Ғишт, тош ва армоғишт конструкциялар 20-маъруза


Download 48.56 Kb.
bet1/3
Sana15.02.2023
Hajmi48.56 Kb.
#1202930
  1   2   3
Bog'liq
Mustaqil ish konstruksiya

. Ғишт, тош ва армоғишт конструкциялар

20-маъруза


Режа:
20.1. Тош-ғишт конструкциялар
20.2.Тош-ғишт конструкциялар учун ишлатиладиган материаллар
20.3.Тош-ғишт деворнинг мустаҳкамлиги
20.4.Тош-ғишт деворнинг деформацияланиши


20.1. Тош-ғишт конструкциялар


Табиий тошдан ишланган конструкциялар инсоният тарихида биринчи қурилиш конструкциялари бўлган. Тош асридаёқ табиий тошдан дастлабки иншоотлар қурилган. Жамиятнинг ишлаб чиқариш кучлари тараққий этиши билан йўнилган тош, биринчи сунъий тош-хом ғишт ва ниҳоят, пишиқ ғишт ишлатила бошланди.
Армотош конструкциялар, яъни пўлат арматурали тош-ғишт конструкциялар ХIХ асрда пайдо бўлди. 1813 йилда Англиядаги фабрикалардан бирида темир ва ғиштдан ишланган мўри бу турдаги биринчи иншоот ҳисобланади. Кейинчалик Англияда 1825 йили Темза яқинидаги туннел, АҚШ да 1853 йили сув сақлашга мўлжалланган катта резервуар қурилишида тош-ғишт ва арматуралар ишлатилган. Армотош конструкциялар бизнинг мамлакатимизда ҳам кенг миқёсда ишлатилган. Бунга мисол қилиб Бухоро, Хоразм ва Самарқандда қурилган тарихий обидалар ва иншоотларни кўрсатиш мумкин.
Тош-ғишт ва армотош конструкцияларнинг оловбардошлиги, тайёрлаш осонлиги, чидамлилиги улардан фойдаланишда маблағнинг деярли сарф бўлмаслиги бу хилдаги конструкцияларнинг афзаллигидир. Тош-ғишт ва армотош конструкциялар ўз массасининг катталиги, шунингдек, нисбатан тўла индустрлаштиришнинг имкони йўқлиги уларнинг камчилиги ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда тош-ғишт конструкциялар, асосан, турли хил бино ва иншоотларнинг девор ҳамда устунларини тиклашда ишлатилади. Баъзан, оғир жинсли табиий тошлардан пойдеворлар ёткизишда фойдаланилади. Армотош конструкциялар турли хил муҳандислик иншоотлари, масалан, тутун чиқариш қувурлари, резервуарлар ва шу каби иншоотлар қурилишида ишлатилади.

20.2.Тош-ғишт конструкциялар учун ишлатиладиган материаллар


Тош-ғишт ва армотош конструкциялар учун зарур бўладиган асосий материалларга тошлар (табиий ёки сунъий), қоришмалар, пўлат арматура киради. Енгиллаштирилган деворларда иситгич материаллар ҳам ишлатилади.
Тош-ғиштлар бир неча сифатларига қараб турларга ажратилади. Келиб чиқишига кўра табиий ва сунъий тошлар бўлади. Табиий тошлар каръерлардан қазиб олинади. Сунъий тош-ғиштлар юқори ҳароратда пишириш ёки боғловчи моддалар асосида қотириш йўли билан тайёрланади.
Тошлар катта-кичиклигига қараб баландлиги 500 мм гача ва ундан ортиқ бўлган йирик (блоклар), баландлиги 200 мм гача бўлган майда донали тошлар ҳамда баландлиги 65, 88 ёки 103 мм, режадаги ўлчамлари эса 250х120 мм ли ғиштларга ажратилади.
Тош материалларга қуйидаги асосий талаблар қўйилади: улар мустаҳкам, узоққа чидамли ва иссиқликни сақлаш хоссаларига эга бўлиши лозим. Тош-ғиштлар мустаҳкамлигининг асосий кўрсаткичи унинг маркаси ҳисобланади.
Марка уларнинг сиқилишга бўлган вақтинчалик қаршилиги бўйича, ғиштлар учун эса эгилишдаги мустаҳкамлигини ҳисобга олган ҳолда сиқилишдаги вақтинчалик қаршилиги бўйича белгиланади. Мустаҳкамлиги паст (4, 7, 10, 15, 25, 35, 50 маркали) тош материалларга юмшоқ оҳак-тошлар, хом ғишт, енгил бетон тошлар, ўртача мустаҳкамликдаги материалларга (75, 100, 125, 150, 200 маркали) табиий енгил тошлар, бетон ва сопол тошлар, турли хил ғиштлар киради. Юқори даражада мустаҳкам (250, 300, 400, 500, 600, 800, 1000 маркали) тош материалларига табиий оғир ва бетон тошлар ва клинкер ғиштлари киради.
Тошнинг совуқбардошлиги унинг узоққа чидамлилигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Совуқбардошлик бўйича маркаси тошнинг музлаш-эриш циклларининг нечтасига бардош беришини ифодалайди. Тош материалларининг совуқбардошлик бўйича қуйидаги маркалари белгиланган: Мрз10, Мрз15, Мрз25, Мрз35, Мрз50, Мрз75, Мрз100, Мрз150, Мрз200, Мрз300.
Материалнинг талаб этиладиган совуқбардошлиги конструкция турига, уни ишлатилиш шароитларига ва талаб этиладиган узоққа чидамлилик (ишончлилик) даражасига боғлиқ бўлади. Узоққа чидамлиликнинг уч даражаси белгиланган:
I даража - хизмат муддати оширилган (тахминан, 100 йилдан ортиқ) тўсиқ конструкциялар учун;
II даража - хизмат муддати ўртача бўлган (50-100 йил) тўсиқ конструкциялар учун;
III даража - хизмат муддати камайтирилган (20-50 йил) тўсиқ конструкциялар учун.
Иссиқлик изоляцияси хоссалари бинонинг ташқи деворларини тиклашда бир йула килинадиган сарфга ҳам, бинони иситишга кетадиган эксплуатацион сарфларга ҳам жиддий таъсир этади. Материалнинг ҳажмий массаси қанча катта бўлса, унинг иссиқлик ўтказувчанлиги шунча юқори бўлади, ташқи деворлар қалин бўлса қимматга тушади. Шу сабабдан, ташқи деворлар учун ҳажмий массаси кичик бўлган тош материаллар ёки ғовакли ғишт, ғовакдор бетон, ичи бўш керамик ёки бетон тошлар ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Тош-ғишт териш учун цементли, оҳакли, гипсли, гилли ва аралаш қоришмалар ишлатилади. Ҳажмий массаси g га кўра улар оғир (g³1500кг/м3) ва енгил (g<1500 кг/м 3) қоришмаларга бўлинади. Оғир қоришмалар учун кварцли, оҳакли ва бошқа хил қумлар, енгил қоришмалар учун эса шлак, туф, пемза кукунлари ва бошқа енгил қумлар тўлдирувчи материал бўлиб ҳисобланади. Қоришма алоҳида тошларни бир-бирига боғлаб, яхлит деворга айлантиради. Қоришма орқали кучланиш бир тошдан иккинчи тошга текис узатилади, шунингдек, деворнинг ҳаво ва нам ўтказувчанлиги камаяди. Шунга кўра деворнинг мустаҳкамлиги, узоққа чидамлилиги, теплотехник кўрсаткичлари кўп жиҳатдан қоришманинг таркиби ва миқдорига боғлиқ. Қоришма деворнинг горизонтал ва тик чокларини тўлдириш учун қулай бўлиши, таркибидаги сувни тутиб тура оладиган даражада қўзғалувчан бўлиши керак. Унинг таркиби бир жинсли, қотгандан кейин эса талаб этиладиган даражада мустаҳкам ва совуқбардошли бўлиши керак. Қоришманинг мустаҳкамлиги унинг маркаси билан баҳоланади. Бу марка қоришмадан қирралари 7 см ли 28 кун нормал шароитда (t=20±2°C, j=65±5%) сақланган кублар сиқилганда кўрсатган вақтли қаршилик (кг/см 2 да) билан белгиланади. Қоришмалар учун 4, 8, 10, 25, 50, 75, 100, 150, 200 лойиҳа маркалари белгиланган.
Армотош конструкцияларга ишлатиладиган арматура А-I классдаги қайноқ ҳолида прокатланган пўлат, А-II классдаги, диаметри 6 дан 40 мм гача бўлган даврий профилли пўлат, шунингдек, Вр-I классдаги, диаметри 3-8 мм ли совуқлайин чузиб тарам-тарам қилинган оддий арматура симлардан иборат.

Download 48.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling