Мавзу 20. Экстракция жараёнининг асослари. «Суюқлик-суюқлик» системасидаги экстракция. Режа: Экстракциялаш ҳақида умумий маълумотлар


Download 476.65 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana29.10.2023
Hajmi476.65 Kb.
#1732730
  1   2   3   4
Bog'liq
9-Мавзу



Мавзу 20. Экстракция жараёнининг асослари.
«Суюқлик-суюқлик» системасидаги экстракция. 
Режа: 
1. Экстракциялаш ҳақида умумий маълумотлар. 
2. Суюқлик-суюқлик системаларининг мувозанати. 
3. Суюқликларни экстракциялашнинг тезлиги. 
4. Экстрагентларни танлаш. 
 
1. Экстракциялаш ҳақида умумий маълумотлар. 
Эритмалар таркибидаги бир ёки бир неча компонентларни 
танлаб таъсир қилувчи эритувчилар ёрдамида ажратиб олиш жараёни 
суюқликларни экстракциялаш деб юритилади. Суюқ аралашма билан 
эритувчи ўзаро ара-лаштирилганда эритувчида фақат керакли компонентлар 
яхши эрийди, қолган компонентлар эса жуда ёмон ёки бутунлай эримайди. 
Экстракциялаш жараёни ҳам ректификациялаш каби суюқлик 
аралашмаларини ажратиш учун қўлланилади. Бу усулларнинг қайси бирини 
танлаш аралашмалар таркибидаги моддаларнинг хоссаларига боғлиқ. 
Ректификациялаш жараёни одатда иссиқлик таъсирида боради. Экс-
тракциялашни амалга ошириш учун иссиқлик талаб этилмайди. 
Ректификациялаш аралашма компонентларининг ҳар хил учувчанлик-
ларига асосланади. Агар аралашма компонентларининг қайнаш ҳароратлари
бир-бирига яқин ёки улар юқори ҳароратларга беқарор бўлса, бундай 
ҳолларда экстракциялаш жараёни қўлланилади. 
Дастлабки эритма ва эритувчи ўзаро таъсир эттирилганда иккита 
фаза (экстракт ва рафинат) ҳосил бўлади.
Ажратиб олинган модданинг 
эритувчидаги эритмаси экстракт, дастлабки эритманинг қолдиғи эса 
рафинат деб юритилади. Рафинат таркибида бироз миқдорда эритувчи ҳам 
бўлади. 
Олинган иккита суюқлик фазаси (экстракт ва рафинат) бир-
биридан тиндириш, центрифугалаш ёки бошқа механик усуллар 
ёрдамида ажратилади.
Сўнгра экстракт таркибидан тегишли маҳсулот 
ажратиб олинади, рафинатдан эса эритувчи регенерация қилинади. 
Суюқликларни экстракциялаш бошқа усуллар (ректификациялаш, 
буғлатиш ва ҳоказо) га нисбатан бирмунча афзалликларга эга: жараён паст 
ҳароратда олиб борилади; эритманинг буғланиши учун иссиқлик талаб 
қилинмайди; танлаб таъсир қилиш хусусиятига эга бўлган исталган 
эритувчини ишлатиш имкони бор. Бу усул камчиликдан ҳоли эмас; 
қўшимча компонент (эритувчи) ни ишлатиш ва уни регенерация қилишни 


ташкил этиш қурилма схемасини мураккаблаштиради ва экстракциялаш 
жараёнини қимматлаштиради. 
Нефтни қайта ишлаш корхоналарида экстракциялаш жараёнларидан 
сурков мойлари ва дизель ёнилғиларини тозалашда, оғир нефть қолдиқларини 
деасфальтизация 
қилишда, 
пиролиз 
бензинларидан, 
риформинг 
маҳсулотларидан ёки кокслашнинг енгил газойлларидан ароматик 
углеводородларни ажратиб олишда, оқова сувлардан юқори ҳароратда 
қайновчи ёки ноучувчан компонентларни ажратиб олишда ва бошқа 
мақсадларда фойдаланилади. 
Саноат миқёсида суюқ ҳолатдаги турли нефть маҳсулотларини 
экстракциялаш ёрдами билан ажратишда фенол, фурфурол, N-метил-2-
пирролидон, диэтиленгликоль, сув, суюқ пропан, бензол, диметилсульфоксид, 
морфолин ҳосилалари ва бошқа эритувчилар ишлатилади. Тоғ жинсларидан 
озокерит ва церезинни экстракция қилиб олишда эритувчи сифатида бензин 
қўлланилади. Охирги йиллари заҳарлик даражаси юқори бўлган фенол ва 
фурфуролнинг ўрнига N-метил-2-пирролидан ишлатилмоқда. 
Айрим шароитларда экстракциялаш жараёни ректификациялаш билан 
биргаликда олиб борилади. Суюқлик аралашмаси ректификациялашдан 
олдин бирламчи экстракциялаш йўли билан қисман ажратилса, ректифика-
циялаш учун иссиқлик ҳаражатлари анча камаяди. 
Суюқликларни экстракциялаш учун ишлатиладиган ускуналар 
экстракторлар деб аталади. 


Download 476.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling