Мавзу 20. Экстракция жараёнининг асослари. «Суюқлик-суюқлик» системасидаги экстракция. Режа: Экстракциялаш ҳақида умумий маълумотлар
Download 476.65 Kb. Pdf ko'rish
|
9-Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7) нарҳи арзон; 8) осон топиладиган, яъни камёб бўлмаслиги керак; 9) эритувчининг зичлиги экстракцияланиши лозим бўлган
4. ЭКСТРАГЕНТЛАРНИ ТАНЛАШ
Суюқлик аралашмасидан керакли компонентни ажратиб оладиган модда эритувчи ёки экстрагент деб аталади. Эритувчиларга бир қатор талаблар қўйилади. Булар қаторига қуйидагилар киради: 1) керакли компонентга нисбатан танлаб таъсир қилиш ҳусусиятига эга бўлишлик; 2) эритувчининг керакли компонентни ўзида эритиб, ютиб олиш қобилияти; 3) эритувчи таркибидан ютилган компонентни енгил ажратиб олиш яъни реэкстракциялаш имконияти борлиги; 4) фазаларнинг қатламларга осон ажралиши; 5) эритувчи билан ишлаш ҳавфсиз бўлишлиги учун, у заҳарли, учувчан, портлаб кетиш хоссаларига эга бўлмаслиги керак; 6) сақлаш ва иш давомида (экстракциялаш ва реэкстракциялаш) парчаланиб кетмаслик; 7) нарҳи арзон; 8) осон топиладиган, яъни камёб бўлмаслиги керак; 9) эритувчининг зичлиги экстракцияланиши лозим бўлган суюқлик зичлигидан кам бўлиши шарт. Суюқликларни экстракциялашни ўрганишда тарқалиш коэффициенти ва ажратиш омили тушунчаларидан фойдаланилади. Экстракт таркибидаги керакли компонентнинг мувозанат ҳолатдаги концентрациясини ушбу компонентнинг рафинатдаги мувозанат концентрациясига нисбати тарқалиш коэффициенти деб аталади: x y m , (10) бу ерда y - тарқалаётган компонентнинг экстрактдаги мувозанат улуши; х - тарқалаётган компонентнинг рафинатдаги мувозанат улуши. Тарқалиш коэффициентининг қийматига кўра эритувчининг экстракцион қобилиятини аниқлаш мумкин. m нинг қиймати қанча катта бўлса, бундай эритувчининг суюқлик аралашмасидан керакли компонентни ажратиб олиш қобилияти шунча юқори бўлади. Экстракцион системаларда m – нинг қиймати 1 дан 10000 гача ўзгаради. Эритувчининг ажратиш қобилиятини баҳолаш учун қуйидаги нисбатдан фойдаланилади: 2 1 2 1 1 2 2 1 2 2 1 1 2 1 : x x y y x y x y x y x y m m , (11) бу ерда m 1 – аралашмадаги биринчи компонентнинг тарқалиш коэффициенти; m 2 – аралашмадаги иккинчи компонентнинг тарқалиш коэффициенти. Катталик β экстракциялашдаги ажратиш коэффициенти ёки омили деб аталади. Ушбу коэффициент ажралаётган компонентларнинг экстрактдаги мувозанат концентрациялари рафинатдаги мувозанат концентрацияларидан неча марта катталигини билдиради. Бу коэффициент ректификациялаш жараёнидаги компонентларнинг нисбий учувчанлигига ўхшайди. Ҳақиқий шароитларда β нинг қиймати 2 дан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқ бўлади. Download 476.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling