қулайлигига, узоқ вақт давомида сақланганда биологик фаоллигини йўқотмаслиги, юклаш ва ташишдаги қулайлик ва бошқа талабларга боғлиқ бўлади. Микробиологик синтезнинг мақсаддаги маҳсулотлари микроорганизмлар биомассасида (инактивирланган ёки тирик ҳужайралар) ёки культурал суюқликда эриган ҳолда ёки бўлмаса, ҳужайра ичида жойлашган метаболизм маҳсулотлари бўлиши мумкин. 
Биринчи гуруҳ биопрепаратларни олиш учун инактивирланган биомассани ажратиш бир мунча оддий технологияга асосланган бўлиб, культурал суюқлик қуюлтирилиб қуритилади.
Метаболитларга асосланган маҳсулотларни ажратиш технологияси мақсаддаги маҳсулотнинг культурал суюқликда ёки микроорганизмлар ҳужайраси ичида бўлишига боғлиқдир. Дастлабки босқичда экстракция, ион алмашиниш, адсорбция, кристаллизация каби усуллар қўлланилади. Қачонки, маҳсулот ҳужайра ичида жойлашган бўлса экстракция усулида ёки ҳужайра деворини парчалаб (дезинтеграция), сўнгра мақсаддаги маҳсулот ажратиб олинади.
Учинчи гуруҳ биопрепаратларини олиш учун тирик микроорганизмларини ажратиш усуллари бир-биридан унчалик фарқ қилмайди (қуюлтириш ва қуритиш), аммо, жуда катта миқдорда микроорганизмлар биомассасини тўплашни талаб қилади.
Одатда мақсаддаги маҳсулотни битта усул ёрдамида ажратиб олишнинг амалда имконияти йўқ. Шу боисдан бир неча усуллар комбинациясидан фойдаланилади.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling