«бизнес-режа бирон-бир тижорат лойиҳасини амалга ошириш ёки янги корхона яратиш учун мўлжалланган асосланган ҳатти- ҳаракатлар йиғиндисини ифодаловчи хужжатдир». 1996 йилда Горфинкель В. Л. ва Купрякова Е.М. муҳаррирлиги остида чиқарилган худди шундай китобда айтиладики «тадбиркорлик бизнесининг асосий мақсади фойда олишдир. Кўзда тутилган битимни режалаштиришда аввало қандай сумма олишга умид қилиш ва лойиҳа умуман кутилаётган миқдорда фойда келтиришга қодирлигига ишонч ҳосил қилиш лозим». Экономика предприятия. Под ред. проф. Грузинова В.П.- М.: «ЮНИТИ», 1998 Экономика предприятия. Под ред. проф. Горфинкеля В.Я., Купрякова Е.М. -М.: «ЮНИТИ», 1996 Бизнес-режа қуйида келтирилган учта асосий функцияларни бажаришга боғлиқ деган фикр ҳам мавжуд: - бизнес юритиш концепциясини ишлаб чиқиш;
- корхона фаолиятининг амалдаги натижаларини баҳолаш;
- пул маблағларини жалб қилиш зарурлигини асослаб бериш.
- Юқорида келтирилган шарҳдан кўриниб турибдики, бизнес-режани тузиш зарурати айрим ҳолларда ўз бизнесини яратиш билан, иккинчи ҳолда банк ёки бошқа молиявий муассасадан пул олиш нияти билан, учинчидан эса тижорат лойихасини амалга ошириш, янги корхона яратиш зарурати билан асосланади.
- Ғарблик иқтисодчи олимларнинг ўз мамлакатлари ҳукуматлари билан биргаликда жамиятда тадбиркорлик руҳини яратишга ҳаракат қилаётганликларини тушуниш мумкин
- (Америкаликлар шиори: «бизнесмен - миллатнинг олтин фонди»).
- Шу сабабли улар ўз тавсияларининг аксари қисмини янги иш очиш, ўз бизнеси билан шуғулланиш ниятида бўлган шахсларга йуналтирадилар.
- Ўзбекистон шароитларида корхоналарнинг катта кисми (80% атрофида) ходимлар сони 10 кишидан 50 кишигача бўлган кичик корхона ва микрофирмалардан иборатдирю.
- Айнан улар бизнес ва тадбиркорликнинг ташкилий шакллари ҳисобланади.
- Шу муносабат билан табиий савол туғилади: бундай корхоналарга замонавий дарсликлар ва ғарб адабиётларида таклиф қилинаётган ҳажмдаги ва структуравий мазмунли бизнес-режалар керакми? Кичик корхоналар йирик корхоналдарнинг бизнес-режаларнидан нусха кўчириб олмайдиларми?
- Бизнес-режа аввало йирик корхоналарда ва айрим ҳолларда ўрта корхоналарда ишлаб чиқилиши лозим. бунда уни ишлаб чиқиш корхонани ривожлантириш стратегиясидан ташқари, уларни амалга ошириш учун айни пайтда корхонадан қўшимча молиявий ресурслар талаб килувчи янги лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чикаришни кенгайтириш, қайта таъмирлаш ва техник жиҳозлаш, маҳсулот диверсификацияси, ички ва ташқи бозорларда узи учун жой эгаллаш билан боғлиқ бўлиши лозим. Чунки бизнес-режа корхонанинг кундалик фаолиятидан кўра банк муассасалари томонидан юқорида кўрсатилган ва шунга ўхшаш тадбирларни молиялаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
- Бошқа ҳолларда эса корхона ўз бизнес- режасини нима деб аташининг унчалик аҳамияти бўлмайди, бу корхонанинг ўз ихтиёрида бўлади.
- Гап шундаки бизнес-режа ҳар қандай муаммолардан ҳимоя қилувчи восита бўла олмайди, у корхонанинг ҳзи бажариши лозим бўлган вазифаларни ўзидан-ўзи ҳал қилмайди.
- Бизнес-режа
- 1) корхонанинг барча бўлим ва хизматлари мажбуриятлари ва жавобгарлигини аниклашга имкон беради,
- 2) уларни корхона истикболи билан шугулланиш хамда корхона максадларини ва уларга эришиш йулларини аниклашга мажбур килади,
- 3)корхона фаолиятининг мухим йуналишлари буйича курсаткичларни белгилаб беради,
- 4) корхонанинг бозордаги кутилмаган узгаришларга янада мослашувчан ва тайёр килиб куяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |