Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги
“Туркий тилларнинг қиёсий-тарихий грамматикаси” асосий фан ҳисобланиб, 7-семестрда ўқитилади. “Туркий тилларнинг қиёсий-тарихий грамматикаси” дастурини амалга ошириш ўқув режасида келтирилган “Тилшунослик назарияси”,“Ҳозирги ўзбек адабий тили”, “Туркий филологияга кириш”, “Социолингвистика”, “Тил тарихи” фанларида ўрганиладиган муаммолар борасида етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Туркий тилларнинг фонетик, лексик, грамматик хусусиятларини, морфологик, типологик ўзига хосликларини умумлаштириш, туркий тилларнинг умумтараққиёт ва хусусий тараққиёт босқичига оид грамматик хусусиятларнинг ҳозирги туркий тиллардаги ифодаланиш даражасини белгилаш; туркий тиллар грамматикаси тараққиётидаги ташқи ва ички омилларнинг ўрнини таҳлил қилиш туркий тиллар, хусусан, ўзбек тилитараққиётига хос хусусиятларни ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
“Туркий тилларнинг қиёсий-тарихий грамматикаси” фани туркий тиллардан бири ҳисобланган ўзбек тили табиатини, фонетик, лексик, грамматик хусусиятларини ёритишда, ўзбек тили масалаларини ўрганишга қаратилган фанлар асосларини ўзлаштиришда ҳам аҳамиятлидир.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар
Фанни ўрганиш анъанавий ва илғор таълим бериш усулларини қўллаган ҳолда амалга оширилади: тезкор сўров, тест синовлари, дастурий таълим, давра суҳбатлари, коллоквиумлар, муаммоли ўқитиш методива бошқа усуллар ҳамда техник воситалардан фойдаланилади.Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулот, семинар машғулотлари шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил таълим сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фан таълими замонавий педагогик технологиянинг “Кластер”, “Бумеранг”, “Матбуот конференцияси”, “Ақлий ҳужум”,“Кейс-стади” сингари методлари, слайдлар, мультимедиа намойишлари асосида олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |